Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хотира - боқий, қадр - муқаддас


Вилоятимизда 9 май Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллигига бағишланган   байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.


Эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларинуронийларҳарбийлар ва ёшлар Урганч шаҳридаги Хотира хиёбонида жам бўлди.


Президентимизнинг 2019 йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ вилоятда байрамни юқори савияда ўтказиш учун катта тайёргарлик кўрилдиҲудудлардаги барча Хотира майдонларизиёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларқабристонлар тартибга келтирилибободонлаштирилдиУч авлод учрашувлари ва бошқа маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.


Айни пайтда воҳамизда 36 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси1678 нафар фронторти меҳнат фахрийси умргузоранлик қилмоқдаАрафа кунлари вилоят ҳокими Фарход Эрманов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига борибуларга Президентимиз табригини ўқиб эшиттирди, 7 миллион 500 минг сўмдан пул мукофоти ҳамда вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини тантанали топширди.

Вилоятда фронт орти меҳнат фахрийларига ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатилмоқдаУзоқ йиллар ҳалол ва самарали меҳнати билан барчага ўрнак бўлган 53 фахрийга I-, II- ва III-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари берилди.


Тадбир иштирокчилари Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйибтинчобод ва тўкин ҳаётимиз учун жонини фидо қилган аждодлар хотирасини ёдга олди.


Урганч шаҳридаги “Бахт қуши” тўйхонасида фахрийлар учун байрам дастурхони ёзилдиБу ерда кўргазмали дала полигони хам ташкил этилди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив