Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ ТУБДАН ЯХШИЛАНМОҚДА





Юртимизда мустақиллик йилларида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида амалий ишлар амалга оширилди. Жумладан тизимини ривожлантириш бўйича дастурлар ва лойиҳалар асосида шаҳар ва туманларда, қишлоқ жойларда сув таъминоти ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди.  Бугунга қадар ҳам давлатимиз раҳбарининг рахнамолигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида бир қатор ишлар олиб бориляпти. 

Декабр ойининг бошидан «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида Урганч шаҳридаги Ал Беруний ва Пахлавон Махмуд кўчаларида магистраль канализация йўлларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. 

- Ал Беруний кўчасида 556 метр узунликда янги  шиша пластик 630 мм  диаметрли қувурлар ётқизилади,  - дейди «Сувгазмонтажтаъмир» хусусий корхона ходими Х. Маткурбанов. – Бугунга қадар 70 метр узунликда янги қувурлар  ётқизилди. Бу ишлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида янги техникалардан фойдаланяпмиз. Ушбу объектда 20 ишчимиз график асосида ишламоқдалар. Пахлавон Махмуд кўчасида эса «Осиё темирбетон конструкция» МЧЖ 365 метр узунликда қувурлар ётқизишяпти. 

Жорий йилда Урганч шаҳрида 7 километрдан ортиқ кичик канализация қувурлари қисман янгисига алмаштирилди ва ўрнатилди. Бунга 9 та қурилиш корхоналари жалб қилинди. 

Аҳоли сонининг ортиб бориши, янги турар жой массивлари барпо этилиши, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тобора кенгайиши оқибатида сув олиш иншоотларини, насос станциялари, тақсимлаш узеллари ва сув қувурлари  тармоқларини модернизациялаш ва илдам ривожлантиришга йўналтирилган сув таъминоти тизимини тубдан яхшилаш  бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

reload, if the code cannot be seen