Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

“World Influencers Congress” (WIC) иштирокчилари Хивада

     Кеча Тошкентда “World Influencers Congress” (WIC) I Халқаро инфлюенсерлар конгрессига старт берилган эди. Унда дунёнинг 100 га яқин энг сара фикрлар етакчилари, инфлюенсерлари, блогерлари, нуфузли шахслари, медиа-персоналари ва интернетдаги бошқа таниқли кишилар иштирок этди. Шунингдек тадбирга ҳукумат ва дипломатик корпус вакиллари ҳам ташриф буюришган. Бугун “World Influencers Congress” (WIC) иштирокчилари Хоразм вилоятининг Очиқ осмон остидаги музей шаҳар – Хивага ташриф буюришди. WIC – бу дунёнинг етакчи блогерлари, рақамли фикрлар етакчилари, ижтимоий тармоқлар учун контентлар яратувчилар ва трендсеттерларга мўлжалланган платформа. Конгрессга ташриф буюрган ҳар бир инфлюенсернинг обуначилари 1-15 миллион кишини ташкил қилади. Тадбирда дунёнинг 40 га яқин давлатидан 100 дан зиёд инфлюенсерлар қатнашмоқда. “World Influencers Congress” (WIC) тадбирида иштирок этаётган инфлуенсерларнинг “Instagram”, “Facebook” ижтимоий тармоқлари, шунингдек “Youtube” видеохостингидаги обуначиларининг умумий сони 150 миллионни ташкил қилади. Бу инфлюенсерларнинг платформаларига жойлаштирувчи материалларининг кўздан кечирилиши 10 миллиард мартадан ортади дегани.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, мазкур конгресснинг ўтказилиши мамлакат бренди танишилишига хизмат қилиши ҳамда халқаро рақамли майдонда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини очиб берувчи контент сифатини сезиларли даражада оширишига эътибор қаратди. Халқаро конгресс доирасида янги “B2I” (Business2Influencer) форматидаги учрашувлар ўтказилади. Унда маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда инфлюенсерлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга доир келишувларга эришиш имкониятига эга бўлади. Бу ўз маҳсулотлари, бренд ва корпоратив имижини замонавий усуллар орқали тарғиб қилишдан манфаатдор барча компаниялар учун ажойиб имкониятдир
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив