Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ғалла ўрим-йиғими бошланди

Янгибозор туманида ғалла ўрим-йиғимига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда тегишли соҳа мутахассислари, фермерлар иштирок этди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими сўзга чиқиб, мамлакатимизда фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар ҳақида айтиб, ғаллакорларимиз олдида турган вазифаларга тўхтаб ўтди. Шунингдек, семинарда соҳа мутахассислари фермерларга белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.
Бу йил вилоятдаги 33200 гектар майдонга экилган буғдойни 396 отрядга бириктирилган 396 дона комбайнда ўриб олишни режалаштирмоқда.
Бу каби семинарлар бошқа туманларда ҳам ўтказилади.





Ғалла ўрим-йиғим мавсумини тизимли олиб бориш мақсадида 396 та отряд ташкил этилиб, ушбу отрядларга 553 юк автомашиналари, 622 трактор тиркамалари, ёқилғи ташиш воситалари, шунингдек, ҳар бир отрядга кўчма таъмирлаш устахонлари ҳамда масъул ходимлар бириктирилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив