Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

«СПОРТИМИЗ РИВОЖИ ЙЎЛИДА».






Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда қайд этилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни вилоят ҳокими Ф.Эрманов олиб борди.
Йиғилиш чоғида жойларда жисмоний тарбия ва спортни аҳолининг турли қатламлари ўртасида оммавийлаштириш, хусусан, ёш авлодни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни ёт иллатлардан асраш мақсадида спорт турлари билан шуғулланишга кенг жалб этиш, бунинг баробарида, иқтидорли спортчиларни вояга етказиш аҳволи атрофлича муҳокама қилинди. Ўз навбатида дуч келинаётган баъзи камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутассаддиларга топшириқ ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, вилоятдаги мавжуд спорт федерациялари ва ассоциацияларнинг фаолияти ҳам тегишлича таҳлил қилиниб, ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда иш юритиши белгиланди. Зеро, жисмонан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир. 
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив