Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоятимиздаги таълим муассасаларида янги – 2019/2020 ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги "Мустақиллик дарслари" билан бошланди.

  • Qog'ozga chop etish

       Вилоятимиздаги таълим муассасаларида янги – 2019/2020 ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги "Мустақиллик дарслари" билан бошланди.
Вилоят ҳокими Фарход Эрманов ва Урганч тумани ҳокими Фрунзе Шарипов Урганч тумани “Қорамон” маҳалласидаги янги 315 ўринли 49-умумтаълим мактабининг очилишига бағишланган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади.
Жорий йилнинг 23 август куни давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳадаги долзарб вазифалар белгилаб олинди. Бугунги кунда таълим сифатини ошириш, тизимдаги муаммоларни самарали ҳал этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича амалий ишларга қўл урилди. Хоразм вилоятидаги 536 та таълим муассасаси, шундан, 522 та мактаб (шу жумладан, 4 та махсус мактаб-интернат, 3 та санаторий типидаги мактаб-интернат, 13 та айрим фанлар чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар), 1 та Болалар шаҳарчаси, 1 та Оилавий болалар уйи, 12 та “Баркамол авлод” болалар марказларида 339 минг 646 нафар ўқувчиларга 29 минг 978 нафар педагоглар таълим-тарбия бермоқда.
Вилоятда 2019 йилда 52 та умумий ўрта таълим мактабларини янгидан қуриш, қайта реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун жами 82 млрд.252,6 млн. сўм маблағ сарфланиши белгиланган.
Шундан, инвестиция дастури бўйича 26 та мактабда 51 млрд. 639,7 млн. сўм, “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида 18 та мактабда 20 млрд. 871,0 млн.сўм, “Обод маҳалла” дастури доирасида 6 та мактабда 8 млрд. 369,1 млн. сўмлик, "Обод марказ" дастури асосида 2 та мактабларда 1 млрд. 336,8 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.
Бугун вилоятимизда 32 минг 927 нафар ўғил-қиз илк бор мактаб остонасига қадам қўйди.
Президентимиз таъкидлаганидек, келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам бугунги кунда жамиятимизда ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга муҳим вазифа сифатида қаралмоқда.
Вилоят ҳокими мактаб фаолияти билан танишди, ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, уларга чуқур билим эгаллашларида муваффақият тилади. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya