Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

2-5 ноябрь кунлари вилоятимизда "Озарбайжон маданияти ва адабиёти куни" бўлиб ўтади

2-5 ноябр куни Хоразм вилоятида "Озарбайжон маданияти ва адабиёти куни" бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур тадбир Гейдар Алиев номидаги Озарбайжоннинг маданият маркази лойиҳасига биноан Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилади.

Тадбир доирасида бир қанча кўргазмалар ҳам ташкил қилинади. Жумладан "Бизнинг абадий дўстлигимиз" номи остидаги Озарбайжон ва Ўзбекистон фото кўргазмаси ва Озарбайжон миллий кийимлари кўргазмаси ҳам намойиш этилади.
"Озарбайжон маданияти ва адабиёти куни" доирасида Озарбайжон Республикаси халқ артисти Гюляз Мамедов, Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган артист Бейимханум Велиевой, таниқли ҳонанда Сахиба Пашазаде ва Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг "Озарбайжон қизлари" раққосалар гуруҳи қатнашиши кутилган. 

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Мухокама 1

Шозида
Шозида от 1 ноября 2019 17:39
[hide][/hide]frowning каюнерда булади хивадами 
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив