Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

«Хоразмда қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш бўйича 20 триллион сўмлик лойиҳаларни амалга оширамиз»

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳоли билан тадбиркорларни ташвишга солаётган ва ечимини кутаётган долзарб муаммолар бўйича Kun.uz таҳририятига эксклюзив интервью берди.
Вилоят раҳбари суҳбат давомида қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, шоличилик ва ғаллачилик йўналишлари билан бир қаторда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик ва бошқа соҳаларини ривожлантириш бўйича қандай ишлар амалга оширилиши тўғрисида ҳам гапирди.
    «Балиқчиликни ривожлантириш, балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича кўплаб ишлар қилинмоқда. Лекин маҳсулотлар Республиканинг бошқа бозорларига олиб кетиляпти. Аммо бу биринчи навбатда вилоят бозорларига етказиб берилиши керак, одамлар балиқ маҳсулотларини белгиланган меъёрдан кам бўлмаган миқдорда истеъмол қилиши керак. Биз биринчи бўлиб ўз ички бозоримизни тўлиқ таъминлашимиз, маҳаллий аҳоли эҳтиёжларини қондиришимиз лозим. Бунинг учун балиқ маҳсулотларини етиштириш ва бозорларда сотишда гигиена қоидаларига жавоб берадиган шароитларни яхшилашимиз керак. Бу бўйича зарур мониторинглар ўтказиш ва шароитларни яратиш бўйича керакли топшириқларни берганмиз.
    Чорвачилик масаласида гапирадиган бўлсак, байрам кунлари арафасида фермерларни чақириб тегишли топшириқларни беряпмиз.         Ҳозир бозорда гўшт нархи 40-45 минг сўм атрофида. Гўштни қассобларга юқори нархда сотмаслиги кераклигини тушунтиряпмиз. Бир ҳўкизни сўйиб, арзон нархда халққа сотиш билан фермер касод бўлмайди. Ҳозирги кунда қорамолнинг гўшти қийматини ҳаққоний ҳисоблаб кўрсак, 1 килограми 30-35 минг сўмдан ошмаяпти. Шунга қарамай баъзи ноинсоф деймизми ёки назоратсиз қолаётган деймизми қассобларимиз нархларни ўзлари хоҳлагандек ошириб сотмоқда. Бу бўйича ҳам ишларни назоратга олишимиз, нархларнинг арзон бўлишини таъминлашимиз керак.
     Аҳолига етказиб бериш керак бўлган сут маҳсулотларини ҳам қайта ишлашга йўналтиришимиз керак. Шунда бозорлардаги нархлар ҳам ўз ўрнига тушишни бошлайди.
Ҳозирги кунда 17 минг гектарга яқин боғларимиз бор. Фермерлар боғдорчилик маҳсулотларини сотиб, тушган маблағларни банк орқали айлантириши лозим. Афсуски, ундай эмаслигини кўряпмиз. Табиийки, бу маҳсулотлар қаерга кетиб турибди, қаерда сотиляпти деган савол туғилади.
     Балиқчилик, паррандачилик ва бошқа соҳаларни ҳам ривожлантириш бўйича жуда катта лойиҳаларимиз бор. Президентимизнинг Хоразм вилоятига илк ташрифи давомида 8,7 триллион сўмга тенг 1073та лойиҳа амалга оширилишига келишиб олган эдик. Аммо кейинчалик, бошқа вилоятларда бундай лойиҳалар сони кўп ва қиймати ҳам бир неча марта юқори эканини билдик. Шундан сўнг биз ҳам лойиҳаларимиз сонини оширдик. Қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш бўйича 20 триллион сўмлик лойиҳаларни амалга оширишни белгилаб олдик. Лойиҳаларни амалга ошириш учун чора-тадбирлар, режалар ишлаб чиқилган. 
Туяқушчиликни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилмоқда. Яқинда вилоятимизга мингта туяқуш олиб келдик. Уларнинг сонини ҳар бир туманда мингта қилиш режамиз бор.
Паррандачилик соҳасини олиб қарасак, вилоятимизда ҳазорасплик тадбиркорлар етакчилик қилмоқда. У ерда жуда кўп паррандачилик мажмуалари ташкил қилинган. Уларнинг сонини янада оширишимиз керак.
Қуёнчилик соҳасига ҳам эътибор қаратишимиз лозим. 900 бош наслдор қуённи олиб келиб, Урганч тумани аҳолисига тарқатдик. Қуённи бериб, унинг еми билан таъминлаб, кейинчалик, маълум килограмга етганидан сўнг қайта сотиб олиш мумкин. Қуён гўшти ва мўйнасини қайта ишлаш орқали эса яхши даромад олиш мумкин», - деди Фарҳод Эрманов.



Бош саҳифага қайтиш
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 17 июля 2019 23:12
Ушбу 20 трлн сум маблаглар айнан кайси йилларда ва айнан кандай йирик ва кичик лойихаларга сарфланади хамда ижроси кандай таъминланмокда  хамда Хазораспда 2019 йилда "обод марказ" дастури качон каерда ва кайси куча ва махаллада хамда кайси ойда булиб утади??? Вилоят хокими Ф.Эрманов Ва Хазорасп тумани хокими ушбу дастур ва карорлар ижроси буйича халкка качон хисобот беради?! Ёки обод кишлок обод махалла обод марказ дастурлари буйича маълумотлар махфий ва сирлигича колаверадими? Хамда ушбу дастурлар доирасида кимларга канча ва нима максадда ерлар ажратилаётгани хакида биз жамоатчилик назорати вакиллари билишни хохлаймиз!!! Бу юзадан вилоят хокими ва Хазорасп туман хокимидан жавоб кутиб коламиз!!!...

Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya