Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ўзбек ва турк халқлари мустаҳкам илдизлар билан боғланган

  • Qog'ozga chop etish

        Бугун Туркиянинг Адана вилояти савдо палатаси бошқарув кенгаши Вице президенти Yucel BAYRAM бошчилигидаги делегацияси Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ўзбек ва турк халқлари тарихи асрлар давомида шундай мустаҳкам илдизлар билан боғланганки, уларни бир-биридан айро тасаввур қилиш мушкул. Турк халқи Ўзбекистон заминини “ота юрт”, деб эъзозлайди. Қардош турк халқининг диёримиз ва халқимизга бўлган меҳри ва ҳурматини англаш учун шунинг ўзи етарли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга амалга оширган давлат ташрифи ҳамда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг 2018 йил 29 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифлари икки мамлакат муносабатларининг ривожланишига янги туртки берди. Ушбу ташрифлар давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим истиқболларини белгилаб берувчи келишувларга эришилди ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар эшиги очилди. Хоразм вилояти ҳокими бошчилигидаги делегацияси жорий йилнинг 28 апрель – 3 май кунлари Туркиянинг Адана, Анталия ва Истамбул шаҳарларида бўлган эди. Ушбу ташриф давомида Адана шаҳар мэри Зейдан Каралар ва Адана провинцияси губернатори Махмут Демирташ билан учрашув ўтказилиб, икки вилоят ўртасида турли йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди ҳамда Адана вилоятининг саноат палатаси, тижорат биржаси ва саноат зонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон - Туркия бизнес форуми ўтказилди. Мазкур бизнес форум якуни билан бир қатор инвестициявий келишувлар имзоланди: Жумладан, - “Делфинголд санайи ве Тижарет А.С.” компанияси томонидан 5,0 млн. доллар инвестиция киритилиши ҳисобига заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш лойиҳаси; - тадбиркор Дингер Ахмет томонидан 2,0 млн. доллар инвестиция киритиш ҳисобига Урганч шаҳридаги кичик туристик зонасида меҳмонхона қуриш лойиҳаси; - “ЖейКиБи” компанияси томонидан 10,0 млн. доллар инвестиция киритилиши ҳисобига Ҳазорасп туманида дастлаб 1500 гектар майдонда зайтун боғини яратиш лойиҳаси бўйича келишувлар имзоланди. Ушбу ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун вилоят ҳокимлиги томонидан зарурий чоралар кўрилиб, ҳар бир келишувнинг муваффақиятли амалга оширилиши учун барча имкониятлар ишга солинади. - Туркия компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида сўнги йилларда олиб бораётган ишларимиз натижасида бугунги кунда дастлабки ютуқларимиз ҳам кўзга ташланмоқда. Хусусан, 2018 йилгача вилоятимизда Туркия сармояси иштирокидаги корхоналар сони бор-йўғи 4 та бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 17 тага етган. Умуман олганда, вилоятимиздаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг 14,0 фоизи Туркия сармояси иштирокидаги корхоналар ҳисобланади, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Туляганов. Шундан сўнг икки вилоят ўртасида тадбиркорлик субъектлари алоқаларини ривожлантириш бўйича келишув имзоланди ва тадбиркорлар ўртасида Б2Б форматидаги учрашув ўтказилди. Бугун тушдан кейин Туркия ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация вилоятимиздаги машинасозлик, енгил саноат, Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариладиган корхоналар фаолияти билан танишади. Ушбу ташриф Хоразм ва Адана ўртасидаги барча соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратади.                                                                                                                                                                                            Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya