Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

МУАММО ТЕЗ ОРАДА БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ

19 сентябрь куни “kun.uz” сайтида “Урганч шаҳридаги уйларнинг томи таъмирланмай қолди – ташқарида эса ёмғир-қорли кунлар эшик қоқмоқда” сарлавҳа остида мақола берилган эди. Унда кўрсатилган вазият Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан ўрганилди. 

Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Қонунинг 28 ва 34-моддаларига асосан 2019 йилнинг 28 мартида «Урганч Шоҳрухбек коммунал сервис» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарув раиси О. Бўронов ва “Эко инвест строй” МЧЖ раҳбари С.Юнусов ўртасида Урганч шаҳар Жайхун кўчаси 42 ва 44-уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш ишларини бажариш бўйича 1-сонли пудрат шартномаси тузилган.

Шунингдек,  Урганч шаҳар Жайхун кўчаси 42-уйнинг том қисмини мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш бўйича «Урганч Шоҳрухбек коммунал сервис» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва «Қадам ота Мардона» МЧЖ раҳбари Ф.Қаддамов ўртасида 2019 йил 19 апрелда 2-сонли шартнома тузилган.

Ўрганиш давомида “Эко инвест строй” МЧЖ томонидан Жайхун кўчаси 42- ва 44-уйлар фасад қисми таъмирланган. «Қадам ота Мардона» МЧЖ томонидан Жайхун кўчаси 42-уйнинг том қисмини таъмирлаш бўйича ишлар бошланиб, томга ёғоч каркас ўрнатилган, профнастил билан ёпиш ишлари эса охирига етказилмаганлиги аниқланган. 

Шунингдек, уйларга коммунал хизмат кўрсатувчи «Урганч Шоҳрухбек коммунал сервис» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси Отажон Бўронов томонидан Жайхун кўчаси 42 ва 44-уйларни таъмирлаш бўйича шартнома тузишда, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг ички имкониятлари (молиявий аҳволи) ҳисоб-китоб қилинмасдан шартнома қилинганлиги ҳам маълум бўлди. 

Яқин орада уйлар қишки мавсумга тайёрланиб аҳолига қулай шароит яратиб берилади. 


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив