Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Раҳматжон Қурбоновнинг қутлуғ 60 ёши билан муборак этамиз.








Эрталабданоқ Хоразм мусиқали драма театри биноси олдида карнай-сурнай наволари баралла янграб, барчани ушбу муҳташам санъат саройига чорлади.
Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан, Республикамизнинг қатор вилоятларидан, қўшни Қорақалпоғистон Республикасидан, Тошкент шаҳридан санъат ихлосмандлари, илм-фан намояндалари, маданият, адабиёт, ижод аҳли, турли касб эгалари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов таваллудининг 60 йиллигига бағишланган тантанали кечага катта ҳурсандчилик билан ташриф буюрдилар.
Тантанали кечада вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб, халқимизнинг севимли санъаткори, жўшқин овоз соҳиби, таъниқли ҳофиз Раҳматжон Қурбоновни таваллудининг 60 йиллиги билан самимий қутлади.
Раҳматжон Қурбоновга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва совғаларини топширди.
Раҳматжон Қурбонов ўтган йиллар давомида ўзининг салоҳиятли ижодий фаолияти билан ўзбек мумтоз санъати, маданияти ривожига улкан ҳисса қўшиб, ёш авлодга касб сирларини ўргатишда сермаҳсул фидойилик кўрсатиб келмоқда.
Раҳматжон Қурбонов 1959 йилда Хива шаҳрида таваллуд топган. У туғилиб вояга етган хонадонда оиланинг барча аъзолари санъатга меҳр қўйган, ўзлари ҳам куй-қўшиқларни маромига етказиб ижро қилар эдилар.
Раҳматжон отасидан ўзбек чолғу асбобларини чалиш ва мумтоз қўшиқларни ижро этиш услубларини ёшлигидан ўргана борди. Шунингдек, бу оилада мамлакатимизнинг энг таниқли санъаткорлари, адиблари, шоирлари доимо меҳмон бўлишарди. Ана шундай давраларда, албатта, қўшиқлар янграб, куйлар чалинар эди. Раҳматжон ҳам бундай пайтларда ўз истеъдодини намоён этиб, рубоб чалиб, қўшиқ куйлаганда ҳамманинг қалби яйраб кетар эди. Йиллар ўтди. Рахматжон Қурбонов санъат йўналиши бўйича ўзининг муносиб ўрнини топиб олди...
Заҳматли, фидойи меҳнатлари Давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари хамда “Меҳнат шухрати” орденига сазовор бўлгани доимо ҳар биримизга фахр ва қувонч бағишлайди.
Узоқ йиллар Тошкент шаҳрида самарали фаолият юритди. “Лазги” ансамблига раҳбарлик қилган йилларда Хоразм мумтоз қўшиқлари, рақслари юртимиз ҳамда дунё узра янада тараннум этилди.
Раҳматжон Қурбонов бугунги кунда Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори вазифасида фаолият юритиб, воҳамизда ўтказилаётган мусиқали тадбирларни юксак савияда ўтказишда ташкилотчилик қобилиятини кенг намоён қилиб келмоқда. Бу жараёнда санъаткорни нафақат мусиқа, санъат соҳасининг етук мутахассиси, шунингдек, адабиёт, шеърият, ижод борасида улкан қалам соҳиби эканлигини ҳис қилиб келмоқдамиз. Чунки ижодкор томонидан тайёрланаётган мусиқали дастурларнинг сценарийларининг кўпчилиги Раҳматжон Қурбонов қаламига мансубдир. Ана шу сценарийлар асосида тайёрланаётган мусиқали театрлашган дастурлар доимо элдошларимизга манзур бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов бир неча рисолалар, китоблар, ўқув қўлланмаларнинг муаллифидир, Уларда ўзбек мумтоз санъати, буюк санъаткорларимизнинг босиб ўтган ибратли ва унутилмас ҳаёти, уларнинг ўзига хос ижро услуби, халқ ижодиёти дурдоналари ҳақида тўлақонли ёритиб берилган.
Тантанали кечада тадбир иштирокчиларига ҳавола этилган видеолавхаларда Раҳматжон Қурбоновнинг болалик ва ёшлик йиллари, таниқли санъаткорлар билан ҳамкорликдаги эзгу ишлари, кенг миқёсидаги ижодий фаолияти ҳақида хикоя қилинди.
Тантанали кечада “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси М.Жуманиёзов, Шовотлик меҳнат фахрийси Э.Олламов, Урганч давлат университети ректори Б.Абдуллаев ва қатор ташкилот, муассасаларининг вакиллари сўзга чиқиб, санъаткорни муборак 60 ёши билан қутлашди.
Тадбир давомида ҳофизнинг мухлислари ўзларининг самимий дил сўзларини билдирдилар. Санъат усталари ва истеъдодли ёшлар томонидан тайёрланган мусиқали дастур даврага янада кўтаринкилик, завқ бағишлади.
Машҳур ҳофиз Раҳматжон Қурбоновнинг ўзи ҳам саҳнада янада баланд пардаларда, янгроқ овози билан жўшиб куйлаганда барча рақсга тушди.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар байрами арафасида ўтказилган ушбу тадбир ижод, санъат, истеъдод, нафосат байрамига айланди. Устозлар шарафланди, шогирдлар эса ўз мураббийлари анъанасини давом эттиришга доимо тайёр эканликларини қайд этишди.
-------------------------------------------------
Поздравляем с 60-летием Рахматжона Курбанова
С раннего утра перед Хорезмским музыкально-драматическим театром звучали карнаи и сурнаи, приглашая всех на торжественное мероприятие, посвященное юбилею
Заслуженного артиста Республики Узбекистан Рахматжона Курбанова. Прибывшие со всех городов и районов области, ряда областей республики, Каракалпакстана и Ташкента друзья и знакомые, творческие деятели, представители искусства, культуры и науки, разных профессий, поклонники певца поздравляли юбиляра с 60-летием.
На мероприятии принял участие и выступил хоким области Ф.Эрманов. Тепло поздравив известного хафиза, обладателя удивительного голоса Рахматжона Курбанова, вручил артисту диплом и подарки хокимията области.
В последние годы Рахматжон Курбанов вносит значительный вклад в развитие узбекского классического искусства и культуры.
Рахматжон Курбанов родился в 1959 году в Хиве. Все члены семьи увлекались искусством и с ранних лет исполняли песни.
Первым учителем Рахматжона был его отец, у которого он учился игре на узбекских музыкальных инструментах и классическим песням. В выборе профессии сыграла творческая атмосфера в доме, где частыми гостями были известные художники, писатели и поэты страны. Рахматжон много времени проводил с ними, исполнял им свои песни. Годы шли и уже повзрослевший Рахматжон Курбанов решил углубленно изучать искусство и вести деятельность в этой сфере.
Долгие годы он плодотворно работает в Ташкенте. За годы руководства им ансамблем "Лазги" хорезмские песни нашли своих поклонников не только в нашей стране, но и во всем мире.
Сегодня Рахматжон Курбанов ведет деятельность в качестве директора Хорезмского регионального отделения Государственной филармонии Узбекистана. Под его руководством на высоком уровне проводятся многие музыкальные мероприятия. Хорезмийцы неоднократно становились свидетелями как он демонстрирует свой талант в музыке и искусстве, литературе, поэзии. Большинство сценариев музыкальных программ создаются Рахматжоном Курбановым и приходятся по душе жителям. Заслуженный артист является автором многих книг и учебных пособий, в которых дан полный обзор узбекского классического искусства, также описана жизнь и творчество наших великих артистов.
Гостям творческого вечера был поставлен краткометражный фильм о детстве и юности Рахматжона Курбанова, его творческой деятельности, совместной работе с известными артистами.
Выступившие на мероприятии председатель областного отделения фонда «Нуроний» М.Жуманиязов, ветеран труда Э. Олламов, ректор Ургенчского государственного университета Б.Абдуллаев и представители ряда организаций и учреждений поздравили артиста с 60-летием.
Свои искренние пожелания хафизу выразили и его поклонники. Праздничное настроение вечеру придала музыкальная программа, подготовленная деятелями искусства и талантливой молодежью. Рахматжон Курбанов выступал на сцене вместе с ними, спев в дуэте со многими.
Творческий вечер, организованный в преддверии Дня учителей и наставников, стал праздником творчества и искусства
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив