Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Барча қулайликлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун

  • Qog'ozga chop etish

        Хоразм вилояти Урганч туманида 193 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Давлат хизматлари марказининг янги биноси Урганч тумани аҳолиси учун мустақиллигимизнинг 28 йиллигига муносиб совғалардан бири бўлди. Туман марказида қад кўтарган муҳташам бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак!”, деган эзгу ғоя одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади. – Олдин арзимас юмушларни бажариш учун ҳам айрим давлат идоралари эшиги олдида кунлаб сарғайиб ўтирилар эди, – дейди К.Рўзметов. Эндиликда, бундай сарсонгарчиликлар йўқ. Шундай яхши ташаббуслар кўпаяверсин. Ижтимоий сиёсатнинг устувор шиори бўлган бу тамойил асосида бугун давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига сифатли, шаффоф хизмат кўрсатилмоқда. Қисқа вақт ичида қад кўтарган 2 қаватли бинода аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча қулайликлар мавжуд. Инвесторларга хизмат кўрсатиш хонаси, кутиш зали, кафе, болалар майдончаси, кутубхона кабилар ташриф буюрувчилар хизматига шай. – Урганч тумани Давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ўтган 2018 йил давомида жами 32 минг 942 та давлат хизмати кўрсатилган, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси раҳбари Улуғбек Абдуллаев. – 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида эса давлат хизматлари кўрсатиш сони ўтган йилга нисбатан анча кўпайиб ушбу кўрсаткич 56 минг 465 тани ташкил этди. Янги бинода аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ошиб, бу кўрсатгич сони икки баробарга ошиши кўзда тутилган. Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди. 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya