Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

“АШХОБОД” МАҲАЛЛАСИ ЯНГИ ҚИЁФАГА КИРАДИ

  • Qog'ozga chop etish










Урганч шаҳридаги “Ашхобод” маҳалласида истиқомат қилаётган аҳолига Урганч тумани “Чондирқиёт” қишлоғи ҳудудидан ер майдонлари ажратилиб, янги лойиҳалар асосида замонавий типдаги уйларнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилган. 
Ҳудудда аҳоли учун арзонлаштирилган сифатли шағал, пишган ва хом ғишт каби қурилиш моллари бозори ташкил этилиб фуқароларнинг транспорт харажатлари тежалмоқда. Ҳокимлик томонидан аҳоли бепул қум, қолаверса, қурилиш ишлари учун техника воситалари билан таъминланмоқда. Ушбу ҳудуд учун алоҳида сув, электр ва газ таъминоти тармоғи ўтказиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Яна бир жиҳат, аҳолига қулайлик яратиш учун Урганч шаҳри маркази билан боғловчи жамоат транспорт қатнови йўлга қўйилди. Ҳудуддаги арзонлаштирилган, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ҳар куни ҳаридорлар билан гавжум.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудуд 4 қисмга бўлиниб, уларнинг ҳар бирида штаблар ташкил этилган. Бугунга келиб, ҳокимлик вакиллари, қурилиш ташкилотлари раҳбарлари аҳоли мурожаатларини ўрганиб, қурилиш ишларини мувофиқлаштириш, назоратга олиш ишлари билан шуғулланмоқда. 
Шунингдек, ҳудудда аҳоли тинчлигини сақлаш мақсадида жамоатчилик назорат маскани ташкил этилган. Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммолар бўлса, ҳудудда тиббий хизмат пункти 24 соат давомида фуқароларга хизмат кўрсатмоқда. 
Давлат хусусий шерикчилиги асосида янги массивда маҳалла гузари, ҳаммом, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси савдо расталаридан иборат “Экобозор”, умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаси бинолари, сунъий қопламали спорт майдончаси қурилиши режалаштирилган. 2 қаватли маҳалла гузари биносида кутубхона, bookcafeлар мавжуд бўлиши бугунги кунда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси ва унинг ёшлар ҳаётига тадбиқ этиш имконини беради. 
Бир сўз билан айтганда, аҳоли эски, тор, одам юрса устига гувала тушиб кетадиган хонадонлар ўрнига эндиликда замонавий типдаги барча қулайликларга эга бўлган уйларда яшайди. 
Маҳалла фаоллари яратилган шароитлардан хурсанд экани, қишнинг қаҳратонидан олдин ўз уй-жойларини битказиш ҳаракатида эканликлари ва бу борада ҳокимлик томонидан барча керакли ёрдамлар кўрсатилаётганидан мамнун. 
Ҳа, бугун аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш борасида қилинаётган ишларга нисбатан улардаги шукроналик ҳиссини фуқароларимизнинг гап-сўзидан, уларнинг юз-кўзидан англаш қийин эмас.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Мадаминов Мансурбек Аллабергенович
Президентимиз Шавкат ака соғ бўлсинлар, уларнинг мархамати билан шундай бўлди..
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 4 августа 2019 00:40
Хоразм вилояти хокими истеъфо бериши керак.Агар у кишида гурур,ор-номус ва уят хамда андиша булса!!! Салкам 2 миллионлик Хоразм халкининг кузига кандай карайди у инсон...Шармандалик!!!Президентимиз рост гапни айтдилар.Тугри килдилар адвокат хокимнинг шохини кокиб!!!Колаверса,мен хам Эрмановни 2018 йил май ойида Тату Урганч филиалида сайёр кабулда каттик каргаган эдим.Курслиги ва куполлиги хамда мени шаънимга тегиб, хакоратлаб хамманинг олдида шарманда килгани учун..Баттар булсин!!!Буям кам унга!!!Халкдан кечирим сурасин ёки иссик жойини менга бушатиб,тинчгина Мангитда пенсиясини олиб утирсин!!!Жиноий жавобгарликка тортиш керак бу шахсни мансабдорлик буйича!!!Илгизар Собиров минг чандон яхши эди бундан!!! Атрофига коракалпок землякларини дарров опкелиб,Дарёмуродмией ёки Кайипов ва шунга ухшаган хоказолар....Колаверса хоразм шеваси ва менталитетини билмайди хамда кузга куринарли килган иши йук...Ички йулларнинг ахволи жуда абгор ва  " обод кишлок" ва бошка дастурлар ижроси хам улда -жулда.Бугдойни тулдирдим деб махтанади Ундан соф фойда канча деса жавоб йук!? Иш услуби худди эски совет давридай...Ташаббускорлик,инновация ва изланиш унинг иш услубида умуман йук!!!



Колаверса, уринбосари Уктам Курбоновнинг ногорасига уйнаб юрибди...Урганч шах ва Хазорасп туманидан бошка барча туманларда саноат деярли ривожланмаган ва дотацияда ётибди.Кушимча манбани бюджетга тулдириш буйича жаноб Эрманов уйлаб хам курмаган.Акс холда Ашхобод махалласига тулайдиган компенсация пули булган 70 млрд сумни Бош вазир Тошкентдан опкемаган ва 1000одам намойиш килмаган ва одамлар рози булган булар эди....Гарчи Эрманов нархозни сиртдан тугатган булсада, иктисодий билим савияси нольга тенг!!! Вилоятни факат бугдой ва пахта билан асло бокиб булмайди.Маъмурий буйрукбозлик ва лаганбардорлик хамда ёшулличилик гуллаб яшнамокда.Ахолиси деярли биз билан тенг булган Бухоро вилояти билан солиштирганда барча курсаткичлар буйича анча оркада эканлигимиз намоён булади...Шунингдек экспорт даражаси ута пастлиги ва кушма корхоналар сони буйича энг охирги уринда эканлиги, богчага камров пастлиги ва йулларнинг ёмонлиги,бозорларнинг ифлос ва чанг тупроклиги хамда саноатнинг деярли йуклиги ва нолойик ва билимсиз кадрларнинг хокимият тизимларида ишлаши, айникса номутахассис кадрлар хокимликларда 50фоизга якинни ташкил этиши хамда орг отделларнинг мутлако талабга жавоб бермаслиги,ер ажратиш хакидаги вилоят хокимининг карорлари ойлаб ва йиллаб чикмай тадбиркорлар сарсон булаётгани, шунингдек адолат ва хакикат кундан кунга йуколиб бораётганлиги ва хоказо иллатлар бугунги Хоразмгагина хос жихатлардир.Зеро,дуст ачитиб, душман кулдириб гапиради!!!Мени журналистлар ва блогерлар билан буладиган учрашувга таклиф этишингизни сурайман,ЖАНОБ ЭРМАНОВ!!! ХАКИКАТ ШУНДАЙ АЧЧИК БУЛАДИ!!!....
uu
uu от 6 августа 2019 12:46
Иномжон Балтаев   TO'G'RI !
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya