Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 июндаги 343-к сонли буйруғига асосан Маткаримов Икром Мухтарович Хоразм вилояти Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Маткаримов Икром Мухтарович 1986 йили Урганч шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Маълумоти бўйича мутахассислиги Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари. 2013 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (бакалавр) тамомлаган. 2015 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (магистратура) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2015 йили Урганч олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси лавозимидан бошлади. 2015 йилдан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, 2017 йилдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши раисининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатди. 2017-2019 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси тингловчиси. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 июндаги 343-к сонли буйруғига асосан Маткаримов Икром Мухтарович Хоразм вилояти Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мухокама 1

Балтаев Иномжон
Балтаев Иномжон от 3 июля 2019 23:35
Икром Маткаримов  менинг синфдошим- Урганч шахридаги 21 сон ихтисослашган мактабда бирга укиганмиз. 

Хайрият,  xorazm.uz сайти яна журналистлар байрамидан сунг ишлай бошлади.Ура, Хоразмда хам жайхуннинг демократия шамоллари эсмокда...

Хоразм вилояти хокими ва унинг уринбосарларини бушатиш керак. Уларнинг урнига танлов ва сухбат асосида имтихон килиб,хакикий ватанпарвар ва ёш халол виждонли мард ва соглом фикрли тоза ёшлардан куйиш керак! Бу узига хос Хоразм тажрибаси булади!!!

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив