Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ШАҲАР ВА ТУМАНЛАР КЕНГАШЛАРИ ДЕПУТАТЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИ


Вилоят  
маънавият ва маърифат марказида   бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича Хоразм вилоятидаги халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

Қўшма мажлисни  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси  аъзоси Суяржан Курбонкулов очиб берди ва сўзга чиқди.

Қўшма мажлисга раислик қилиш учун  халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига 19-Қўшкўпир сайлов округидан сайланган депутат Алтибай Раджабов  сайланди. 

Унда Хоразм вилояти шаҳар ва туманлар маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланган депутатлар, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этишди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайлови тўлиқ давлатимиз қонунчилиги талабларига асосан, хусусан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини  сайлаш тартиби  тўғрисида”ги Низомларига мувофиқ ўтказилди.

Яширин овоз бериш орқали ўтказилган сайлов натижаларига кўра Хоразм вилояти ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевич Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди. 

Мухокама 1

Иномжон Балтаев
Иномжон Балтаев от 11 January 2019 00:16
Хоразм вилоятидаги барча сенаторларни аллакачон алмаштириш вакти келган эди.Айрим сенаторлар узининг дахлсизлик хукукидан уз шахсий манфаатлари йулидан фойдаланиб келаётган эди. Хайрият, сал булсаям хакикат бор экан-а!?..Шундай эмасми, азизлар!?
Добавить комментарий

Оставить комментарий

reload, if the code cannot be seen