Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ҳодимлар пахта теримига сафарбар қилинмаган

Жорий йил 19 сентябрь куни @BUGUNUZ telegram каналида “Боғот ҳокими туманда қамал ҳолати эълон қилдиҲамма пахтада!” сарлавха остида чоп қилинган мақола юзасидан қуйидагилар аниқланди:

Боғот туманида 15 сентябрдан бошлаб тумандаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси ҳамда корхоналарнинг барча ишчи-хизматчилари, бюджет идоралари, саноат корхоналари ҳодимлари ҳоким буйруғи билан пахта теримига сафарбар қилинмаган.

Мақолада 19 сентябрь куни туман ҳокими О. Холбоев тумандаги 300 га яқин фермер хўжалиги раҳбарлари¸ 12 ҳудуддаги терим отрядлари учун масъуллар¸ бюджет идоралари раҳбарларини йиғиб мажлис ўтказгани, бутун туман бўйлаб мактаблардан ташқари барча бюджет ходимлари пахтага чиқарилгани боис ҳамма ташкилотларнинг эшигига қулф осилгани келтирилган. 

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов раҳбарлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича селектор йиғилиши ўтказилган эди. Селектор йиғилиши муносабати билан шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ўзининг шаҳарлар ва туманларидаги студияларидан қатнашишди.

 Селектор йиғилишидан сўнг туман идора – ташкилотлари раҳбарларига  туман ҳокими О.Холбоев томонидан пахтага жалб қилиш бўйича топшириқ берилмаган. 

Бундан ташқари, Хоразм вилояти прокуратураси томонидан жорий йилнинг 10-13 сентябрь кунлари вилоят ҳокими ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек, вилоятдаги барча бюджет ташкилотлари раҳбарларига ўз ҳодимларини пахта теримига жалб қилмаслик юзасидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасига (Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши. Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.) асосан расман огоҳлантириш берилган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан хам шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, вилоятдаги барча бюджет ташкилотлари раҳбарларига ўз ҳодимларини пахта теримига жалб қилмаслик юзасидан топшириқ берилган.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати


Мухокама 1

Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 25 сентября 2019 09:15
Ходимлар деб ёзилади!!! Юмшок охангда!!! Маколада ёзилган узига хос раддия бу гирт ёлгон маълумот!!!!! Таълим ва тиббиёт ходимларидан бошка барча ходимлар хозир пахта теряпти!!! Ишонмасангиз, хохлаган ижора ташкилотга бориб куришингиз мумкин ва узингиз ммин буласиз бу гаплар ёлгонлигига!!!
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив