Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 2019 йил 30 август куни ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини танлаш юзасидан Танлов ўтказилади: 

Танловда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, олти ойдан кўп муддат фаолият юритаётган турғун савдо шахобчаси ва НКМ мавжуд бўлган юридик шахслар қатнашиши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагидаги савдо ташкилотлари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

а) Комиссия номига ариза;

б) давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

в) савдо ташкилоти таъсис ҳужжатларининг нусхаси;

г) савдо дўконига бўлган мулк (ижара) ҳуқуқининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;

д) савдо дўконининг жойлашган жойи тўғрисида маълумот, унинг қисқача тавсифномаси ва 10х15 ўлчамдаги рангли фотосуратлари (жойнинг атроф кўриниши, умумий ташқи ва ички кўринишлари акс эттирилиши керак);

е) мол-мулкларнинг сақланиши, туркумланиши, сортларга ажратилиши ва бутланишини таъминловчи жой (ускуналарнинг) қисқача тавсифномаси, шунингдек 10х15 ўлчамдаги рангли фотосуратлари (жойнинг умумий ташқи ва ички кўринишлари акс эттирилади);

з) талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида банк маълумотномаси;

и) талабгорга тегишли ҳамда ижро ҳужжати бўйича мол-мулкни сотишда иштирок этиши мумкин бўлган техник соз ҳолатдаги транспорт ёки бошқа техника воситаларига оид ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг техник тавсифи;

к) кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмаси миқдори (10 фоиздан кўп бўлмаган);

савдо ташкилотининг мол-мулкларни реализация қилиш бўйича ҳисобини юритишга мўлжалланган махсус дастурий таъминотни ишлатиш мажбурияти.

Алоҳида турдаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома ёки лицензия талаб қилинадиган ҳолларда, уларнинг нусхаси ҳам тақдим этилади.

Аризаларни қабул қилиш жойи Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси биноси Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй.

Танлов Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси биносида 2019 йил 30 август куни бўлиб ўтади.

Аризалар қабул қилиниши танловга 10 кун қолганда тўхтатилади.


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармаси

Ҳурматли савдо ташкилотлари ва унинг вакиллари !


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, давлат Рақобат қўмитасининг 2018 йил 25 майдаги 29-қ ва 01/15-10/12-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш белгиланган.

Бунда, савдо ташкилотларини аниқлаш ташкил этилган танлов комиссияси асосида амалга оширилади.

Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, турғун савдо шаҳобчаси мавжуд юридик шахслар қатнашишлари мумкин.

Комиссия танлов бошланишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида танлов ўтказиш тўғрисида эълон беришлик кўрсатилган.

Танлов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармасида 2019 йил 30 август куни ўтказилади.

Савдо ташкилотларидан аризаларни қабул қилиш 2018 йил 20 август кунига қадар амалга оширилади.

Танлов ғолибларини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади.

Танлов ҳақида батафсил маълумот Бюронинг Mib.uz сайти ҳамда ҳудудий бошқармаларидан олиш мумкин:


Маълумот учун: Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси (0362) 224-65-72, (0362) 224-76-06 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив