Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Прокуратура органлари ходимлари куни нишонланди


Хоразм вилоят прокуратурасида 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.
 
 Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ жорий этилган мазкур сана мамлакатимизда учинчи бор нишонланмоқда. 
 
 Президентимиз Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари қонунлар ижроси устидан назорат олиб бориши зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди. Шу мақсадда соҳани тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Соҳа ходимларининг фаолияти халқ манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилмоқда. 
 

 Хоразм вилоят прокурори Ж.Хатамов қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлашда соҳа ходимлари зиммасидаги масъулият янада ортганини қайд этди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасидаги фаолият изчил такомиллаштирилмоқда. 
 
 Зеро давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, прокуратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фидойилик, ҳалолликни талаб қилади. Қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида инсон тақдири туради. Шундай экан, етти ўлчаб бир кесиш бу борада асосий мезон бўлмоғи шарт. 
 

 Ҳаракатлар стратегияси, Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқлари кафолатини таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар кучайтирилди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари изчил таъминланаётир. Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига эътибор кучайгани прокуратура ходимларининг халқ билан бевосита мулоқот олиб бориш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш имкониятини оширди. 
 
 Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқди ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳамда хизмат вазифасини намунали бажараётган ходимларни қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мухокама 1

иномжон
иномжон от 9 January 2019 01:16
Ушбу сайтни янада такомиллаштириш зарур хамда кадрлар буйича аник маълумотлар йук

Хоразм вилояти хокимлиги ва барча туман(шахарлар)лар хокимликларидаги буш(вакант) иш уринлари хакида маълумот берилишини хамда ушбу тизимга ишга кириш шаффоф ва адолатли булишини жамоатчи назоратчи ва хукукшунос магистр сифатида хохлайман хамда талаб киламан!!!
Добавить комментарий

Оставить комментарий

reload, if the code cannot be seen