Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Хоразмда

  • Qog'ozga chop etish

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 18-20 сентябр кунлари ҳамда 2018 йил  15-17 май кунлари Америка Қўшма Штатларига амалга оширган ташрифлари икки мамлакат муносабатларининг ривожланишига янги туртки берди. Ушбу ташрифлар давомида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим истиқболларини белгилаб берувчи келишувларга эришилди ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар эшиги очилди. 

Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди. 


Вилоят ҳокими Элчи жанобларига Хоразм вилоятининг бой ва бетакрор тарихи, мавжуд иқтисодий салоҳияти, ташқи савдо айланмаси, саноати, транспорт инфратузилмаси, туризм, қишлоқ хўжалиги,   хорижий инвестиция, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳалари билан таништириб Хоразм замини дунё илм – фани тараққиётида ўз ўрнига эга бўлган Муҳаммад Ал-Хоразмий ва Абу Райҳон Беруний каби кўплаб буюк олим ва мутафаккирларимиз юрти эканини айтиб ўтди. 

Америка компанияларининг электротехника, машинасозлик, фармацевтика ва кимёсаноат соҳаларидаги тажрибасини юқори баҳолаган ҳолда, Америкалик ҳамкорларимизга ушбу йўналишлардаги лойиҳаларга инвестициялар киритиш ва Хоразмдаги Олий ўқув юртлари ва Американинг етакчи Олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда Американинг туризм бизнеси борасидаги тажрибаси ёрдамида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан Хоразмда Америкадаги меҳмонхоналар тармоқларининг филиалларини ташкил қилиш таклифи билдирилди.

Мен Хоразм вилоятига биринчи марата келишим ва бундан жуда хурсандман. Хоразм воҳаси хақида кўп йиллар давомида эшитганман ва эшитганларим орасида ушбу вилоят ўзига хос маданияти, анъаналари ва бой тарихига эга эканлиги  билан биргаликда ушбу воҳа тарихдаги буюк мутафаккирлар, буюк олимларни дунёга келтирганлиги хусусан, Ал-Беруний, Ал-Хоразмий ва бошқа олимларни етиштирган вилоят эканини биламан – дейди, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм. 2 кунлик сафарим давомида умид қиламанки дунёга донг таратган маданият ва Хоразмдаги қадимий обидалар, таълим соҳасидаги ютуқлар ва иқтисодий жараёнлар билан танишаман. Кўпроқ нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиламан. Ҳоким жаноблари ҳамкорликка қаратилган фикрларни билдирдилар. Хусусан Ўзбекистон ва Америка давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик, улар айтганларидек қишлоқ-хўжалигидаги ҳамкорлик вилоятнинг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Биз бу таклифни кўриб чиқамиз. Биласизки америкалик инвесторлар жуда фаол. Биз албатта инвесторларга хамма маълумотларни етказишда қўлимиздан келганича харакат қиламиз ва уларни рағбатлантирамиз. Бундан ташқари бизда хукумат дастурлари бор хусусан USAID орқали бу йўналишлардаги ҳамкорликлар учун грантлар ажратиш мумкин, техник кўмак кўрсатиш мумкин, биз барча имкониятларни кўриб чиқамиз. Таълим соҳаси бу энг муҳим соҳа бўлиб хукуматингиз ўз фуқароларини илм олиши учун сармоя киритиш таклифини билдирди бу энг тўғри таклиф деб биламан. Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим соҳасида олиб бораётган ислоҳотларини АҚШ қўллаб қувватлайди ва шу йўналишда ўқитувчиларни малакасини оширишга, ўқув дастурларини мукаммалаштиришга ёрдам беради. 

Сафарим давомида Урганч шаҳрида инглиз тили ўқитувчилари билан учрашиб уларни инглиз тилини ўргатиш методикаси билан танишиман. Умуман таълим соҳасида ҳамкорлигимиздан жуда мамнунман. Бу дастур Ўзбекистон Таълим вазирлиги томонидан тизимли такомиллаштиришга қаратилган саъй ҳаракатлар далилидир.

Учрашувдан сўнг Урганч шаҳридаги «Оҳун бобо» масжидида бўлди. Куннинг иккинчи ярмида Очиқ осмон остидаги музей Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликлар билан танишишди. 

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Хоразмга ташрифи давом этмоқда.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya