Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

КОМИЛЖОН РАҲИМОВ

  • Qog'ozga chop etish

Мамлакатимиз алоқа хизмати ривожига салмоқли ҳисса қўшган фидойи инсон, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқачи» Комилжон Раҳимов 73 ёшида вафот этди.

Комилжон Раҳимов 1946 йил 23 февралда Урганч шаҳрида таваллуд топган. 1964 йили Урганч шаҳридаги 3-сон ўрта мактабни тугаллагач, Тошкент электротехника алоқа институтига ўқишга кирди. Олий ўқув юртини муваффақиятли тугаллагач, армия сафида алоқа бўйича ката муҳандис бўлиб хизмат қилди.

1971 йилдан республика алоқа корхоналарида меҳнат фаолиятини бошлади. Фаол жамоат ишларини олиб борди.

Айни вақтда касб маҳоратини ошириш устида бетиним изланди. 1975 йилдан 1981 йилгача Хоразм вилояти алоқа бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб, ўзининг етук мутахассис, ташаббускор, ташкилотчи раҳбар эканлигини намоён этди. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигида фаолият юритди. Ўзбекистон Республикаси алоқа вазирининг ўринбосари, 1985 йилдан 1995 йилгача эса алоқа вазири лавозимида фаолият кўрсатди. 1995 йилдан 1998 йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг транспорт ва алоқа мажмуаси раҳбари бўлиб ишлади.

1985 йилдан 1995 йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутати этиб сайланди. 

У қаерда, қайси лавозимда фаолият кўрсатмасин, зиммасига юклатилган вазифалар, қўйилган топшириқларни беками кўст уддалаб, сўз ва ишбирлигини таъминлаб, сафдошлари ҳурмат-эътиборига сазовор бўлди.

Комилжон Раҳимов томонидан бир гуруҳ мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2010 йилгача телекоммуникацияни ривожлантиришнинг комплекс дастури юксак баҳоланди. Ўзбекистонда рақамли телекоммуникацияларни, шунингдек, радио ва телевидение соҳасида рақобат муҳитини жорий этишда фаол иштирок этди.

Комилжон Раҳимов Халқаро Алоқа академиясининг аъзоси эди. Унга теле ва информацион коммуникацияларнинг профессори фахрли унвони берилган.

Эл-юрт олдидаги кўп йиллик фидойи меҳнатлари муносиб тақдирланди. 

Ўз касбининг етук мутахассиси изланувчан, жонкуяр, ғамхўр устоз, моҳир ташкилотчи, фидойи инсон Комилжон Раҳимовнинг порлоқ хотираси у билан бирга ишлаган ҳамкасблари, ҳамкорлик қилган дўстлари, ундан ҳаёт сабоғини олган шогирдлари хотирасида абадий сақланади.


Ф.Эрманов, Қ.Игамбергенов, О.Қурязов, Ш.Абдуллаев.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya