Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

БИР ДАРАХТНИНГ ИККИ ШОХИ КАБИ БИРОДАР ХАЛҚЛАР

Бугун Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов бошчилигидаги делегация аъзоларини Анталия ҳокими Münir Karaloğlu қабул қилди. 


Учрашувда вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхонларга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Туляганов, Ташқи ишлар вазирлиги Урганч шаҳар бўлими бошлиғи Тимур Раҳманов, Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти директори Азизбек Полвонов, Хоразм вилояти инвестиция ваташқисавдо бошқармасибошлиғиАнвар Давлетов ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.


Анталия ҳокими Münir Karaloğlu ва Фарҳод Эрманов қишлоқ хўжалиги (замонавий иссиқхоналар қуриш ва унда етиштирилган махсулотларни экспортга йўналтириш), туризм (икки давлат ўртасида сайёҳлар оқимини кенгайтириш), саноат (тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлаш), спорт, санъат каби бир қанча соҳаларда ўзаро тажриба алмашиш ва тажриба ўрганиш бўйича таклифлар билдиришди.

“Ўзбекистон ва Туркия бир дарахтнинг икки шохи каби биродар халқлардир” дея таъкидлади Münir Karaloğlu. 

Ф.Эрманов Анталиялик инвесторларни Хоразм диёрига таклиф қилди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив