Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ХОРАЗМДА БАЙРАМ ЯРМАРКАЛАРИ ҚИЗҒИН

  • Qog'ozga chop etish

Мамлакатимизда ҳар бир байрамни кўтаринки кайфиятда кутиб олиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этиш анъанага айланган. Унга мувофиқ, айни пайтда жойларда Янги йил байрами муносабати билан байрам ярмаркалари ташкил этилмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида, аҳоли сергавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Унда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “Янги йил ярмаркалари” ва “Элга хизмат – беминнат” расталарида 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда.

Биргина Урганч шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада вилоятнинг барча туманлари учун алоҳида расталар ажратилган бўлиб, бу ерда қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар она заминимизда етиштирилган турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Байрамолди ярмаркаларда маҳсулотлар нархининг бозорга нисбатан арзонлиги аҳолига манзур бўлмоқда. 

— Савдо ярмаркасида озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлиги, ҳамёнбоплигини кўриб жуда қувондим ва харид қилдим — дейди янгиариқлик  меҳнат фахрийси Гулнора Исмоилова. Байрам олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини таъминлайди, албатта. Бир пайтлари байрамлар арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошиб кетиб, аҳолига ноқулайлик туғдирар эди. Эндиликда бундай ҳолатларнинг олди олинмоқда. Бундан жуда хурсандмиз.

 Жорий йилнинг 10 декабридан фаолият  бошлаган савдо ярмаркаларида бир килограмм мол гўшти — 28 000 сўм, товуқ гўшти — 15 000, балиқ — 10 000 сўм, гуруч — 5500 сўм, тухум (донаси) — 400 сўм, 1 кг картошка 1800 сўм, 1 кг сабзи 1000 сўм, 1 кг пиёз 700, 1 литр писта ёғи 9.500 сўм, бир қоп ун 84 минг сўм этиб белгилан.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармасининг амалий кўмаги билан жойларда ташкил этилган   савдо ярмаркаларида маҳсулот нархларни бир хил ушлаб туришга, аҳолига қулай савдо шароитини яратишга ҳамда тўловни пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир туман учун ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўла. Бу ерда харидорга сотилаётган маҳсулотларнинг нархлари бозорда савдо қиладиган доимий тадбиркорларникидан анча арзон ва ҳамёнбоп. Энг асосийси бозорга киритилаётган барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ходимлари томонидан текширувдан ўтказилгач, сотишга рухсат берилмоқда.

Кузатувимиз давомида, Боғот, Янгибозор, Ҳонқа туманларидаги деҳқон бозорларида ташкил тилган савдо ярмаркаларида ҳам бўлдик. Вилоятимизнинг олис ҳудудларидаги бозорларда ҳам талаб юқори бўлган маҳсулотларнинг нархлари орасида унчалик катта фарқ йўқлиги бизни қувонтирди. 

– Уйимизга яқин жойда ташкил этилган ярмарка бизга катта қулайлик яратмоқда, – дейди Боғот туманида яшовчи отахон Раҳматжон Юсупов . – Бугун ярмаркадан гўшт, тухум, картошка ва пиёз харид қилдим. Уларнинг сифати юқори, нархи анча арзон. Ушбу ярмаркалар халқимизга деҳқон ва соҳибкорларнинг ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Янги йил байрами арафасида давлатимиз томонидан аҳолига яратилаётган бундай қулайликлардан миннатдормиз.

— Бироз пулим камлиги боис бозорга иккиланиб келгандим, — дейди «Темрйўлчи» маҳалласида истиқомат қилувчи Наргиза Бозорбоева. — Аммо ярмаркадаги нарх-навони кўриб кўнглим хотиржам бўлди. Мана рўзғорга керак бўлган маҳсулотларнинг барчасини харид қилдим. Мен ун, ёғ, гўшт ва нон маҳсулотларини харид қилдим. Бунинг учун барча Давлатимиз раҳбарига, ташкилотчиларга, ўз маҳсулотларини арзон нархларда сотаётган фермерлар ва тадбиркорларга мингдан-минг раҳмат.

Ҳар бир ярмарка ҳудудига ўрнатилган, ҳашаматли, ранго ранг безатилган арчалар, улар атрофида санъаткорлар ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокида ташкил этилаётган концерт дастурлари аҳолининг, айниқса, болажонларнинг қувончига қувонч қўшмоқда.

— Бугун Якшанба куни бўлганига ота-онам билан бозорга келдим. Бу ерда арча атрофида қорбобо ва қорқизни кўриб жуда хурнсадб бўлдим. Ота-онам бозорлик қилиб чиққунча, мен концерт томоша қилдим. Эртак қаҳрамонлари билан рақсга тушдим ва Янги йил байрами ҳақида шеър айтиб, совға олдим. Менга бу ердаги концерт томошалари менга ёқди. Синфдошларим билан бугунги таассуротларимни ўртоқлашаман, - дейди Урганч шаҳридаги 28-мактаб ўқувчиси Шаҳризода Каримова.

Байрам арафасида ярмаркага ташриф буюрган каттаю кичик  юртдошларимиз юзларида табассум, тилларида ширин сўзу, қалбларида шукроналик ҳисси жўш урмоқда. Бу ерда чинакам ясатилган янги йил арчаси, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари болажонларга қувонч улашмоқда.  Деҳқонларимиз эса ўзлари етиштирган олма, узум, қовун, тарвуз, картошка, пиёз, ошқавоқ, сабзи каби турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолига арзон баҳода сотиб, байрам дастурхонини бойитишга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.

Янги йил байрам ярмаркаси 2019 йилнинг 5 январ кунига қадар давом этади. 




Дилрабо КУРЯЗОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги 

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Хоразм вилояти бошқармаси матбуот котиби




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya