Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Урганч шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Муҳтарам Президентимиз томонидан Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш хусусан, ишсиз фуқаролар, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келганлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юритлари битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги «Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати»да вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги ишсиз фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган ишсиз фуқароларимиз иш билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасига вилоятимиздаги 807 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 4371 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркага жами
 2007 нафар ишсиз фуқаролар ва касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар қатнашиб, шундан 1141 нафар ёшлар, 388 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари,
 1026 нафар аёллар ташкил қилди.

Ярмарка давомида жами 820 нафар ишсиз фуқаролар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Шундан, 127 нафар ишсиз фуқаролар қайта касбга ўқитишга ҳамда
 434 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.

Доимий ишга жойлашиш учун жами 259 нафар ишсиз фуқаролар ва
 касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шундан, 144 нафари ёшлар, 26 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 119 нафари аёллар ҳисобланади.

Қолган 1187 нафар фуқароларга меҳнат конунчилиги ва ҳуқуқига доир маслаҳатлар берилди. 

Мухокама 1

Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 1 February 2019 23:28
Уктам Кучкорович Курбоновни бекорга Хоразм вилояти хокимининг кишлок ва сув хужалиги масалалари буйича уринбосари килиб куйишди.Ахир у  Хазораспда 6 йиллик хокимлик даврида бирон марта пахта режаси бажарилмади.2018 йилда на пахта ва на шоли режаси туманда бажарилди.Хазораспдаги каби бу "узига хос анъана" энди вилоятда оммалашади. Афсус, воха кишлок хужалиги кимнинг кулида энди?! Аттанг! Бул-бул Шовотдан, кимсан Раматовнинг одами бул экан-да..! Бошка одам куриганми? Катталарнинг кузи каёкка караяпти?! Куёш кунботардан чикиши качонгача давом этади?????........Адолат борми узи???...
Добавить комментарий

Оставить комментарий

reload, if the code cannot be seen