Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Питнак шаҳри Обод маҳалласи тоза ичимлик сув билан таъминланди

  • Qog'ozga chop etish
28.10.2019

      Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Хоразм вилояти худудий бошқармаси буюртмачилигида вилоятимизда жорий йил 80 та лойиҳалар бўйича қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда ва ишлаб чиқилган лойиҳалар ҳужжатларига асосан жойларда 21 та сув тарқатиш иншооти ва узунлиги 530 км ичимлик суви тармоқлари қуриб битказиб фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 2019 йилда режалаштирилган объектларни амалга ошириш натижасида вилоятимиз аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи 56 фоиздан 62 фоизга ошиши кутилмокда. Бугунги кунда 2019 йилга режалаштирилган маблағларнинг 90 фоизи ўзлаштирилиб, вилоят бўйича 70 та объектда яъни, узунлиги 450 км бўлган ичимлик сув тармоқлари ва 13 та сув тарқатиш иншоотлари фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Оролбуйи минтақасини ривожлантириш” дастури доирасида Питнак шаҳрида “Обод” маҳалласи учун ичимлик суви тармоқлари қуриш ва сув тарқатиш иншоотини реконструкция қилиш лойихасига 1,9 млрд.сўм ажратилди. Бош пудратчи “Қоровулбозор Назарбек” МЧЖ томонидан лойиҳа доирасида сув тарқатиш иншоотида насос станцияси биноси қайта таъмирланди, 3 дона насос ускунаси ўрнатилди, сиғими ҳар бири 750 м3 бўлган 2 дона сув сақлаш иншооти (резерувар) қайта таъмирланиб, янгидан трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, лойиха доирасида узунлиги 7 км бўлган магистрал ва ички тармоқлар ёткизилди. Ушбу лойиха амалга ошиши натижасида сув тақсимлаш иншоотининг сув етказиб бериш қуввати суткасига 4 минг м3 га етказилиб, Питнак шаҳри Обод маҳалласининг 2500 дан ортиқ аҳолиси тоза ичимлик сув билан таъминланди. Оқова сув тозалаш иншооти топширилиши маросимида вилоят ҳокими Ф.Эрманов ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Дилшод Азимов қатнашди ва сўзга чиқди. Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 



Бош саҳифага қайтиш
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 29 октября 2019 09:15
Питнак шахри ахолиси бугунги кунда 50 минг нафардан ошиб кетди.Ушбу саноатлашган шахар том маънода Хоразм вилоятининг саноат ва иктисодиёт марказига айланиб бормокда.Шахар куп миллатли булиб, айни вактда 20 дан ортик миллат вакиллари истикомат килади.Питнак шахри худуди Хоразм вохасининг 30 фоизини, вилоят саноат махсулотларининг 50-60 фоизи ушбу шахар хиссасига тугри келади хамда шахар кушни Туркманистон Республикаси билан чегарадош худуд.Шахарда стратегик ахамиятга эга булган Туямуйин ГЭС, Хоразм шакар заводи, Хоразм автомобил заводи ва янгидан курилаётган сода заводи, карбамид заводи, маиший техникалар ва скутер ишлаб чикариш заводлари, гулкогоз ва сэндвич панеллар ишлаб чикариш корхоналари, "Хазорасп" эиз ва ва 10 лаган автомобилсозликка ихтисослашган кушма корхоналар хамда "develop pitnak textile" хорижий корхонаси ва бошка объектлар фаолият юритмокда.Эътиборлиси,Питнак шахри коммуникация тармоклари- автомобил ва темир йул тармоклари, ичимлик ва окар сув,газ, электр энергия ва канализация билан кафолатли таъминланган.Хатто шахарда бир пайтлар аеропорт хам булган.Шахар бахаво жойда- шундоккина Амударё буйида ва Туямуйин сув омбори ва Питнак арна канали буйида жойлашган.Шахар ростакамига-"Хоразм швейцарияси" деб номланади хамда шахар воханинг бошка худудларига нисбатан 30-50 метр баландрокда жойлашган ва ерлари деярли шурланмаган.Чет эллик инвесторлар кундан-кунга ортиб, шахар ахолиси хам усиб бормокда ва хоказо. Хуллас,Питнак шахри буйича таклифларим:1)Питнак шахрига  вилоят буйсунувидаги шахар макомини бериб, алохида давлат ва жамоат ташкилотларини очиш керак;2)Питнак шахрида Тошкент давлат техника университетининг Питнак филиалини очиш зарур; 3)Питнакда аеропортни таъмилаб ишга тушириш ва у ерда халкаро интермодал логистика маркази очиш керак;4)Шахарнинг ички йуллари ва кучалари хамда ичимлик суви ва канализация тармокларини зудлик билан мукаммал таъмирлаш зарур;5) Питнак шахрида янги бозор  ва гипермаркет куриш зарур;6)Шахарда амфитеатр, театр, аквапарк, янги стадион ва мехмонхоналар куриш шарт!!! ХУРМАТЛИ ФАРХОД УРАЗБОЕВИЧ ХУЛОСА КИЛИШ УЗИНГИЗДАН! АММО.....
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya