Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти янада такомиллашади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги “Дўстлик ва ННТлар уйи” биносида “Ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва ижтимоий шерикликни амалга оширишдаги муаммолар ҳамда ечимлар” мавзусида қўшма йиғилиш ўтказилди. Мазкур тадбирда Парламент комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат ва ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссия аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг ҳодимлари иштирок қилдилар. Қўшма йиғилишни Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори Р. Комилов бошқариб борди. Йиғилишда Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси С. Абдикаримова маъруза қилди. Таъкидландики, бугунги кунда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни, ислоҳотларни амалга оширишда, қабул қилинаётган дастурларнинг ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Президентимизнинг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг янада ривожлантириш, такомиллаштиришда катта аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарорда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш, давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигининг замонавий механизмларини, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чораларини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш, илмий ва экспертлар гуруҳлари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш юзасидан ташаббус кўрсатиш, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби долзарб масалалар алоҳида қайд этилган. Айни пайтда мазкур қарорнинг ижроси изчил равишда таъминланмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилди. Бугунги кунда вилоятимизда 600 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)лар фаолият юритмоқда, дея қайд этди маърузачи. Нодавлат нотижорат ташкилотлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни барча соҳаларда янада жадаллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлигини мустаҳкамлаш, экологик муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш, ёш авлодни баркамол вояга етказиш ҳамда фуқароларнинг тиббий, ҳуқуқий билимларини ошириш ва қатор бошқа эзгу ишларда фаол иштирок қилаётирлар. Жорий йилда Ижтимоий шериклик комиссияси томонидан вилоятимизда фаолият юритаётган ННТлар фаолияти яқиндан ўрганилиб чиқилди. Бундан асосий мақсад ННТлар фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг давлат идоралари билан ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш, биргаликдақабул қилинган қўшма дастурлар, тадбирларни ўз вақтида бажаришни таъминлашдан иборатдир. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, ННТларнинг давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорлиги ўз самарасини бермоқда. Жумладан,ўзини-ўзи бошқариш органлари, вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳудуддаги ННТлар билан ўзаро ҳамкорликда жойларда юздан зиёд тадбирларни ташкил қилиб, уларда аҳоли фаол иштирок қилган. Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан имконияти чекланган шахсларга амалий ёрдам кўрсатилиб, уларга ногиронлик аравачалари ва бошқа ортопедик воситалар топширилмоқда. Аёллар ва болаларнинг соғлигини янада мустаҳкамлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва ушбу йўналишда амалий ёрдамлар кўрсатилишида ННТлар ҳам мунтазам равишда фаол ҳаракат қилмоқдалар. Тиббиёт муассасалари ходимлари, хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари билан биргаликда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, ёшлар тарбиясида оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитнинг аҳамияти ҳақида ўтказилаётган суҳбатларда айниқса, ёшлар, уй бекалари ўзларини қизиқтираётган саволларга малакали жавоб олаяптилар Бундай тадбирларнинг ўтказилиши оиланинг янада мустаҳкамланишида, оилаларда гоҳида вужудга келадиган маиший масалалар ечимини топишда ёрдам бермоқда. Масалан, “Меҳригиё” аёллар маркази мутахассислари 2010 йилдан бошлаб Урганч шаҳар ҳокимлиги, Урганч шаҳар хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчиларининг оилани мустаҳкамловчи омилларга оид билим ва кўникмаларини ривожлантириш юзасидан мунтазам равишда фаолият олиб бормоқда. Вилоятда ижтимоий шериклик субъектлари томонидан фаолиятни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича жорий йилнинг 6 ойида ННТлар ва давлат ташкилотлари билан 50га якин меморандум, шартномалар, лойиҳа ва режалар тузилди. Давлат органлари билан келишувга асосланган ижтимоий шериклик туфайли ННТлар қатор лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётир. Натижада давлат ва бошкарув ташкилотлари томонидан нафақат, ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, балки ННТ ва хамкор ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш, ННТлар томонидан ҳаётга тадбиқ этилаётган лойиҳалар кўламини кенгайтириш ва ушбу ташкилотларнинг фаолият қирраларини янада кенг тарғиб этиш ўзининг самараларини бераётир. Ижтимоий шериклик комиссияси томонидан ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни самарали амалга оширишда давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари билан доимий учрашувлар ва машғулотлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари бўйича семинарлар, амалий машғулотлар ўтказилмоқда. Жамоат ташкилотларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларини грантлар билан қўллаб-қувватлашни давом эттиришнинг устувор йўналишлари бўйича аниқ таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда Парламент комиссиясига киритиш мақсадида Ижтимоий шериклик комиссияси аъзолари томонидан давлат грантлари билан қўллаб-қувватлашга доир танловлар юзасидан вилоят ННТларнинг таклифларини тўплаш ва умумлаштириш мақсадида улар билан бир қатор маслаҳатлашув тадбирлари ташкил этилмокда. Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинадиган танловларда иштирок этиш учун грант лойиҳалари ва бошқа материалларни тайёрлашда минтақавий ННТ ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини хабардорлигини ошириш, уларга маслаҳат бериш ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ва вилоят ННТ экспертлари жалб этилган.Шуниси этиборлики,жорий йилда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган қатор танловларда Хоразм вилоятидан 13та лойиҳа ғолиб деб топилди ва ушбу лойиҳалар 722 млн.сўммиқдорида молиялаштирилди. Шу билан биргаИжтимоий шериклик комиссияси томонидан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ННТ раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ҳам йўлга кўйилган. Жамоат комиссияси аъзолари томонидан жорий йил апрель ойида Урганч, Хива шаҳарлари ҳамда Хива туманидаислоҳотлар бўйичаамалга оширилаётган ишлардан фуқароларнинг хабардорлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлашга қаратилган очиқ мулоқотлар ўтказилди. Шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг ижроси юзасидан жамоатчилик назорати амалга оширилди. Тадбирлар давомида соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари учун бинолар қуриш, бандлик бўйича ҳудудий дастурлар ижроси, аёллар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг фаровонлигини ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси вилоятимиз давлат органлари ва ННТлар билан иш олиб боришида фойдаланилмаётган имкониятларни аниқлаш, махаллий ННТларнинг муаммолари, таклифлари ва тавсияларини олиш, ўрганишга йўналтирилган тадбирларни изчил давом эттирмоқда. Бироқ ННТлар фаолиятини янада такомиллаштириш, фаоллигини оширишда имкониятлардан етарли фойдаланилмаётир. Масалан, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратининг амалий самарадорлигини оширишда маҳаллий кенгашларнинг доимий ҳамда ижтимоий шериклик комиссияси фаолиятида бир қатор тизимли камчиликлар мавжуд. Жумладан, ННТнингфаолиятлари тизимли таҳлил қилинмаяпти. Ижтимоий шериклик комиссияси ва доимий комиссияси аъзолари учун самарали ижтимоий шерикликни такомиллаштириш, давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, давлат ҳокимияти органлари томонидан муаммоларнинг муқобил (альтернатив) ечимларини ишлаб чиқишга бағишланган ўкув семинарларини мунтазам равишда ташкил этиш зарур. Шунингдек, маърузачи ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини яхшилаш ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида услубий тавсиялар ишлаб чиқиш, ахборотли материаллар, қўлланмалар, кўргазмали қуроллар билан таъминлашни изчиллик билан олиб боришнинг муҳимлигини қайд этди. ННТлар шу кун талаби асосида ўз фаолиятини такомиллаштириб бориши, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга кенг жорий этишда янда ташаббускор бўлиш кераклиги таъкидланди. Йиғилишда Ўзбекистон Респбуликаси Президентининг 2018 йил 4 майда қабул қилган “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидан белигиланган вазифаларнинг Хоразм вилоятида бажарилиши юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Умурзоқов маъруза қилди. Президентимизнинг 2018 йил 4 майда қабул қилган ушбу Фармони бугунги давр талаби ва эҳтиёжларини ўзида тўлиқ мужассамлаштирган тарихий ҳужжатдир.Мазкур Фармон фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилот(ННТ)лар фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлмоқда. Юртдошларимиз давлат ва жамият ҳаётида янада фаол иштирок этиб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада тез суръатлар билан давом этишида амалий ҳисса қўшмоқдалар. Ушбу фармонга асосан жойларда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг эшитувларини ташкил этиш амалиётга киритилди. Ҳудудлардаги ННТларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ва маҳаллий Кенгашлар ҳузурида Нодавлат нотижорат ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссиялар ташкил этилди. Жойлардаги доимий комиссиялар орқали давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилорларининг ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада кучайтирилмоқда. Фармоннинг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг фармойишига асосан Урганч шаҳрида “Дўстлик ва ННТлар уйи” ташкил этилди. Ушбу бинони капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва вилоят ҳокимлиги ижтимоий шериклик асосида амалга оширилди. Ушбу бинода вилоятдаги маданий марказлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари жойлашган бўлиб, улар ҳамкорликда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар, ўқув семинарлари ўтказиб келмоқдалар. Бу ерда уларнинг самарали фаолият юритишлари учун барча қулайликлар яратилган. Жорий йилда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини амалга ошириш учун 68 840 000 (олтмиш саккиз миллион саккиз юз қирқ минг) сўм вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилди. Фармонга асосан жамоат фондининг қуйи бўғинларини ташкил этиш мақсадида маҳаллий ҳокимликларда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъуллар тайинланди. Шунингдек, идора ва ташкилотларнинг раис ўринбосарлари ННТлари билан ҳамкорлик ўрнатиш учун тайинланди. Жорий йилнинг III чорагида вилоят маҳаллий бюджетидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига грант маблағлари ажратиш режалаштирилган. Амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилиш билан бирга соҳани янада ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида республика ва маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотларининг малакали мутахассислари ҳамкорликда сайёр қабулларўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди, вилоят адлия бошқармаси ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтган олти ой давомида 40 дан ортиқ семинар-тренинглар ва сайёр қабуллар ташкил қилинди. Учрашувларда вилоятдаги 450 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари аъзолари иштирок этди. Вилоятда ННТларнинг фаолиятини янада ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларининг янги замонавий қиёфасини шакллантириш, жамоатчилик назоратининг хилма-хил шакл ва механизмларини амалиётга жорий этиш, давлат органларининг халққа хизмат қилишининг аниқ чора-тадбирларига таклифлар асосида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Вилоят ҳокимлигининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини бундан кейин ҳам янада мустаҳкамлаган ҳолда олиб борадиган келгусидаги вазифалар аниқ мисолларда қайд этилди. Шуниндек, қўшма йиғилишда сўзга чиққан Парламент комиссияси аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари маърузалар билан қатнашдилар. Тадбир иштирокчилари “Дўстлик ва ННТлар уйи”да фаолият юритаётган миллий маданий марказлар, шунингдек, қатор ННТларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шу куни қатор тадбирлар ўтказилди. Ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари ҳамда зарур ортопедик воситалари топширилди. - Бугунги тадбир биз учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Келгусида фаолиятимизни янада ривожлантиришга, давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосида мунтазам ҳамкорлик қилиш бўйича тафсиялар, таклифлар берилди, - дейди болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш Ассосицияси Хоразм вилояти бўлими раиси” Комила Собирова. Тадбир давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўзларини қизиқтираётганган саволларга жавоблар олишди. 
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив