Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ЁШ БОКСЧИЛАР ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИДА ЖАНГ ҚИЛИШДИ

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 4-10 апрель кунлари 2003-2004-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Бокс бўйича  Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда ёш бокс усталари 15 та вазн тоифасида рингга кўтарилишди. Айтиш жоизки, уларнинг барчаси нуфузли мусобақага пухта тайёргарлик кўриб келишганини исботлашди. Бу жангларни ниҳоятда кескин  ва жозибадор  ўтишини таъминлади. 

            Сарҳисобларга кўра, жиззахлик Ҳасан Ўрозалиев, Муроджон Қудратов, Жаҳонгир Зокиров, андижонлик Рўзибой Мирзажонов, Абдулазиз Расулов, хоразмлик Иброҳим Ишчонов, Анвар Болтабоев, қорақалпоғистонлик Темирхан Мақсетбоев, наманганлик Қобилжон Абдураҳимов, қашқадарёлик Азизбек Тожиев, навоийлик Логин Петров, Тошкент вилоятидан Сарварбек Собиров, Тошкент шаҳридан Абдуллажон Алмаматов, Республика олимпия захиралари коллежидан Даврон Раҳмонов ва “Динамо” жамоасидан Фозилбек Абдуҳамидовлар шоҳсупанинг чемпионлик поғонасига кўтарилишиб, олтин медаль эгасига айланишди. Шунингдек, яна 15 нафар ёш “чарм қўлқоп” устаси кумуш медалга, 30 нафари эса бронза медалига лойиқ кўрилди.


            Мусобақанинг ёпилиш маросимида чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари тантанали равишда тақдирландилар.

            Баҳодир ЖУМАНИЁЗОВ (Ўзбекистон чемпионати бош ҳаками ўринбосари, халқаро тоифадаги АИБА ҳаками): - Жорий йилги мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 300 нафарга яқин ёш боксчиси жангларда иштирок этди. Муболаға эмас, уларнинг ҳаракати, ғалабага бўлган иродаси киши ҳавасини келтиради. Бундан юртимиз боксининг пойдевори   мустаҳкам эканлигини билиш мумкин. Яқин йиллар ичида ушбу спортчиларимиз орасидан кўплаб тажрибали боксчилар етишиб чиқишига аминман. 

            Муроджон ҚУДРАТОВ(мусобақа ғолиби, Жиззах вилояти терма жамоаси аъзоси):- Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг 10-синфида ўқийман. Бундан олдин тўрт марта Ўзбекистон чемпионатида қатнашган бўлсамда, фахрли ўринлардан жой олиш насиб этмаётганди. Шу жиҳатдан, мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келгандим. Полвонлар пири Паҳлавон Маҳмуд туғилган Хоразм заминидаги бешинчи уринишим омад келтирди. Чемпионлик шоҳсупасига кўтарилдим. Бу йўлда рақибларимга қарши беш марта рингга чиқиб, барчасида ғалаба қозондим. Насиб қилса, мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоаси сафида ҳам ёрқин ўйинларим билан мухлисларимни қувонтириш ниятим бор. 

            Ўз навбатида чемпионатни юқори савияда ўтказилишига ҳисса қўшган Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят  бокс федерациясига миннатдорлик билдирилди.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив