Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

«Ҳазораспнинг янги бозори сентябрь ойида ишга туширилади»

  • Qog'ozga chop etish

    Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳоли билан тадбиркорларни ташвишга солаётган ва ечимини кутаётган долзарб муаммолар бўйича Kun.uz таҳририятига эксклюзив интервью берди.

    Вилоят раҳбари суҳбат давомида «Хоразм беклари» МЧЖга тегишли бўлган меҳмонхонанинг бузиб ташланиши билан боғлиқ бўлган иш, шунингдек, Урганч тумани, Хива шаҳри ва Ҳазорасп тумани марказидаги янги бозорларнинг қурилиши билан боғлиқ саволларга жавоб берди.
    «Хоразм вилоятида бозорлар бўйича жуда катта ишлар қилинди, уларни тўғри ёки нотўғри дейишдан йироқман. Лекин бу муаммоларнинг ҳаммаси бўйича ечими топилади. 
Хива шаҳри бозори бузилганидан сўнг, бу тадбиркорларнинг кўпчилигини шахсан қабул қилганман. Агар ҳужжатлари жойида бўлса, уларга ёрдам бериляпти. Яқинда 2-3 нафар фуқароларнинг ҳужжатларига асосан белгиланган ер майдонини бердик, шу билан боғлиқ ишларни ҳал қилдик, ваҳоланки 2-3 йилдан бери уларни ҳеч ким тингламаган экан. 
Урганч тумани бозори ва Абулғози Баҳодирхон кўчасидаги дўкон эгаларининг мурожаати билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқаман. Уларни шахсан қабул қиламан ва муаммосининг ҳал қилинишини таъминлаймиз.

    «Хоразм беклари» МЧЖ ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги низо судда кўрилди, тарафларга келишув битими таклиф қилинди, ажрим қабул қилинди. Суднинг қарорини бажариш ҳамма учун мажбурий. Ажримда кўрсатилган талабларни бажарилишини ўз назоратимга оламан. Бу ишнинг ҳам ижобий ҳал бўлишини шахсан ўз назоратимга оламан.
Ҳазорасп тумани бозорига шахсан ўзим бориб, қилинган ишларни ўз кўзим билан кўрдим. Лойиҳа 90 фоизга бажарилган. Ҳозирча бозорнинг бир комплексида қурилиш ишлари қолган. Мустақиллик байрами кунигача бозорни тўлиқ ишга тушириш чоралари кўрилади. Бу жуда катта бозор, бу ерда жуда катта маблағ тушади. Ҳозир кўп маблағларнинг ҳисоб-китоби йўқ. Агар автомобиллар тўхташ жойидан тортиб тадбиркорлардан олинадиган кундалик йиғимни ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, маҳаллий бюджетга катта миқдордаги пул маблағлари тушмай турибди. Албатта бу бозорнинг тезроқ ишга тушишидан ҳокимлик ҳам манфаатдор», - деди Фарҳод Эрманов.




Бош саҳифага қайтиш
Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 17 июля 2019 00:07
Хазорасп янги буюм бозорини Собик хоким Уктам Курбоновга охиригача куриб ишга тушириш вазифасини топшириш керак хамда ундан янги бозор нега ишга тушмаганини сураш керак.Сабаби унинг даврида янги бозор кур-курона куз-куз килиб 4-5 марта очилган.Янги хоким Равшан Жаббаровга ундан жудаям огир мерос колган.Вахоланки собик хоким 2013-2018 йилларда бозорда курилиш килиб бозорни хакикий очмаган.Шу ораликда вилоятда 3 нафар хоким алмашди.Кани курайликчи Ф.Эрманов янги бозорни кандай килиб очаркан!? Вилоят хокимига куч-кувват ва сабр-токат тилайман!!! Курилишни 24 соат 3 сменада ташкил этсак, 1 сентябрга улгурсак булади!Булмаса бошка йули йук.Бозор курилиш дирекцияни уйготиш керак хамда дукон эгалари пулларни уз вактида туласалар вазият ижобий томонга узгаради ёки Президентимиз узлари назорат килсалар, янги бозоримиз очилиши мумкин!!!
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya