Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

БАЙРАМОЛДИ САВДО ЯРМАРКАЛАРИ

  • Qog'ozga chop etish

Шу кунларда юртимизда ёшариш ва янгиланиш айёми –Наврўзи олам ката шоду хуррамлик билан нишонланмоқда. 

Хоразм вилоятида ҳам йилбошига ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилди. Байрам муносабати билан вилоятнинг барча ҳудудларида, корхона ва ташкилотларда “Наврўзинг муборак, Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Айниқса,  Наврўз байрамини  кўтаринки кайфиятда кутиб олиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг арзонлаштирилган  ярмаркаларини ташкил этиш анъанага айланган. Унга мувофиқ, айни пайтда жойларда байрам ярмаркалари ташкил этилмоқда. БиргинаУрганчшаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори ҳудудидагиНаврўз байрами ярмаркасида вилоятнинг барча туманлари учун алоҳида расталар ажратилган бўлиб, бу ерда қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар она заминимизда етиштирилган турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. “Наврўз байрами ярмаркалари” расталарида 26 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда.Байрам ярмаркаларида маҳсулотлар нархининг бозорга нисбатан арзонлиги аҳолига бирдек  манзур бўлмоқда.

-Бугунги ярмаркада оиламиз учун зарур бўлган маҳсулотларни арзон нархларда харид қилдик. Наврўз байрами арафасида концерт дастурлари ва аҳоли учун қулай ярмаркаларни ташкил этилганидан жуда хурсандмиз. Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин, - дейди Янгибозор туманидан Назокат Машарипова.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотларнингамалий кўмаги билан вилоятда ташкил этилган савдо ярмаркаларида аҳолига қулай савдо шароитини яратишга ҳамда тўловни пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир туман учун ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум, ёғ ва ун каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўла. Яна бир эътиборли жиҳати байрам ярмаркаларида театр ижодкорларининг саҳна кўринишлари, халқ бахшилари ва бошқа санъат усталарининг концерт дастурлари, куй-қўшиқлар, ўлану-лапарлар юртдошларимиз билан бирга Хоразмга ташриф буюрган хорижлик меҳмонларга ҳам хуш кайфият бағишламоқда.

- Ўзим Америкаликман. Яқинда Урганч давлат университетига таълим бериш учун келдим, дейди профессор Мина ГавелНаврўз байрамини биринчи кутиб олишим. Бу ердаги тўкин сочинликни кўриб хайратландим. Айниқса менга ширин меваларингиз, сумалак ва баҳорий таомларингиз жуда ёқди. Хоразмда Наврўзни кутиб олаётганимдан хурсандман. Аҳолининг юзидаги табассум, бир бирига бўлган меҳр ришталари менга қувонч бағишлади. Айниқса савдо ярмаркасида ташкил этилган концерт дастурларида хоразмча Лазги рақсини мириқиб томоша қилдим.   

Ҳар бир байрамнинг шукуҳи ўзгача. Айниқса, Наврўзи олам, баҳор айёми ёш-у қарига бирдек шодлик улашувчи қувончли тантана. Бу байрамни ҳамма қадрдон оиласи даврасида, дид билан безатилган, тўкин-сочин дастурхон атрофида қарши олишади. Момоларимизнинг дошқозонларда сумалак пишириб, миллий ўлан ва лапарларимизни ҳиргойи қилиши ёшларга ҳам маънавий ҳам тарбиявий шукуҳ бағишлайди. Ана шундай лаҳзаларда юртимизда ташкил этилаётган бу каби байрам тадбирлари, савдо ярмаркаларихоразмликларнинг байрам дастурхонининг янада тўкин бўлишига, Наврўз айёми, янгиланиш ва яшариш айёмининг  файзли ўтишига хизмат қилади.

Бош прокуратра ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори 
Дилрабо КУРЯЗОВА




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya