Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

“КIVA” бренди остида ўзимизни маҳсулот



“SPLASH URGANCH”  масъулияти чекланган жамиятининг асосий фаолияти кунжутни қайта ишлашдан иборатдир. Бундан ташқари бу ерда таҳин – кунжут пастаси, ва кунжут ҳолваси ҳам ишлаб чиқарилади.  Муқаддам илк фаолиятини бундан уч йил олдин  атиги 5 ишчи билан бошлаган  даргоҳда айни пайтда 40 нафар  ишчи – хизматчи меҳнат қилишаяпти.  

Каттагина  цехда гувиллаб ишлаётган ускуналарнинг шовқини, каттагина “қозон”ларда қовурилаётган маҳсулот, ишчиларнинг катта қопларни  баландда жойлашган ускуналар ичига ағдараётганлиги бу ерда фидойилик билан қилинаётган меҳнатни намоён этади.  Туркия давлатидан келтирилган энг замонавий ускуналар орқали кунжут саралаб олинар экан....

          Цехнинг бир бурчагидаги  қопларда  даладан териб келтирилган кунжут эгаллаган. Каттагина ҳудудга пўсти  олинган кунжут ёйиб қўйилган. Оппоқ бўлиб товланиб турган бу    кунжутларни  кондитер маҳсулотида ишлатиладиган энг хуштаъм  маҳсулот  дея таърифлашди. 

         Хўш, кунжут қандай етиштирилади? Унинг инсон организми учун қандай ижобий хусусияти бор? 

         - Ота – боболаримиз қадим- қадимда  кунжут маҳсулотини севиб истеъмол қилишган,-дейди биз билан суҳбатда ,- корхона раҳбари Руслан Қаландаров,- ушбу маҳсулот таркибида инсон организми учун жуда фойдали  моддалар бор.   

         “КIVA” бренди остида чиқарилаётган маҳсулотнинг қиммати бениҳоя катта. 

         “Қирол нонуштаси” дея эъзозланадиган  Таҳин –кунжут пастаси таркибида инсон организми  учун   зарур бўлган витаминлар жуда кўп. Таҳин    танадаги заҳарларни йўқотадиган ягона озуқадир. Таҳин томирларнинг қотиши ва тиқилишининг олдини олиши билан бирга унинг пешоб ҳайдовчи хусусияти бор. инсон терисини гўзаллаштиради ва танани ёшартиради. Иммунитетни  кучайтиради. Кўз соғлиги учун ҳаётий аҳамиятига эга. Таҳин суяк  ривожланиши ва тўғри шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари таҳиннинг сафро тошларини тушириш,  нафас  торлигини ва бронхит касалликларини бартараф этишда  фойдаси бисёр. 

         Таҳин болаларнинг мия ва ақлий ривожланишида бениҳоя аҳамиятли. Кекса ёшдаги  инсонларнинг хотира йўқотишларининг олдини олишда ҳам ижобий самараси тасдиқланган. Таҳинда мавжуд бўлган Е витамини кучли антиоксидант бўлиши билан биргаликда одам вужудини катта миқдорда энергия билан таъминлайди. Яраларнинг  тез битишини таъминлайди. Жигарни тозалаш билан бирга рак касалига қарши табиий ҳимоя вазифасини бажаради. 

         Хўш, ушбу  “Қирол нонуштаси”нинг аҳамияти шунчалик катта эканки,  ушбу маҳсулот тайёрланадиган кунжутни етиштиришда муаммолар  борми? 

         - Маҳсулотларимиз ўзининг  бренди ва халқаро  сертификатига   эга. Қадоқларда озиқ – овқат хавфсизлиги   ҳақида берилган сертификат ҳам   ёзилади. Кунжут  етиштириш  унчалик қийин эмас,- суҳбатдошимиз фикрларини баён этади. У пахтадек  кўп сувни талаб этмайди. Энг аҳамиятлиси бонитети паст бўлган майдонларда ҳам  ўсиб, мева тугиб кетаверади...

         Кунжут айни пайтда Туркия давлатига экспорт қилинмоқда. Даладан келтирилган  кунжут яхшилаб тозаланади ва  пўстидан ажратилади. Чет давлатлардан келтирилган замонавий  ускуналарда кунжутга “қайта ҳаёт бағишланади”.  Пўсти олинган кунжутлар кумушдек товланади...

         Кунжутдан тайёрланган  маҳсулотлар – бутун дунё аҳли севиб истеъмол қиладиган неъмат саналади.   

          Мамлакатимизда кунжутнинг  1700 та сорти бор. Келгусида  Европа   ва МДҲ давлатларига ҳам маҳсулотларни сотиш мақсадимиз бор,-дейди Р.Қаландаров. Европада кунжут ҳолванинг бир килограмми 12 Евродан сотилмоқда. Биз эса  бир килограмм ҳолва учун 12 сўмдан таннарх белгилаб қўйдик. Мана қаранг,  кунжутнинг фойдали хусусиятини билган одамлар маҳсулотларимизнинг асосий харидори бўлиб олишди.  Кунжутдан озиқ – овқат маҳсулотларини ҳамда кондитер маҳсулотларини тайёрлашда   фойдаланилади. 

         Ўтган йили корхона жамоаси  250 нафар фермер хўжалиги билан шартнома тузилган ва  ҳар бир фермер хўжалигининг даласида  1 – 2 гектарга  кунжут уруғи экилган. Аммо, бу борада  маҳорат ва тажриба етишмаслиги туфайли жорий йилда кунжутдан кўнгилдагидек   ҳосил олинмаган. Бу йил 1000 нафар фермер хўжалиги билан шартнома тузилганлиги соҳада ривожланиш бошланганлигини намоён этади. 

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив