Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

“РАҚС СЕҲРИ” ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛИ

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Хива шаҳридаги “Ичанқалъа” давлат музей-қўриқхонасида “РАҚС СЕҲРИ” халқаро фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалда юртимизнинг турли ҳудудларидан ва қатор хорижий давлатлардан келган санъаткорлар ўз бадиий чиқишлари билан иштирок этади. Миллий рақс санъатимизни дунёга тарғиб қилиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган фестивалга жорий йил ҳам пухта тайёргарлик кўрилди. 

Бу йилги фестивалда Англия, Италия, Франция, Голландия, Россия, Қувайт, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Польша, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон каби 20 га яқин хорижий давлатлардан 100 га яқин иштирокчи раққослар ва рақс гуруҳлари қатнашади ва  фестивални ёритиб борувчи 20 га яқин хорижий ОАВ вакиллари ҳам ташриф буюришган. Хориждан юқори мартабали меҳмонлар ҳамда дипломатик корпус вакиллари ташрифи буюради.

Халқаро фестиваль доирасида миллий маданий меросимиз, санъатимиз, миллий қадриятлар ва урф-одатларимиз, хусусан, юртимизнинг турли ҳудудларига хос рақс, ҳунармандчилик, тасвирий ва амалий санъатнинг энг яхши намуналари, шу билан бирга, ошпазлик йўналишидаги анъаналар намойиш қилинади. 

Рақс усталари томонидан маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар, фольклор гуруҳ ва ансамбллар чиқишлари, анимацион шоулар, саҳналаштирилган томошалар, қўғирчоқ театри томошалари, ҳунармандлар кўргазмалари, миллий таомлар ва миллий либослар кўргазмалари, миллий халқ ўйинлари бўйича мусобақа, тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси, "Ўзбекистон Миллий рақс санъати" фотокўргазмаси ҳамда “Рақс санъатида миллий анъаналарнинг аҳамияти” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Урганч туманидаги Ўзбек – Туркман дўстлик уйида ташкил этиладиган ушбу конференцияда рақс санъати, унинг тарихи ва амалиётига оид илмий изланишлар олиб бораётган қатор хорижлик ва юртимиз олимлари, тадқиқотчилари ўз маърузалари билан иштирок этади. Иштирокчиларнинг Хива шаҳридаги маданий мерос объектлари бўйлаб саёҳати уюштирилади. 

Фестиваль сўнггида бўлиб ўтадиган гала концертда бир нечта йўналишларда номинация ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилади.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya