Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ОДАМЛАРНИНГ ДАРОМАДИ КЎПАЯДИ

  • Qog'ozga chop etish

Барчамизга маълумкимамлакатимизда жорий йилдаги солиқ сиёсати ҳар йилгига нисбатан жуда кенг қамровда олиб борилмоқдаБуни нафақат ўзбекистонликлар балкихорижий мамлакат иқтисодчилари ҳам таъкидлашмоқдаМуҳимисолиқ маъмуриятчилиги тубдан ўзгарибсоҳада шаффофлик таъминланаётир.

2019 йил 1 январданЎзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармонига кўрақатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирдиМазкур янгиликлар билан Сиз-азиз муштарийларни яқиндан таништириш мақсадида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ҳурмат Абдукаримов билан суҳбатлашдик.

Умумбелгиланган солиқ тўлови тўловчилари товар айланмасига қараб таснифланадиган бўлди,-   шундайми?

-ҲашундайХўжалик юритувчи субъектларни солиққа тортишнинг икки хил режими мавжудЯъни соддалаштирилган ва умумбелгиланган солиқ тартибидаги солиқларни тўлайдиганларга бўлинадиЭндиликда бу субъектлар ялпи тушумига кўра таснифланадиган бўлдиЯнги тартибга асосан 2018 йил якуни бўйича йиллик товар айланмаси бир миллиард сўмдан ошмаган юридик шахс ва 100 миллиондан 1 миллиардгача товар айланмага эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар соддалаштирилган солиқ тартибида ягона солиқ тўловини тўлашда давом этадиЖорий йилдан бошлаб ягона солиқ тўловининг базавий ставкаси 4 фоизни ташкил қиладиШу билан биргасолиқ солиш объектига эга бўлган барча ягона солиқ тўлови тўловчилари мол-мулкер ва сув ресурслардан фойдаланганлик учун солиқни тўлашга мажбурдирларУлар учун қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий асосда тўлаш имконияти сақлаб қолинадиЎз-ўзидан равшанкиўтган йилни бир миллиард сўмдан зиёд ялпи тушум билан якунлаган юридик шахслар умумбелгиланган тартибда солиқ тўловини тўлашга ўтади

-Кимлар учун фойда солиғи камаяди?  

  -Юридик шахснинг фойда соли-ғида асосий ўзгаришлар солиқ ставкаларига ҳамда чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар таркибига тегишли бўлди. 2019 йилда фойда солиғи ставкаси кўпчилик юридик шахслар учун камайтирилдиМасалан:

-тижорат банклари учун - аввалги 22 фоиздан 20 фоизга;

-бошқа юридик шахслар учун (айримларидан ташқари) - илгариги 14 фоиздан 12 фоизга.

Шу билан биргацемент (клинкерва полиэтилен грануласи ишлаб чиқарувчи юридик шахслар учун солиқ ставкаси 20 фоизга оширилдиИлгари бу миқдор 14 фоиз эди. 2019 йилдан дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадларга солиқ ставкаси 10 дан 5 фоизга туширилдиБунда жисмоний ва юридик шахслар учун тўлов манбаида солиқ солиш тартиби сақлаб қолиндиНорезидентлардан уларга тегишли дивиденд ва фоизлар бўйича ундириладиган солиқ ставкаси эса ўзгармади - 10 фоизМаҳсулотишлар ва хизматлар таннархини пасайтириш мақсадида 2019 йилдан бинолар ва иморатлар учун амортизация меъёрлари - 5 фоиздан 3 фоизга камайтирилдиАмортизация нормалари пасайтирилиши хўжалик юритувчи субъект харажатлари қисқаришига ва фойдаси ўсишига олиб келади.

-Юридик шахс ер солиғи ўзгардими?

-Жорий йилда юридик шахслар мол-мулки солиғи ставкаси ҳам 5 фоиздан 2 фоизга камайдиУшбу солиқ тўловчиларнинг ер солиғи ставкаси эса 1,2 баравар оширилди. 2019 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси ўртача 1,2 баравар индексация қилинди.

-Ягона ижтимоий тўлов ставкалари белгиландими?

-ҲаБюджет ташкилотлари ва давлат корхоналаришунингдекустав фондидаги улушининг 50 фоизидан ортиғини давлат улуши ташкил этувчи корхоналар 25 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўлов тўлайдиБошқа солиқ тўловчилар учун эса ушбу ставка 12 фоиз этиб белгиландиШу-нингдек, 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларига 3,2 фоиз ставкадаги мажбурий ажратмалар бекор қилинди

-Жисмоний шахсларнинг солиқдан бўлган қарзини уларнинг пластик карточкаларидан мажбурий ундириш тартиби мавжуд эдиБу борада янгилик борми?

-Жорий йилдан бошлаб бунга йўл қўйилмайди

Солиқларни ҳисоблашдаги энг кам меъёрлар бу йилда ҳам сақланиб қолдими?

-Чакана савдо корхоналарида ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори ЯТТдан кам бўлмаслиги қоидаси амал қилмайдиЯгона солиқ тўловининг энг каммиқдори ер солиғининг 3 каррасидан кам бўлмаслиги ҳақидаги тартиб ҳам ўз кучини йўқотдиЖорий йилдан бошлаб улгуржи савдо корхоналари 5 фоиз бўнак тўлови тўламайдиИлгари юридик шахсларнинг юк машиналари учун ЯТТдан кам бўлмаган миқдорда солиқ тўлаши тўғрисидаги нормага риоя қилинган бўлсаэнди бу ҳам бекор бўлди.

-Солиқ қарздорлиги учун ҳисобланадиган пеня миқдори оширилдими

-Солиқ кодексининг 120-моддасига ўзгартириш киритилибсолиқ қарздорлиги учун ҳисобланадиган пеня миқдори 0,033 фоиздан 0,045 фоизга оширилдиАгар пеняни ҳисоблаш солиқ текширувлари натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилса, 0,06 фоиз қилиб белгиландиТегишли қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгаришга асосанбензиндизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ўрнига ҳамда мобиль алоқа хизматига акциз солиғи жорий этилдиРеспублика йўл фондининг тугатилиши муносабати билан Солиқ кодексидаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар номи автотранспорт йиғимлари деб ўзгартирилди.

-Солиқларнинг камайиши ва суғурта бадалларининг бекор қилиниши ҳисобига ойлик маошлари янада ошадитўғрими?

       -Аввалошуни таъкидлаш кераккимеҳнатга ҳақ тўлаш фондининг солиқ юкини кескин камайтириш мақсадида 2019 йилдан амал қилаётган 4 поғонали солиқ шкаласи ўрнига ягона 12 фоизли ставка қабул қилиндиШунингдексолиқ солишдан тўлиқ озод қилинган жисмоний шахслар рўйхати қисқартирилибҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва маъмурий органлар ходимларининг даромадини солиққа тортиш белгилаб қўйилди. 2019 йилдан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ушлаб қолинадиган 8 фоизли суғурта бадаллари ҳам бекор қилиндиБу ишловчилар қўлида кўпроқ маблағ қолишига имкон яратади.

-Солиқ назоратининг янги шакли ҳисобланган - мавзули экспресс-ўрганиш қандай мақсадда амалга оширилади?

-Мавзули экспресс-ўрганиш камерал назорат натижалари бўйича жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун амалга ошириладиСолиқ кодексининг 68-моддасига киритилаётган ўзгаришларга асосандавлат солиқ хизмати органларида мавжуд бўлган солиқ солиш объектлари ва у билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари заруратга қараблекин йилига кўпи билан бир марта солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишни амалга оширишга ҳақлиТафовутлар аниқланган тақдирда кейинчалик солиқ солинадиган базага тузатишлар киритиладиШунингдекСолиқ кодексининг 71-моддаси ("Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи")га ҳам ўзгартиришлар киритилдиЭндиликда модда "Хронометраж кўздан кечиришдеб номланадиЯъни солиқ хизмати ходимлари томонидан нафақат нақд пул тушумлари ҳажмларибалки ишлаб чиқариш ҳажмлари ва товар (ишхизматларреализация қилиш ҳажмлари ҳам мониторинг қилинадиБунда хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати етти календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

Хулласянги солиқ ислоҳоти солиқларни соддалаштиришсолиқ юкини тенг тақсимлашбизнесни хуфиёна иқтисодиётдан очиқ ишлашга чиқаришинвестиция жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.

Вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаситомонидан тайёрланди. 




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya