Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

“Рақс сеҳри” халқаро фестивали якунланди

  • Qog'ozga chop etish

          Миллий рақс санъатимизни тарғиб қилиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Рақс сеҳри” халқаро фестивалига бу йил ҳам катта тайёргарлик кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу маданий тадбир миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз ва санъатимизни улуғлаши билан ҳам аҳамиятлидир. Фестиваль тантанали очилиш маросими Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасининг “Ота дарвоза” мажмуаси олдида ўтказилди.
Таржима талаб этмайдиган рақс санъати байрамида кўплаб хорижий ва маҳаллий меҳмонлар иштирок этмоқда. Улар орасида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари ҳам бор. Сўзга чиққан мартабали меҳмонлар юртимизда маданият ва санъат, туризм соҳаларига қаратилаётган эътиборни алоҳида таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади.
Иштирокчи жамоалар ўз давлат байроқлари остида саф тортдилар. Улар орасида Англия, Италия, Франция, Голландия, Россия, Кувайт, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Польша, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон каби давлатлар вакилларини кўриш мумкин.
– Мен ушбу халқаро фестивалда иккинчи маротаба қатнашаяпман, – деди Асри Диве Хапсари (Индонезия). – Бу галги фестивалга йил давомида катта тайёргарлик кўриб келдим. Ижро дастуримдан миллий, замонавий ҳамда Хоразм рақслари билан уйғунлашган қадимий рақс намуналари жой олган. Бу йилги байрамда иштирокчиларнинг анча кўпайгани фестивалнинг халқаро миқёсда нуфузи янада ошганидан далолат беради.
Фестивалда юртимизнинг турли ҳудудларидан ва қатор хорижий давлатлардан келган санъаткорлар ўз бадиий чиқишлари билан иштирок этмоқда. Тадбир дастури ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, ундан кўплаб намойиш ва кўргазмалар ҳам ўрин олган. Миллий либослар кўргазмаси фестивалнинг дастлабки тадбирларидан бири бўлди. Унда Хоразм вилоятининг бир қатор иқтидорли дизайнерлари ўз либослари коллекциясини намойиш этди.
– Мен бугун “Ўзбегим аёли” деб номланган коллекциямни намойиш қилдим, – дейди урганчлик дизайнер Гулнора Оллоёрова. – Улар асосан миллий матолар ва безакларимиздан фойдаланган ҳолда замонавий кўринишда яратилган. Шунингдек, Хоразм вилоятига хос бўлган анъаналарни давом эттирган ҳолда тикилган ушбу либослар ўрта ва катта ёшдаги аёлларга мўлжалланган. Халқаро фестивалда иштирок этиш учун келган хорижлик меҳмонлар менинг ижод ва меҳнат маҳсулимга катта қизиқиш билдирди. Айримларидан буюртмалар ҳам қабул қилдим.
Халқаро фестиваль доирасида анимацион шоулар, саҳналаштирилган томошалар, қўғирчоқ театри, ҳунармандлар кўргазмаси, миллий таомлар, халқ ўйинлари, тасвирий ва амалий санъат кўргазмалари каби тадбирларга ҳам кенг ўрин берилган. Фестивални томоша қилиш учун келган хорижий ва маҳаллий сайёҳларга юртимиз ноз-неъматларини ўзида жамлаган кўргазмалар, миллий таомларимиз ва Хоразм нонларининг тайёрланиши жараёнларини акс эттирувчи тадбирлар ҳам намойиш этилди.




Айни дамда стилист ва сартарошлар танлови, миллий халқ ўйинлари бўйича мусобақа, тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси, "Ўзбекистон Миллий рақс санъати" фотокўргазмаси ҳамда “Рақс санъатида миллий анъаналарнинг аҳамияти” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
16 сентябрь куни “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасининг “Кўҳна арк” майдонида бўлиб ўтган гала концертда қатор йўналишларда номинация ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya