Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЗАМОНАВИЙ СПОРТ САРОЙИ

  • Qog'ozga chop etish

Спорт турларини янада ривожлантириш ва бунинг учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда. Шаҳар ва туманларда, шунингдек чекка қишлоқларда ҳам аҳолининг спорт турларига қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Шу жумладан, сув спорти билан шуғулланаётганларнинг сафи кенгаймоқда. Ўтган йил оҳирида Кўшкупир туманида ва яқинда Боғот туманида замонавий услубда бунёд этилган ёпиқ сув саройлари фойдаланишга топширилди. Бундан айниқса, қишлоқ болалари, ёшлар янада хурсанд бўлишди.

Боғот туманида қад ростлаган ёпиқ сув спорти саройининг очилиш тадбирида туман ҳокимлиги, спорт соҳаси мутахассислари ва таниқли спортчилар, меҳнат фахрийлари, ёшлар иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокимлиги, спорт соҳаси вакиллари кейинги йилларда қишлоқларда аҳоли ва ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун замонавий спорт иншоотлари, ўйингоҳлари қурилаётганлиги тармоқ ривожида ҳам алоҳида аҳамият касб этаётганлигини ҳамда янги истеъдодлар кашф этилаётганлигини алоҳида қайд этишди.

- Эндиликда, ушбу спорт саройи, айниқса, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини қизиқарли ўтказишда ва келгусида етук спортчиларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Боғот туманида сув спортига қизиқиши бўлган ёшлар катта кўпчиликни ташкил қилади, - дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг бошлиғи Шокир Мадаминов. - Шунингдек, ушбу спорт тури болаларнинг, аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаб, уларнинг доимо тетик ва бардам бўлишини таъминлайди. Нафақат ёшлар, балки катта ёшдаги фуқаролар ҳам ушбу спорт саройига келиб, шуғулланишга ахд қилганликларини таъкидлашмоқда. 

Дарҳақиқат, мазкур сузиш ҳавзасининг фойдаланишга топширилиши туман ёшлари, спортчилари учун қувончли воқеадир. 

- Мен бугун жуда хурсандман. Чунки, барча қулайликларга эга, замонавий андозалар асосида қурилиб, битказилган сув спорти иншоотидаги машғулотларда саломатлигимни мустаҳкамлаб, жисмоний қобилиятимни янада мустаҳкамлашим мумкин. Бунинг учун Президентимизга чуқур миннатдорчилигимни билдираман, - дейди ёш спортчи Наима Бектурдиева. - Келажакдаги орзуим кўплаб халқаро мусобақаларда фаол қатнашишдир. 

Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ў.Ортиқовнинг таъкидлашича, сузиш спортига барча қишлоқлардаги болалар ва ўсмирлар жуда қизиқади. Айни пайтда 200 нафарга яқин ўғил-қиз спортнинг шу тури билан шуғулланиш истагини билдирган. 

Ҳа, муҳташам сув спорти саройида ёшларнинг сузиш спорти билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, 11x25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббий ва шуғулланувчилар учун махсус хоналар ҳамда томошабинлар учун қулай ўриндиқлар мавжуд. Буларнинг барчаси спортга ошно ёшларнинг сони ортиши, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya