Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Германиялик оила машинада Ўзбекистонга 66 кунда етиб келди

  • Qog'ozga chop etish

2500 минг йилдан зиёд тарихга эга Хива шаҳри қиёфаси доимо маҳаллий ва хорижлик туристларни ўзига жалб қилган. Уларни мафтун этган тарихий обидалардан бири Ичан қалъа тарихий-меъморий мажмуасидир.
Умумий майдони 26 гектар бўлган қалъада 54 тарихий архитектура ёдгорлиги жойлашган. Қалъани ўраб турган деворнинг эни 5-6 метр, узунлиги 2200 метрни ташкил этади.
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган Ичан қалъа тарихий-меъморий мажмуасига 4 дарвоза орқали кирилади. Улар Ота дарвоза, Боғча дарвоза, Тош дарвоза ва Полвон дарвоза деб аталади. Бугунги кунда мажмуада 40 мингдан зиёд экспонат сақланмоқда.
Қалъа дарвозаси яқинида узоқ йўлга мослаштирилган машинаси олдида оиласи билан овқатланиб ўтирган сайёҳга кўзимиз тушди. Машҳур фокусчи Тоби Ван Деиснер турмуш ўртоғи ва ҳали икки ёшга тўлмаган ўғли билан Германиядан машинада 11342 километр йўл босиб 66 кунда Ўзбекистонга етиб келган. Улар Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳатни бошлашган эди.
Сайёҳлар10 ой ичида турли мамлакатлар ва одамларнинг яшаш тарзи билан танишишни мақсад қилишган. Улар 2019 йилнинг сентябрь ойигача Хитойнинг шимолий қисмидан жанубигача кесиб ўтмоқчи. Кейин Лаос, Таиланд ва Малайзияга бориб саёҳатни якунлайди.
– Ўзбекистонга етиб келганимизга тўрт кун бўлди, – дейди Тоби Ван Деиснер. – Юртингизга ўндан ортиқ давлатдан ўтиб, етиб келдик. Бу мамлакатга келиш кўп йиллик орзуйим эди. Мен юртингиз ҳақида жуда кўп китоблар ўқиганман. Ўша китоблар орқали Ўзбекистон ҳақида кўп маълумотларга эга бўлдим ва бу оиламизни ватанингизга саёҳат қилишга ундади. Турмуш ўртоғим билан мамлакатингиздаги тарихий обидалар, халқингиз урф-одатларини ўз кўзимиз билан кўришга ошиқдик. Хивага келишдан аввал Нукусда бўлдик. Нукус билан Орол денгизи ва ҳатто Хиванинг ҳам табиати, одамлари бир-биридан фарқ қилар экан. Бу бизда катта таассурот қолдирди. Бугун Бухорога, кейин Самарқандга йўл оламиз.

Назаримда Бухоро ва Самарқанднинг табиати ва одамлари ҳам ўзгача бўлса керак. Хивада бир оилани учратдик. Улар бизга жуда кўп ёрдам беришди. Энг қизиғи эса самимий, дилкаш ва меҳмондўстликлари бир-биридан умуман фарқ қилмайди. Саёҳатимиз ҳақида батафсил маълумот polarsteps.com/sirmobi ва шахсий веб-сайтимда бериб борилмоқда. Унда бошимиздан ўтганини ёзамиз, суратлар ва видео жойлаштирамиз. Бу Ўзбекистонга туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.
Манба: ЎзА




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya