Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Китоб – энг яхши совға

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Санъатбек Салаев ўзи ўқиган Хива туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ китоб совға қилди.


С.Салаев ўқувчилар ва педагоглар билан суҳбатлашар экан, бугунги адабий жараён ва мутолаа маданияти хусусида тўхталиб, китоб маънавиятни юксалтирувчи бебаҳо хазина эканини алоҳида таъкидлади.


– Кутубхонамиз ўзбек ва жаҳон адибларининг сара асарлари жамланган адабиётлар билан янада бойиганидан хурсандмиз, – дейди мактаб директори Махмуджон Машарипов. Зеро, адабиёт, бадиий асарлар комиллик сари бошловчи маънавий сарчашмадир.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив