Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 47-сессиясидан

  • Qog'ozga chop etish




Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 47-сессия бўлиб ўтди. 

            Сессия ишини халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошқариб борди. 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш юзасидан вилоят секторлари раҳбарлари - вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят прокурори Ж.Хатамов, вилоят ички ишлар бошлиғи Д.Назармухамедов ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Абдукаримовларнинг вилоятни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлари эшитилди. 

Қайд этилдики, вилоятимизда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янада жадаллаштириш, бевосита   аҳоли истиқомат жойларида фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказиб, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш, айниқса, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ва аҳолига   хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини шу кун талаби асосида ташкил қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни изчил йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, тижорат банкларидан кредит маблағларини ўз вақтида олишда ёрдам кўрсатиш, ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга жамоатчилик билан биргаликда курашиш каби каби  долзарб масалалар кундалик диққат эътиборда бўлмоқда.


Президентимизнинг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида секторлар раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ечиш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан вилоятимизда ташкил этилган вилоят секторлари раҳбарлари мунтазам равишда шаҳар ва қишлоқларда уйма-уй юриб, аҳоли билан учрашувларни ташкил қилмоқда.

 Энг қуйи бўғинда, маҳаллада долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шунингдек, секторлар томонидан туманлар, шаҳарларни ривожлантириш бўйича қабул қиладиган дастурларга таклифлар, фикр-мулохозаларни ҳам тайёрлаб бормоқдалар. Секторлар раҳбарлари, жойларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлома чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида “йўл ҳариталари”ни ишлаб чиқмоқдалар. Ҳудудлардаги “йўл хариталари”ни амалга оширилишининг самарадорлигини  таъминлаш юзасидан  кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

 Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида вилоятимизнинг 4 та сектор раҳбарлари депутатлар олдида берган ҳисоботлари жараёнида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлида бажарилаётган амалий ишлар, шу жумладан, жойларда ечимини кутаётган муамоларни тезкорлик билан хал қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда қатор ташкилотлар билан биргаликда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ва келгусидаги вазифаларга тўхталдилар.

         Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. 


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.




Бош саҳифага қайтиш
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 3 августа 2019 23:39
Хоразм вилоятида 4та сектор фаолияти коникарсиз ахволда.Вилоят барча сохалар буйича республикада энг охирги уринларда турибди.Вилоят хокимини ишдан олиш даври келди, деб уйлайман.Хоразм вилоятига Тадбиркор ва Хукук магистри-хукукшунос Иномжон Балтаев-каминаи камтарин хоким килиб тайинланиши керак.Мен Хоразмга хоким булсам,энг аввало автомобил ва темир йуллари,тоза ичимлик суви, бозорлар курилиши, саноатни ривожлантириш ва туризм,мактабгача таълим ва янги олий укув юртлари очиш, кадрлар ва ёшлар хамда спорт масаласи, урбанизация ва канализация хамда ободонлаштириш,хориж инвестицияси ва янги кушма корхоналар хамда фаол экспорт,шунингдек архитектура-шахарсозлик ва курилиш индустрияси ва сервис-хизматлар сохасини жадал ривожлантириб, она юртим-Хоразм вохасини мамлакатда 2022 йилгача кучли 5ликка киргизишга ваъда бераман.Хурматли Шавкат Миромонович мени зудлик билан Хоразм вилояти хокими килиб тайинлашда амалий ёрдам беришингизни сурайман!!! Ва албатта ишончингизни тулик оклайман!!!
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya