Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

БАЙРАМГА МУНОСИБ СОВҒА

       Имконияти чекланганларга, муҳтожларга ғамхўрлик қилиш, уларга кўмаклашиш халқимизга хос қадрятлардан. Шу боис ҳам кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар натижасида бугун мамлакатимизда бўлганидек, вилоятимиз туман ва шаҳарларида ҳам аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг турмуш фаравонлиги юксалиб бормоқда. Биргина “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, бозор инфратузилма объектларини қуриб, кўчаларни таъмирлаш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаларини, электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, замонавий бекатлар қуриш вилоятимизнинг ҳар бир туманида жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг узвий давоми сифатида Янгибозор тумани марказий қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилаётган аҳоли учун “Намунавий обод марказ” дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга асосан намунавий типдаги арзон уй-жойларга кам таъминланган ва муҳтож оилаларни жойлаштириш туман комиссиясининг аҳолини ижтимоий-қўллаб-қувватлаш мақсадида, уй-жойга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат хусусий шерикчилиги асосида 200 кв.метр ҳажмли 30 та уй-жой қуриб бериш тўғрисидаги таклифи мақулланиб, 22 та қурилиш ташкилоти ишчи-хизматчиларининг фидокорона хизматлари билан уй-жойлар қисқа муддатда, сифатли ва кўркам қилиб, қурилди. Уйларни хонадон эгаларига тантанали топшириш ва уларни қутлаш учун вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб, бугун мамлкатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, шу қатори вилоятимизда амалга оширилаётган қатор ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Янги намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойга эга бўлган хонадон эгаларини муборакбод қилиб, уларга сертификат ва эсдалик совғаларини топширди. Шу билан биргаликда янги уй-жойлар ёнгинасида қурилиб, ишга тушган “Хоразм-барака чеварлари” кохонасининг хам очилиш маросими ҳам ўтказилди. Айни дамда мазкур корхона Хитой, Тайванд, Малазия давлатлари билан шартнома асосида 50 дан зиёд тикув машиналарини келтирган. Корхонада юздан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди. Айниқса уларнинг орасида 30 та уй-жой эгаларининг борлиги, ишсиз, оғир шароитдаги аёллар учун улкан имконият бўлди. 









Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив