Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ЭКОЛОГИК ПАРТИЯНИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ТАШКИЛОТИ ТУЗИЛДИ

Табиатни, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, мевали, манзарали дарахтлар кўчатларини экиш, сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш эътибор марказида бўлиши, аҳолининг экологик билимларини ва маданиятини мустаҳкамлаб бориш бугунги кунда долзарб вазифалардан биридир. 
Бу жараёнда фаол иштирок қилиш ва хайрли эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. 
Маълумки, шу йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилган эди. 22 январда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Экологик партияси ўз олдига долзарб вазифаларни қўйди. Айни пайтда партиянинг ҳудудий ташкилотлари тузилмоқда. 
Урганч шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда Ўзбекистон Экологик партиясининг Хоразм вилояти ҳудудий ташкилоти тузилди. 
Анжуманда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг жорий йил 23 февраль куни бўлиб ўтган пленумида қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. 
Айниқса, вилоятда экологик аҳволни яхшилаш, Орол денгизи атрофида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашиш, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишда фаол бўлиш муҳимлиги қайд этилди. 
Анжуманда партиянинг вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари, унинг раиси ва ўринбосарлари, назорат-тафтиш комиссиялари аъзолари сайланди. 
Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят бўлими раҳбари бўлиб ишлаб келаётган Камолбек Жуманиёзов Экологик партиянинг 
Хоразм вилояти ташкилоти Кенгаши ижроия қўмитаси раиси қилиб сайланди. 
Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти ҳудудий ташкилотидан Ўзбекистон Экологик партияси II съездига делегатлар сайланди. 
Анжуманда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Б.Алиханов қатнашди ва сўзга чиқди. 

Мухокама 1

Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 13 марта 2019 22:35
2012-2018 йилларда Хазорасп тумани хокими булган даврида Уктам Курбонов  бирон марта пахта тайёрлаш режаси бажарилмади.Бу узига хос "номакбул анъана" энди вилоятда оммалашади.Афсус,катталарнинг кузи каёкка караяпти?! Умуман Хоразмдаги "кадрлар уйини" качонгача давом этади, узи !? Адолат ва хакикат борми, узи!?...Воха кишлок хужалиги кининг кулида энди!?...

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив