Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов бошчилигидаги делегация Малайзияда

Бугун Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов бошчилигидаги инвестиция масалаларига тегишли вилоятдаги мутасаддилар ва тадбиркорлардан иборат делегация аъзолари Малайзиядаги ишбилармонлар доира вакиллари билан савдо иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташриф буюришди. Вилоят ҳокими Малайзиянинг халқаро савдо-саноат вазирлиги қошидаги ташқи савдони ривожлантириш бўйича Матред корпорациясида бўлди. Даставвал корпорациянинг ташқи алоқаларни ривожлантириш департаментининг бош директори Мустафа Абдул Азиз билан тор доирадаги учрашув ўтказилди. Унда корпорация билан ҳамкорлик алоқаларига келишиб олинди. Шундан сўнг Малайзиянинг йирик ва ўрта бизнес компанияларидан элликдан зиёд вакиллари иштирок этди. Бизнес форумдан кейин хоразмлик тадбиркорлар ва Малайзиялик ишбилармонлар билан ҳамкорлик мавзусида мунозаралар бўлиб утди. Натижаларга кўра бир қатор келишувларга эришилди. Жумладан, балиқчиликни ривожлантириш замонавий тиббиёт воситалари ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишга келишиб  олинди.
Малайзия технологиялари университетида ўтказилган учрашувда Хоразм вилоятида мазкур олийгохнинг филиалини очиш бўйича музокоралар олиб борилди ва келишув баённомалари имзоланди.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

reload, if the code cannot be seen