Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ОАВ вакиллари учун инфо-тур ташкил этилди

  • Qog'ozga chop etish

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан ОАВ вакиллари учун инфо-тур ташкил этилди. 

Айни пайтда инфо-тур иштирокчилари Хоразм вилоятида. 

Вилоят мутасаддилари ҳамроҳлигида инфо-тур иштирокчилари Урганч туманида жойлашган Улли ҳовли мажмуасида бўлиб, у ердаги маҳаллий ҳунармандлар томонидан ташкил этилган маҳорат дарслари билан танишди.

Сумалак сайли ва Наврўз байрами тантаналари, нон ёпиш, тухум барак таомини тайёрлаш маросимларини томоша қилди.

Муборак Улли ҳовли мажмуасида бўлиб ўтган тадбирлар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди. Инфо-тур давомида туроператорлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли шартномаларга эришиш мақсадида В2В тарзида ўзаро музокаралар ўтказилди.

– Улли ҳовли мажмуаси доимо маҳаллий халқ учун ҳам, хориждан ташриф буюраётган сайёҳлар учун ҳам катта аҳамиятга эга, – дейди Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти диретори вазифасини бажарувчи Азизбек Полвонов. – Вилоятимизга ҳар йили кўплаб сайёҳлар келишади. Вилоятимиз қадриятлар бўйича ҳам, туристик салоҳияти бўйича ҳам бошқа ҳудудлардан ажралиб туради.

Хоразмнинг қадимий мажмуаси – Улли ҳовли 1120 йили бунёд этилган.

Қалъанинг лой ҳамда ғиштдан иборат деворлари иссиқ кунда салқинликни сақлаб туришга хизмат қилади.

Деворлари мураккаб бўлмаган босма ҳошиялар ёки деворнинг сомонли лойдан иборат устки қисми бўйлаб, геометрик чизиқлар билан безатилган.

Мажмуада мавжуд фотогалерия Хива хонлиги ҳудудларида яшаган баъзи туркманларнинг ҳаёт тарзи ва тасаввурини ифодалайди.Фотосуратлар туркманлар ҳаётининг муайян қисмларини акс эттиради, туркман аёллари ва эркакларининг характерли қиёфасини намойиш этади.

Мажмуада қадимий ўтовлар, ҳовлилар, туркман маданияти намуналари, турли осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон ҳозирга қадар сақланиб қолган. Мажмуага ташриф буюрган сайёҳ гўё ўзбек-туркман халқларининг ўзаро дўстона муҳити акс этган даврга тушиб қолгандек ҳис қилади.

Бебаҳо тарихий обидаларимиздан бири бўлган ушбу мажмуани юртимизда фаолият олиб бораётган сайёҳлик ташкилотларига кўрсатиш, кенг тарғиб қилиш маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонини ошишига хизмат қилади. 

Хива шаҳрига ҳар йили минглаб сайёҳлар ташриф буюради. Сайёҳлар сонининг йилдан-йилга ошиб бориши соҳа ривожидаги амалга оширилиши назарда тутиладиган ишлар ривожини янада ошириш ва такомиллаштиришни талаб қилади.

Сайёҳлар учун Ичан Қалъа ҳудудида ишга туширилган маълумотлар маркази авиачипталар, темир йўл билетлари нархлари ва уларни банд қилиш, меҳмонхоналар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва банд қилиш, ресторан, кафе, барлар ва уларда ташкиллаштирилган хизмат турлари, Хива ва Урганч шаҳарларининг туристик хариталари, гид экскурсовод хизматларини амалга оширишда кўмаклашмоқда. 





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya