Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Ў.Эрмановнинг 2020 йилда вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар тўғрисида МУРОЖААТИ

  • Qog'ozga chop etish

Ассалому - алайкум, ҳурматли сенаторлар ва депутатлар!
Азиз мажлис иштирокчилари!
Барчамиз биламиз, дунёда тараққий топган аксарият мамлакатларда давлат раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида асосий ва долзарб, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича Мурожаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжуд. 
Барчангизни хабарингиз бор, ҳар йили Давлатимиз раҳбари ҳам мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномалар билан чиқадилар.
Бу йил эса янги тизим жорий этилмоқда. Яъни ҳудудий ҳокимлар томонидан биринчи марта туман, шаҳар ва вилоят Халқ депутатлари Кенгашларига Мурожаатнома тақдим этилмоқда. 
Давлат бошқарувининг бундай демократик усули бугун “Янги Ўзбекистон”да олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, авваламбор, халқ билан мулоқот тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқишга ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг иш фаолиятини самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади, деб ўйлайман.
Бугунги видеоселектор шаклидаги йиғилишимизда туман, шаҳар ва вилоят маҳаллий Кенгашлари депутатлари, барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. 
Рухсатларингиз билан жорий йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва 2021 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаатномани эътиборингизга тақдим қилсам.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Жорий йилнинг январь ойида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга   Мурожаатномасида белгилаб берилган асосий устувор вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан барча имконият ва салоҳиятлар ишга солинди.   
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, иқтисодиётимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминловчи кўплаб истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилди.  Жумладан, вилоятимизда ҳам иқтисодий-ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар самараси аҳоли ҳаёт тарзида ўз ифодасини топмоқда. 
Маълумки, кейинги йилларда маҳаллий ҳокимликлар фаолиятида  “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя  - асосий мезонга айланди. 
Давлат ходимлари, аввало, биринчи раҳбарлар фақат кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб, аҳолини безовта қилаётган энг долзарб муаммоларнинг амалий ечими билан шуғулланмоқда. 
Халқ билан очиқ ва самарали мулоқот олиб бориш тизимининг йўлга қўйилганлиги натижасида фуқароларнинг кўплаб мурожаат ва муаммолари қонуний ҳал этилмоқда.
Хусусан, ўтган йилнинг шу даврига қадар 31 маротаба фуқаролар билан вилоят ҳокимининг сайёр қабуллари ўтказилди. Унда 1 минг 739 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 632 таси ёки 36,3 фоизи қаноатлантирилди,
 886 тасига тегишли тушунтиришлар берилди ва қолган
 221 таси ҳозирда ижро этилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят ҳокимлигига кирим қилинган ҳужжатлар сони 718 тани ташкил этиб, шундан, 55 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 та Фармонлари, 393 та қарорлари ва 100 та фармойишлари ҳамда Ҳукуматнинг
 1 минг 370 та қарор 
ва фармойишларининг ижроси таъминланиб келмоқда. 
Бутун дунёда давом этаётган пандемия ва глобал иқтисодий инқирозни ҳисобга олиб, Муҳтарам Юртбошимиз Хоразм вилоятини комплекс ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича долзарб вазифаларни муҳокама қилиш ва уларни ечимини ҳал қилиш мақсадида жорий йилнинг ўзида вилоятимизга икки маротаба ташриф қилдилар.
Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берилган ҳар бир топшириқнинг ижросини таъминлаш бўйича мутасадди масъуллар бириктирилиб, вилоят ҳокимлигининг 2020 йил
 27 мартдаги 7-1423-сон йиғилиш баёни қабул қилинди.
Мазкур йиғилиш баёнига 321 та топшириқ киритилган бўлиб, шундан 230 таси тўлиқ бажарилган, 99 таси белгиланган “йўл хариталари” асосан бажарилмоқда. Жумладан, мазкур баёнга асосан жорий йилда 2 минг  555 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 4 трлн.
 675 млрд.сўмлик
инвестициялар ўзлаштирилди.
Жумладан, саноат йўналишида "Хазорасп Текстиль" корхонасида 87,0 млрд.сўм инвестициялар ҳисобига йилига
 9,0 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 150 та янги иш ўринлари яратилди; 
Тупроққалъа туманида "Нурмухаммад Ислом Обод" корхонасида 6,6 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 10 млн.жуфт бир марталик тиббиёт қўлқопларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 50 та янги иш ўринлари яратилди;
Хонқа туманидаги "Гарденс Хоразм" корхонасида
 165,0 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 7 гектар майдонда иссиқхона комплекси ишга туширилди ва 54 та янги иш ўринлари яратилди.
Саноат корхоналари улуши паст бўлган Янгиариқ туманида қиймати 117,0 млрд.сўмлик “Янтекс инвест” корхонасида текстиль ва тўқимачлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Янгибозор туманида қиймати 40,0 млрд.сўмлик “Камолиддин А”  фермер хўжалиги томонидан текстиль корхонаси ҳамда   Қўшкўпир туманида қиймати 37,0 млрд. сўмлик "Қўшкўпир парранда" корхонасида Паррандалар учун омухта ем ишлаб чиқариш ва парранда гўштини қайта ишлашни ташкил ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилди.
Жорий йилда 234 миллиард сўм бюджет маблағлари ҳисобидан 1 минг 600 километр сув тармоқлари ва 49 та сув иншооти қуриш орқали 310 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
Вилоятда драйвер соҳага айланаётган замонавий иссиқхона йўналишида 212 гектар гидропоника типидаги замонавий иссиқхоналар ишга туширилди. Мисол учун, Боғот туманида 45 гектар иссиқхоналар ташкил этилган бўлса, олдинлари умуман иссиқхоналар мавжуд бўлмаган Қўшкўпир, Хива ва Шовот туманларида 25 гектар иссиқхоналар ишга туширилди.
Япония халқаро агентлиги (ЖАЙКА)нинг 100 миллион долларлик кредит маблағлари ушбу тармоққа йўналтирилди.
Халқ таълими соҳасида Шовот туманида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаб интернати, Хива, Хонқа туманлари ва Урганч шаҳрида математика фанини чуқур ўқитишга ихтисослашган мактаблар ташкил этилди. 
Урганч туманида кимё-биология фанларига ихтисослашган таянч мактаб фаолияти йўлга қўйилди.
Олий таълим тизимида замонавий ахборот технологиялари, бизнес бошқаруви ва маркетинг каби йўналишларда бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича Урганч шаҳрида Малайзиянинг “Бинари” университетининг Халқаро филиали ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш тизимида жорий йилда 18 та даволаш-профилактика муассасасида қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари вилоятга ташрифлари давомида берилган топшириқлар бўйича йиғилиш баёни лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
Ҳурматли Президентимиз ташрифлари давомида қабул қилинган 2 та йиғилиш баёнларида белгиланган топшириқларнинг 2021 йилдаги ижроси тўғрисида рухсатларингиз билан Мурожаатимни якуний қисмида тўхталиб ўтсам.
Ҳурматли фаоллар!
2020 йил нафақат мамлакатимиз учун, балки бутун дунё давлатлари учун машаққатли ва синовли йил бўлди. 
Бугунги коронавирус пандемияси даврида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли муаммолар билан ишлаш, ишсизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қабул қилинган Фармон ва қарорлари аҳолини ўзини-ўзи банд қилиш орқали доимий даромад манбаига эга бўлиши, ҳар бир оила ўзининг иқтисодий жиҳатдан тиклаши учун кенг имкониятларни яратиб бермоқда.
Вилоятда жорий йилда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни давом эттириш, иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, саноатни модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигини кенг ривожлантириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш йўналишларида муайян ишлар амалга оширилганлигини айтиб ўтиш жоиз деб ўйлайман. 
Жорий йил якуни билан вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 22,8 трлн. сўмга етиб (102,2 фоизга), аҳоли жон бошига
 12,1 млн. сўмни ташкил қилади.
Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
 104,7 фоизга (9,8 трлн.сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариш 103,5 фоизга (15,0 трлн.сўм), бажарилган қурилиш ишлари 103,9 фоизга (3,1 трлн.сўм), инвестициялар ҳажми 114,8 фоизга (7,8 трлн. сўм), чакана савдо айланмаси
 100,1 фоизга (7,9 трлн. сўм), жами хизматлар 103,1 фоизга
  (6,4 трлн.сўм) бажарилади.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,9 млн.сўмни (2019 якун 4,8 млн.сўм), халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 млн.сўмни (2019 якун
 3 млн.сўм)
ташкил қилади.
Вилоят бюджети даромадлари контенгент режаси
 1 трлн. 306 млрд.сўмни ташкил қилиб, жорий йил якунига қадар бюджет тушумлари 1 трлн. 429 млрд.сўмга тушуши таъминланиб, белгиланган режа 109,4 фоизга ёки
 123,4 млрд.сўмга
ортиғи билан бажарилади. 
Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджет даромадлари бўйича йиллик белгиланган 1 трлн. 58 млрд.сўмлик режа амалда
 1 трлн. 134 млрд.сўм тушумлар тушиши таъминланиб, белгиланган режа 75,7 млрд сўмга кўп ёки 107,2 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Бироқ, бюджет ва солиқ соҳасида олиб борилаётган ишларимизда ҳали камчиликларимиз мавжуд. Жумладан, яширин иқтисодиётни олдини олиш, солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш, нақд пулларни назорат касса машиналарига кирим қилмасдан товар айланмаларини яширишни олдини олиш, норасмий фаолият кўрсатаётган ишчиларни легаллаштириш ва бошқа йўналишларда ҳали қилинадиган ишлар мавжуд.
Албатта ушбу йўналишларда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Игамбергенов, вилоят давлат солиқ бошқармаси (Х.Абдукаримов), вилоят молия бош бошқармаси (М.Искандаров) ва бошқа тегишли ташкилотлар билан “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида ишларни ташкил этиб, тадбиркорлик субъектларига тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борган ҳолда даромадлар базасини ошириш ва солиқ манбаларини яратиш чоралари кўрилади.
Жорий йил давомида қўшимча манбалар ҳисобидан бир қатор Давлат дастурлари, Ҳукумат тадбирлари ҳамда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирлари амалга оширилди. Жумладан:
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” ги Қонунига асосан Жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришга 3,5 млрд. сўм ёки шаҳар ва туманлар қўшимча манбаларининг
 10,3 фоизи;
ижтимоий соҳа муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишга 315,3 млрд.сўм;
вилоятдаги кўп қаватли уй-жойлардаги аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни, жумладан кўп қаватли уй-жойларнинг том қисми, иссиқлик тизими, ертўла ва подъездларини таъминлаш ишларига 13,0 млрд.сўм, 
ички йўлларни таъмирлаш ва тартибга келтиришга
 17,6 млрд.сўм; 
Коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва карантин тадбирларини ташкил этишга 155,7 млрд.сўм маблағ ажратилди.
Ўз навбатида, йил бошида тасдиқлаган бюджет параметрлари доирасида 2020 йилда кутилаётган 2 трлн.
 240 млрд.сўм бюджет харажатларининг 67,3 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига йўналтирилади.
Шу жумладан, вилоят аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва соғлиғини сақлаш билан боғлиқ тадбирларга бюджет харажатларининг 40,3 фоизи ёки 901,8 млрд.сўми йўналтирилади.
Ушбу маблағлар ҳисобидан вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасини мустаҳкамлаш ва тиббиёт муассасаларининг моддий техника базасини ривожлантириш тадбирлари амалга оширилди. 
Шунингдек, таълим соҳаси харажатларига бюджет даромадларининг 13,9 фоизи ажратилади, мактабгача таълим ташкилотларини сақлашга 111,7 млрд сўм ва халқ таълими муассасаларида қулай-шароитлар яратиш тадбирларига
 198,6 млрд сўм сарфланади.
Хусусан, умумтаълим мактабларида замонавий энерго тежамкор 212 та қозонлар ўрнатиш ва иссиқлик тизимини таъмирлаш ишларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан
 8,5 млрд сўм маблағ ажратилди ва вилоятдаги 212 та умумтаълим мактабларида мавжуд яроқсиз талабга жавоб бермайдиган буржуйка печлари тўлиқ алмаштирилди.
Бундан ташқари, вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш учун нафақалар ва моддий ёрдам тўловларига ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар кўп маблағ ажратилди. Ижтимоий нафақа олувчилар сони 24,6 минг нафардан 41,6 минг нафарга етказилди.
Шунингдек, Президентимизнинг ташаббуслари билан Аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган жамғармаларга қарийб 15 млрд сўм, “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасига 6 млрд сўм ажратилди. 
Қолаверса, бюджет маблағлари биринчи навбатда Ҳукумат тадбирлари ва вилоят аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилганлигини алоҳида айтиб ўтишим керак.  Жумладан, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш 2020 йилда вилоятнинг туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига 2,4 млрд. сўмга 10 та махсус техника ва механизмлар харид қилинди
Шу билан биргаликда 333 та уй-жойдаги 12,6 минг нафар аҳолига берилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида иссиқлик таъминоти корхоналарининг юзага келган зарарларининг ўрнини қоплаш учун иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларга 1,6 млрд.сўм миқдорида субсидиялар ажратилди.
Бундан ташқари, вилоятда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиш тадбирларига  228,3 млрд. сўм маблағлар сарфланди.
Жорий йилдан бошлаб халқаро, Давлат ҳамда маҳаллий аҳамиятдаги жами 443 км умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва эксплуатация тадбирларига 68,1 млрд. сўм, шунингдек, 42 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги
 104,5 км ички йўлларни таъмирлаш учун 17,6 млрд. сўм ажратилди. 
Вилоятдаги 287 та насос станциялари, 537 та насос агрегатлари, 61 та тик қудуқларини сақлаш ҳамда
 103,3 млн КВт электр-энергия тўловлари учун қарийб
 46,5 млрд сўм йўналтирилди. Бунинг ҳисобига 98,0 минг гектардан ортиқ суғориладиган экин майдонлари узлуксиз сув билан таъминланди.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Кейинги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар мамлакатимизда қулай бизнес муҳити, хорижлик инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатлар ҳамда имтиёзларнинг аниқ тизими яратилгани инвестициявий фаолликни ошириш, иқтисодиётга тўғридан-тўғри сармоялар оқимини сезиларли даражада кўпайтириш имконини берди. 
Вилоятдаги хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2016 йилдаги 36 та ўрнига 162 тага етиб, жорий йилда
 164 та хорижий капитал иштирокидаги лойиҳалар доирасида 111,4 млн  АҚШ долларига тенг бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Ушбу кўрсаткич йил якунига қадар жами 123,7 млн АҚШ долларини ташкил қилиб, йиллик прогноз кўрсаткичи
 183,5 фоизга бажарилиши кутилмоқда. 
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли Фармони асосида “Хазорасп” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган эди. 
Бу ерда 2 та йирик инвестор томонидан 274,2 млн АҚШ долларлик 3 та лойиҳа амалга оширилмоқда. 
Бугунги кунга қадар эркин иқтисодий зона ҳудудида жами 14 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 790 та янги иш ўринлари яратилди. Ушбу ишга тушган лойиҳалар ҳисобига 138,7 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб,
 1,8 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти таъминланди. 
Ҳурматли депутатлар!
Яна бир масала, ҳудудларда кичик саноат зоналарининг ташкил қилиниши аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларига кенг имкониятлар берди десам муболаға бўлмайди.
Вилоятнинг 5 та шаҳар ва туманларида 6 та объект негизида 18,0 гектар ер майдонида 6 та кичик саноат зоналари ташкил этилди.
Мазкур саноат зоналарида 75 та тадбиркорлик субъектларига умумий қиймати 117,0 млрд.сўм инвестиция киритиш ҳамда 1 минг 297 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан бўш ер майдонлари ажратилди. 
Бугунга келиб 42 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида
 344 та иш ўринлари яратилди. Амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига жами 46,3 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Шундан, 27,0 млн доллар миқдоридаги саноат маҳсулотлари экспортга йўналтирилди.
Бироқ, ушбу соҳада ҳам амалга ошириладиган ишларни жадаллаштириш зарур. Жорий йилда  кичик саноат зоналарида 25 та лойиҳа ишга тушмаган ва 5 та лойиҳа тўхтаб қолган.
Бу борада, вилоят кичик саноат зоналари дирекцияси (Ш.Ваисов) ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 25 та ишга тушмаган ва 5 та тўхтаб қолган лойиҳаларни 2021 йилнинг 1-чорагида ишга тушириш ҳамда бундай имкониятлар ҳақида ишбилармон тадбиркорларни тарғибот қилиш орқали жалб қилиш чоралари кўрилади.
Шу ўринда  саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан, Маҳаллийлаштириш дастури асосида вилоят бўйича жами  61 та лойиҳа рўйхати тасдиқланган бўлиб, жорий йил якунига қадар 25 та лойиҳа амалга оширилиши ва
 154 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган.
Маълумот учун, вилоятда жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида ҳудудий импорт ҳажми 181 млн долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86,3 млн долларга ёки 32,3  фоизга камайди. 
Қадрли сессия иштирокчилари!
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. 
Коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларига  қарамасдан жорий йилнинг ўтган даврида қанчалик оғир бўлмасин корхоналар фаолиятини ушлаб турдик ва иш жойларини сақлаб қолдик.
Пандемиянинг дастлабки даврида вилоятда 8 минг 923 та корхона фаолиятини тўхтатган бўлса, барчасини фаолияти қайта тикланиб, иш ўринлари сақланиб қолди.
Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоятда жами
 17 минг 263 та кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатаётганлигини, жорий йилда 4 минг 335 та кичик бизнес субьектлари янгидан ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. 
Фаолият кўрсатмаётган 2 минг 528 та корхоналарнинг фаолияти қайтадан тикланди. 
Натижада вилоятда кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 2016 йилдаги 70,2 фоиздан 2020 йилда
 73,6 фоизга етди

Жорий йилда тижорат банклари томонидан тадбиркорларимизга жами 4,2 трлн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. 
Жумладан, 14 минг 735 та кичик бизнес субъектларига ўтган давр мобайнида 3,0 трлн сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Бунинг ҳисобига 12 минг 729 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.
2020 йил давомида 1 минг 485 та тадбиркорларга ажратилган 4,4 трлн сўмлик ажратилган кредитлар учун
 1,1 млрд сўмлик
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллик ва компенсация маблағларидан фойдаланилган.
Шунингдек, пандемия даврида иқтисодий фаоллигини йўқотган 2 минг 663 та корхонанинг пул тушумлари ўртача 336 млрд сўмга ёки 70 фоизга камайиш сабабларини аниқлаш, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш орқали тадбиркорларнинг фаолиятларини тиклаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, иқтисодий фаоллигини йўқотган банк кредитига эҳтиёжи мавжуд 170 та корхонага 163,1 млрд сўмлик кредитлар ажратилиши натижасида 157 та корхона иқтисодий фаоллигини  тўлиқ тикланди. 
Шунингдек, пандемия даврида ҳудудда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Муҳтарам Юртбошимизнинг Фармонларига асосан, тижорат банклари томонидан коронавирус оқибатларини юмшатиш мақсадида
 жисмоний ва юридик шахсларнинг 976,6 млрд. сўмлик кредитларнинг тўлов муддатлари 6 ой муддатга узайтирилди, яъни кредит таътиллари берилди.
787 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг жами
 13,8 млрд
сўмлик (шундан мол-мулк солиғи бўйича 597 та корхонага 4,5 млрд сўм, ер солиғи бўйича 427 та корхонага
 3,9 млрд сўм,
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа 278 та корхонага 987 млн сўм) солиқ қарзи бўйича мажбурий ундирув чоралари жорий йилнинг 31 декабрига қадар тўхтатилди.
105 та тадбиркорлик субъектларининг 2,4 млрд. сўмлик (шундан, 83 та корхонага мол-мулк солиғига 1,0 млрд.сўм, ер солиғига 1,3 млрд.сўм, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа 33 та корхонага 231 млн.сўм) қарзлари тўлов муддати узайтирилган.
6 минг 214 та корхоналарнинг жорий йил 1 январдан
 15 майга қадар солиқ қарзига ҳисобланган 421,1 млн.сўм пеня тўловлари ҳисобдан чиқарилди.
Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 11 минг 650 та жисмоний ва юридик шахсларга 254,7 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида 13 минг 486 нафар фуқароларимизнинг бандлиги таъминланди. 
Жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга
 272,8 млрд сўм (12 минг 532 та), ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантиришга 26,4 млрд сўм (865 та), хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 5,6 млрд сўм
 (228 та), ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга 18,8 млрд сўмлик (132 та) кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.
Амалга оширилган ишлар билан бирга тан олиш керак тижорат банклари билан боғлиқ муаммолар жуда кўп. Аҳоли томонидан тадбиркорлик қиламан, маҳсулот ишлаб чиқараман, иш ўрни яратаман деб, банкдан кредит олишга неча ойлаб сарсон-саргардон бўлиб юрган фуқаролар кўплаб топилади!
Бу борада вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Игамбергенов, Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи У.Жуманиёзов ва барча тижорат банк раҳбарларидан иш тизимини мутлақо ўзгартириш талаб қилинади.
Вилоятда ишсизлик муаммосини ҳал этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. 
Айниқса, коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг меҳнат қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш устувор масалага айланди
Ҳурматли Президентимиз қарорларига мувофиқ, Урганч шаҳридаги маиший касб-ҳунар коллежи биносида “Ишга марҳамат” мономарказини ташкил қилиш ва 7 та тумандаги
 10 та маҳаллада аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этиш кўзда тутилган.
Жумладан, мономарказни реконструкция қилиш ва замон талабларидаги ўқув марказига айлантириш билан бирга, ушбу мономарказ ва маҳаллалардаги аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида, меҳнат бозори талабидан келиб чиққан ҳолда тикувчилик, қандолатчилик, аёллар ва эркаклар сартарошлиги, каштачилик, боғдорчилик ва иссиқхона ишчиси, пайвандловчи ҳамда қурилиш пардозлаш ишлари устаси йўналишларида ўқувлар ташкил этилган. 
Шунингдек, бугунги кунда Хонқа касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2 сменада жами 22 та гуруҳ шакллантирилган бўлиб,
 9 та йўналишда 306 нафар  ўқувчи 2 ва 3 ойлик қисқа ўқув
курсларида таълим олмоқда. 
Мазкур ўқув марказини 122 нафар илк битирувчилари ўзлари таҳсил олган йўналишда тўлиқ иш билан таъминланди.
Хорижга ишга бораётган аксарият аҳолида бирор касб бўйича етарли малака йўқ, шу боис улар қийин ҳолатга тушиб қолмоқда. Шу боис меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни, шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш керак. 
Мономарказларда бунинг учун барча шароитлар яратилади. Эътиборли жиҳати, тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратилади.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Иқтисодиётда давлат иштирокининг қисқартирилиши, соғлом рақобат муҳити яратилиши, ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни амалиётга жорий этган ҳолда янги турдаги рақобатбардош маҳсулотлар, экспорт ҳажми ошишига хизмат қилади.
Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони давлат иштирокидаги корхоналарда истеъмолчига йўналтирилган замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жадал жорий этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш орқали иқтисодиёт барқарорлигини таъминламоқда.
Шунга кўра, вилоятда 2020 йил давомида 37 та давлат активлари 8,5 млн АҚШ доллари ва 25,6 млрд сўм инвестиция киритиш ҳамда 330 та янги иш ўринлари яратилиши шарти билан 247,2 млрд сўм бошланғич сотиб олиш қийматида белгиланган тартибда савдоларга чиқарилди.
Жорий йилда ўтказилган савдоларда (илгари савдоларга чиқарилган активлар билан) 27 та давлат активлари инвесторларга 29,8 млрд сўм ва 5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 438 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан 101,3 млрд сўмга сотилиши таъминланди.
2021 йилда 36 та объектлар 3 млн АҚШ доллари ва
 69,5 млрд сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 1 минг
 207 та
янги иш ўринлари яратиш ҳисобига ишга туширилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоиз, аҳоли ва тадбиркорларга батафсил маълумот берадиган “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникалари” кўзда тутилган бўлиб, Урганч шаҳридаги Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасида бундай марказ ўз фаолиятини бошлади.
Бутун дунёда рақамли технологиялар барча соҳа ва одамлар ҳаётига жадал кириб бормоқда. Бу йўналишга ўз вақтида киришган давлатлар ривожланиб, аксинча, эскича ишлаганлар тараққиётдан орқада қоляпти.
2020 йил мамлакатимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниб, бу борада катта ишлар бошланди. Хусусан, 28 апрелда давлатимиз раҳбарининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Шунга мувофиқ, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2020 йилда вилоятда замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 101,8 минг  рақамли 157 та замонавий телекоммуникация қурилмалари ўрнатилиб, станциялар сони
 256 тага ва умумий сиғими 157,4 минг рақамга етказилди. 
Шунингдек, йил давомида 1,8 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 3,9 минг кмга етказилди.
Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш билан бир қаторда республика бўйича биринчилардан бўлиб вилоятдаги барча 1 минг 74 та (100фоиз) ижтимоий соҳа объектлари, жумладан 546 та халқ таълими,332 та мактабгача таълим, 196та тиббиёт муассасаларигача оптик толали алоқа линиялари қурилиб, юқори тезликдаги Интернет хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Шу билан бирга, вилоятда мобиль алоқа қамровини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида жорий йилда 62 та янги база станциялари ўрнатилди ва 324 та мавжуд база станциялари тезкор интернет технологияси асосида модернизация қилинди.
Натижада ҳудуддаги аҳоли масканлари мобиль алоқа билан 100 фоиз ҳамда тезкор мобиль интернет билан 90 фоизга қамраб олинди (2021 йил якунида 95 фоиз ва
 2022 йил якунида 100 фоизга етказилади).

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббус, жумладан учинчи ташаббус доирасида вилоятнинг 9та шаҳар ва туманларида (Хива шаҳри, Гурлан, Янгибозор, Боғот, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Шовот, Қўшкўпир ва Хонқа туманлариРақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди. 
Йил якунига қадар Янгиариқ, Хива, Урганч туманларида ҳам ўқув марказлари фойдаланишга топширилади.
Мазкур ўқув марказларида бугунги кунга қадар
 700 нафардан ортиқ ёшлар ўқишга жалб қилиниб, 432 нафари муваффақиятли тамомлади. 
Шу билан бирга вилоятдаги мавжуд умумтаълим мактабларида рақамли технологиялар йўналишида ташкил этилган 1 минг 590 та тўгаракларда 45 минг 377 нафар ўқувчи - ёшлар жалб этилди.
Бирлашган Араб амирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар вилоятдаги ёшлардан 5 минг 312 нафар қизиқувчилар www.uzbekcoders.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб, улардан 592 нафари битирувчи сертификатини қўлга киритди.
Жойлардаги Рақамли технологиялар ўқув марказларида умумтаълим мактабларининг Информатика ўқитувчилари учун дастурлаш бўйича махсус курслар ташкил этиш орқали келгусида мактабларда Информатика дарсида ҳам дастурлаш асослари ўқитилади. Бу орқали лойиҳа доирасидаги иштирокчилар сони кескин оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
 6 октябрдаги ПҚ-4851-сон қарорига мувофиқ вилоятда рақамли технологиялар бўйича ўқитишни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, меҳнат бозорида малакали АйТи - мутахассисларга бўлган талабни қониқтириш мақсадида 
 2023 йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда босқичма-босқич 13та информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.
Жорий йилда Урганч шаҳридаги 30-сонли умумтаълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаби ташкил этилади. Ҳозирда мазкур мактабни ташкил этиш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. 
2021 йилда  5та2022йилда 4та ва 2023 йилда 3 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.
Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича ўрта бўғин кадрларни тайёрлайдиган техникумлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Унга кўра Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Урганч ахборот технологиялари техникуми ташкил этилиши ҳамда Техникум фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланиши белгиланган.
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Хоразм вилояти филиалини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга мувофиқ 2021 йил 1 августга қадар Урганч компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежининг бир қисмида АйТи-Парк Хоразм вилояти филиалини ишга тушириш белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6079-сон Фармони қабул қилинди.
Фармон доирасида Хоразм вилоятини йиллик рақамли трансформация қилиш бўйича умумий қиймати 42,0 млрд.сўмдан ортиқ 126та тадбирни амалга ошириш режалаштирилган. 
Вилоятда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни янада ривожлантириш учун 2021 йилда 67,6 млрд. сўм маблағлар йўналтирилади. Жумладан, 47,9 минг рақамли замонавий телекоммуникация қурилмалари ўрнатилади ва
 1000 кмга яқин оптик толали алоқа линиялари қурилади.
Қадрли дўстлар!
Вилоят иқтисодиёти барқарорлигининг асосий омили, валюта захираларини кўпайтиришнинг ягона йўли ҳам экспорт ҳажмини кескин ошириш эканлигини бугун ҳаммамиз яхши тушунамиз.
Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижасида вилоятда 2020 йил якунлари билан экспорт ҳажми 173 млн. долларни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 136,2 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Бу борада қўйилган мақсадларга эришиш учун маҳаллий экспортёрларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хорижга маҳсулот етказиб беришда транспорт харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш, экспорт фаолияти учун айланма маблағ билан таъминлаш бўйича экспортолди кредит маблағлари билан таъминлаш ва бошқа бир қатор имтиёзлар яратиб берилган.
Жумладан, жорий йилда корхоналарнинг экспорт фаолиятида узлуксизликни таъминлаш мақсадида 12 та экспортёр корхонага айланма маблағларни шакллантириш учун 29,6 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди. 
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 10,1 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиқлари қайтариб берилди.
26 та корхонага ишлаб чиқарилган маҳсулотларини экспорт қилишлари учун хорижий ҳамкорларни топишда кўмаклашилди.
Натижада йил якунида экспорт фаолиятига яна 80 дан ортиқ янги корхоналар жалб этилиб, 10 турдаги янги маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. 
Экспорт географияси 50 дан ортиқ давлатларни ташкил қилиб, асосий ҳамкор давлатлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари ҳисобланади. Жорий йилдан бошлаб АҚШ давлатига тайёр текстиль маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди. 
Лекин вилоят экспорт салоҳияти бошқа вилоятларга қараганда анча орқада қолмоқда. Бу йўналишда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз ва тегишли мутасаддиларимиз келгусида аҳволни кескин ўзгартириш чораларини кўришлари зарур бўлади.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Вилоятимизнинг шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси ўзгариб, одамларнинг турмуш фаровонлиги ошиб бормоқда. 
2020 йил Инвестиция дастури доирасида жорий йилнинг
 1 декабрь ҳолатида 195 та объект яъни, 20 та мактаб, 31 та мактабгача таълим 18 та тиббиёт муассасалари  18 та ирригация ва мелиорация, 33 та автомобиль ва ички йўллари ҳамда 75 та бошқа объектларини янгидан қуриш реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 
Урганч шаҳрида охирги 3 йилда аҳолининг кам таъминланган ҳимояга муҳтож тоифалари учун 24 та 5, 7 ва
 9 қаватли қаватли (1 минг 86 та квартира) 
уйлар барпо қилинди. 
Вилоятимизда уй-жойлар қуришда хусусий секторни жалб қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Биргина Урганч шаҳрида 2018-2020 йиллар давомида хусусий сектор иштирокида 62 та 4,5,7 ва 16 қаватли уй-жойларни қуриш ишлари бошланиб, ҳозирда ушбу уйларнинг кўпчилик қисмида қурилиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.
Аммо бу борада ҳам барча режаларимиз амалга ошди, деб айтолмайман. Бунинг ўзига яраша объектив ва субъектив сабаблари бор. Лекин ўтаётган йилдан хулоса қилиб, янги йилда янгича режалар тузганмиз, олдимизга янги мақсадлар қўйганмиз.
Одамлар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди. Уларга бугун яхши шароит яратиб беришимиз керак. Барча амалга ошираётган ишларимиздан кўзланган мақсад-муддао ҳам шу. 
Одамларнинг яхши яшаши учун қулай шароит яратиш, зарур ҳаётий воситаларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, иш билан таъминлаш–олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳурматли фаоллар!
Жорий йилнинг 11 ой давомида коронавирус пандемияси шароитига қарамасдан 24 минг 694 тадан ортиқ доимий янги иш ўринларини ташкил этилишига эришилди.
Шу билан бирга, 47 минг 510 нафардан ортиқ фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 2 минг
 727 нафар фуқаролар меҳнат бозорида
талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитилди. 
2 минг 839 нафар фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланиб, ижтимоий муҳофазага олинди ва ушбу фуқароларга 999 млн. сўм маблағ тўлаб берилди.
Шу билан бирга, бандлик соҳасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда ҳалигача эскирган иш шакллари ва услубларидан фойдаланилмоқда. Меҳнат бозоридаги ҳақиқий вазиятни бузиб кўрсатиш ҳоллари сақланиб қолмоқда. 
Муҳим ижтимоий масала ҳисобланган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга юзаки ёндашув ҳолатлари учрамоқда. 
Аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида жойларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, таълим муассасалари, маҳаллалар ва кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва жавобгарлик механизмларидан яхши фойдаланилмаяпти.
Янги ташкил этилган барқарор иш ўринлари сонининг меҳнат бозори талабларига мос келмаслиги меҳнат бозорида мувозанатлиликнинг бузилишига, вилоятнинг айрим минтақаларида ишсизлик даражасининг ошиб кетишига, ноқонуний меҳнат миграцияси ва норасмий бандликнинг ўсишига олиб келмоқда.
Очиқ, аммо аччиқ бир ҳақиқатни ҳам тан олиб айтиш керакки, пандемия ҳам меҳнат бозорларининг заиф жойларини аёвсиз очиб берди. 
Қолаверса, шундоқ ҳам барқарор ишга эга бўлмаган одамлар, яъни сотувчилар, официантлар, ошхона ходимлари, юк ортувчилар, фаррошлар каби ходимларнинг биринчилардан бўлиб ишдан бўшашига тўғри келди.
Бундан ташқари, чегараларнинг ёпилиши туфайли кўплаб меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга бора олмади. Ички манбалардан келиб чиққан ҳолда, ушбу тоифадаги фуқароларни ишлашга жалб қилиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. 
Қолаверса, бу борада шахсий томорқаларда иссиқхоналар ташкил этиш ҳам катта аҳамият касб этмоқда. 
Шу сабабдан бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиб, камбағал оилаларнинг томорқасига енгил типдаги иссиқхоналар қуриб бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ушбу соҳада дастлаб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган ва чет элдан қайтган ишсиз фуқароларни доимий иш ўринларга жойлаштириш орқали бандлиги таъминланади.
Бунинг учун асосий эътибор чет эл инвесторларини жалб қилиш ва белгиланган дастурлардаги янги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ишга тушириш ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил қилишга қаратилади.
Қадрли сессия қатнашчилари!
Вилоятда пандемия шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашгани туфайли жорий этилган “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбасини яратиш ишлари алоҳида назоратга олинган. 
Вилоятда 2020 йил  1 декабрь ҳолатида жами 18 минг 5 та эҳтиёжманд оилалардаги 82 минг 437 нафар камбағал аҳоли “Темир дафтар”га киритилган.
Бунда, асосан, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка-ёлғиз кексалар, доимий ишсиз фуқаролар алоҳида эътиборга олинган.
Бугунги кунда камбағал оилалардаги 16 минг 977 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 16 минг 126 нафари ёки
 94,9 фоизини бандлиги
таъминланди. 
Бунда, асосан, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, инвестиция ва агросаноат лойиҳаларига, кооперация асосида ер ажратиш, такрорий экин экиш, қурилиш объектларига ишга жойлаштирилди.
Камбағал оилалардаги меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш натижасида 5 минг
 175 та
эҳтиёжманд оилаларнинг 26 минг 889 нафар фуқаролар Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари қарорлари асосида камбағаллар рўйхатидан чиқарилди.
Ҳозирги кунда “Темир дафтар”нинг янгиланган рўйхатига кўра 12 минг 830 та оиланинг 55 минг 548 нафар камбағал оила аъзолари мавжуд.
Шу билан бирга, август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ- 6038-сонли Фармони асосида 13 минг
 66 та оилага 12,5 млрд сўмлик
, Вазирлар Маҳкамасининг 346-Ф-сонли фармойиши асосида 11 минг 920 та оилага 10 млрд сўмлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 ПҚ-4815-сонли қарорига асосан 16 ёшгача бўлган 17 минг
 367 нафар
болаларга 8,7 млрд сўмлик жами 31 млрд сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 
“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати аҳолини қўллаб-қувватлашда асосий омил ҳисобланди. Бугунги кунга қадар
 6,9 млрд.сўмлик маблағлар аҳолига йўналтирилди. 
Шунингдек, ҳудудий секторлар томонидан жами 2 минг
 2 та
оилага иссиқхона, узумчилик, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги йўналишларида қўшимча даромад манбаи яратилишида кўмак берилди.
Бугун дунё миқёсида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жиддий масалалардан бирига айланган. Бундай вазиятда эса қишлоқ хўжалиги соҳасида тизимли ислоҳотларни амалга ошириш ҳар қачонгиданда муҳим. 
Ҳозирда нафақат унумдор ернинг, балки фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалик ерларини оборотга қайтаришга ҳам алоҳида урғу берилаяпти. Олиб борилаётган амалий ишлар эса ўзининг самарасини бераяпти. 
2020 йил 1 январь ҳолатида  3 минг 917 та фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича фаолият кўрсатиб келмоқда.
 Шундан, 1 минг 516   таси пахтачилик ва ғаллачилик,
 99 таси сабзавотчилик, картошкачилик ва полизчилик, 773 таси мева ва узумчилик, 599 таси чорвачилик ва 930 таси дехқончиликнинг бошқа соҳаларига ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳисобланади.
Мавжуд 3 минг 917 та фермер хўжаликларида жами
 176,2 минг
гектар экин майдонлари мавжуд.
Жорий йил ҳам аграр соҳада, фермер ва деҳқонларимиз, умуман, қишлоқ меҳнаткашлари ҳаётида анча машаққатли ва синовли кечди, десак тўғри бўлади.
Аслида, деҳқон учун қулай ва осон келган йилнинг ўзи йўқ. Айниқса, бу йилги мавсум ҳаммамиз учун ўзига хос қийинчилик ва мураккабликлар туғдиргани, ирода ва матонатимизни яна бир бор синовдан ўтказгани бор гап.
Кўклам ҳароратининг меъёрдагидан анча паст келгани, мавсум мобайнида сув кам бўлганлиги, ёзнинг эса жуда иссиқ бўлгани, турли касалликларга қарши курашишга тўғри келгани барчамизга яхши маълум. 
Қийинчиликларга қарамай, кўп йиллик тажрибага таяниб вилоятимиз ғаллакорлари ватанимиз ғалла хирмонига 183 минг
 264 тонна
дон етказиб бериб, шартномавий режани ортиғи билан бажарди. 
Пахтачилик соҳасида машаққатли меҳнатлар эвазига
 257 минг 228 тонна пахта хосили етиштирилди.
Айтиш жоизки, ҳали-ҳануз аграр соҳада кўплаб муаммо ва қолоқликлар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу жараёнда, биринчи галда айрим фермерларимизнинг масъулият ва меҳнатга муносабатини тубдан ўзгартиришимиз зарурлигини, ўйлайманки, ортиқча изоҳлаб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак.
Чорвани оила баракаси, дейишади. Чиндан ҳам, ҳовлисида битта соғин сигири бор рўзғорнинг дастурхони файзли, қўшимча даромадли бўлади. 
Шу боис юртимизда чорвачиликни ривожлантириш, бу борада тадбиркорликни йўлга қўйишга устувор аҳамият қаратиляпти. Мақсад аҳолининг арзон, сифатли гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашдир.
Бугунги кунда вилоятда қорамоллар сони 968,7 минг бошга етказилган.  Хусусан, чорвачилик дастури асосида Германия, Австрия, Латвия ва Украина каби чет давлатлардан 3 минг 101 бош зотли наслли қорамоллар ҳамда Россиядан 150 бош наслли қўй ва Испаниядан  240 бош наслли эчкилар олиб келиниб, уларнинг   бош сони 13 минг 600 бошга етказилди.
2020 йил якуни билан  гўшт ишлаб чиқариш ҳажми
 163,8 минг тоннани, сут ишлаб чиқариш 1084 минг тоннани ташкил қилади.
Булар яхши, албатта. Чорвачилик соҳасида шунча ишлар амалга ошириляпти. Лекин шу ўринда табиий савол туғилади: нега гўшт ва сут маҳсулотлари нархи тобора юқорилаб бормоқда? Мисол учун, гўштни ҳозир бозор ёки савдо мажмуаларидан ўртача 60-65 минг сўмдан харид қиляпмиз.
Хўш, бунга сабаб нима?
Бунинг бир нечта омиллари мавжуд. Масалан, чорва молларини озиқлантириш учун ажратилган ер майдонларининг қорамол бош сонига мутаносиб эмаслиги, яъни фермер хўжаликларида чорва бош сонлари камлиги ёки аксарият чорвачилик фермер хўжаликларда бирорта ҳам чорва йўқлиги бугун ҳокимларимизни ташвишга солаётгани йўқ.
Шунингдек, биржа савдоларидан омухта ем харид қилишда ҳам муаммолар бор, хориждан келтирилган молларни белгиланган  рацион асосида, тўғри озиқлантиришга эътибор қаратилмайди, касалликларни даволаш бўйича малакали мутахассислар етарли эмас. 
Аксарият хўжаликларда маҳсулдорлиги паст чорва моллари парваришланмоқда. Гўшт маҳсулотлари етиштирувчи йирик бўрдоқичилик хўжаликлари, деярли йўқ, қайта ишловчи корхоналар билан ишлаш тизими яратилмагани каби ҳолатлар чорвачилик ривожига тўсқинлик қилмоқда.
Албатта, ушбу муаммони ечими қисман бўлса ҳам ҳал қилиш мақсадида деҳқон бозорлар қошида 200 бошга мўлжалланган қорамолчилик ва 3 минг бошга мўлжалланган паррандачилик комплекслари ишга тушурилмоқда.
Шу билан биргаликда балиқчилик соҳасида қиймати
 208  млрд.сўмлик  55 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Хусусан, Қўшкўпир туманидаги “Уммон балиқ” фермер хўжалигида  100 тонналик интенсив усулда балиқ етиштириш (бетон ҳовузларда) лойиҳаси ва қуввати 100 тонна бўлган
 1 та ёпиқ сув айланма
тизимлари (УЗВ) ишга   туширилди.
Вилоятда қиш ва баҳор фаслида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, вилоят аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига, жумладан, гўшт, картошка, гуруч, ун, шакар, тухум ва ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2020 йил ноябрь ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар  тўлиқ таъминлаш имкониятлари яратилди. 
Ҳозирда деҳқон бозорларимиз ва ташкил этилган савдо ярмаркаларимизда нарх барқарорлиги таъминланган. 
Қиш-баҳор мавсумида аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида жами 55 минг 521 тонна (113,3 фоизга) шундан картошка,
 20 минг 102  тонна (100,5 фоизга), пиёз 10 минг
 276 тонна
(102,8 фоизга), сабзи 11 минг 674 тонна 
 (129,7 фоизга), гурунч  13 минг 469 тонна (134,7 фоизга)  заҳирага жамғарилди.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Бугун сув ресурслари  дунёдаги энг муҳим табиий ресурс ҳисобланди. 
Барчамизга маълумки, миллий маданиятимиз ва урф-одатларимизда сувни қадрлаш, уни тоза сақлаш ҳақида кўплаб мақол ва амалиётларнинг мавжудлигига қарамасдан, афсус, бугунги кунга келиб ҳаёт учун зарур бу ресурс ҳаддан ташқари кўп сарфланади. Айниқса, ишлаб чиқариш тармоқлари ва қишлоқ хўжалигида умуман ҳисоб-китоб қилинмасдан фойданилмоқда. 
Албатта, бугунги кунда сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келишни олдини олишимиз учун, аввало  ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш чораларини кўришимиз зарур.  
Чунки жорий йилдаги сув танқислиги хоразмлик фермерларга ер ва сувга бўлган муносабатни бутунлай ўзгартириш кераклигини яна бир бор исботлади.
Шунингдек, пахта ва ғалла етиштириш учун сарфланаётган электр энергияси ҳамда сувни етказиб бериш харажатларини ҳам  оптималлаштиришимиз зарур.
Бунда сув хўжалиги соҳасида фан ва таълимни ривожлантириш масаласига алоҳида аҳамият қаратишимиз, ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларига илмий ходимларни ҳам жалб қилишимиз лозим. 
Жорий йилда 621  км узунликда хўжаликлараро ва
 6 минг 669 км ички суғориш каналлари тозаланди,131 дона гидротехник иншоотлар, 110 дона гидропостлар жорий таъмирланди.
2020 йил Давлат дастури доирасида 95,2 млрд.сўмлик ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари белгиланиб, амалда 
 69,7 млрд.сўмлик ишлар бажарилди.
17 та ирригация объектларига 39,5 млрд.сўм маблағ режалаштирилиб, амалда 17,6 млрд.сўмлик ишлар бажарилди. (52,9 км  суғориш тармоқлари, 8 дона гидротехник иншоот ва 6 та сел-тошқин объектлари реконструкция қилинди). 
Амалга оширилган ишлар натижасида, 12,2 минг гектар  суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.
Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича 87 та фермер хўжаликнинг 1 минг 762 гектар майдонига 30 млрд 
 381 млн.сўм кредит маблағлари ажратилган ва 1 минг
 
100 гектар майдонда қурилиш ишлари якунланиб ғўза суғориш ишлари олиб борилди. 
Бундан ташқари жорий йилда боғдорчилик фермер хўжаликларида 85 гектар майдонда қурилиш ишлари якунланиб томчилатиб суғориш технологияси ишга туширилган.
Шунингдек, вилоятда сув тежовчи технологиялар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш бўйича жорий йил якунига қадар Гурлан туманидаги “Эски пойабзал фабрикаси” негизида “Томчилатиб суғориш ускуналари ва пластик трубалар ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш ва корхонада сув тежовчи технологиялар учун ускуналар ўрнатилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда
Сув тежовчи технологиялари жорий этиш бўйича
 2021 йилда жами 12 минг гектар, жумладан, 11 минг гектар томчилатиб, 1 минг гектар кўчма эгилувчан қувурлар билан суғориш технологияларини жорий қилинади.
Ҳурматли депутатлар!
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, унинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ичимлик суви истеъмолини ҳисобга олишнинг замонавий инновацион тизимларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилган ҳолда сувдан фойдаланиш, шу жумладан, ичимлик сув таъминоти ва сув ишлаб чиқариш соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил  
 26 сентябрдаги “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳаларини самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
 ПФ-6074-сон Фармонига асосан ичимлик сувидан фойдаланишни самарали тартибга солишни таъминлаш учун сув ресурсларини бошқариш бўйича мутлақо янги тизим яратилди. 
Сув таъминоти ва сув ишлаб чиқариш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.
Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда вилоят аҳолисининг 78 фоизи марказлашган манбалардан тоза ичимлик суви ва 6,4 фоизи оқава тизими билан таъминланганлиги ҳали олдимизда бу борада қилиниши керак бўлган вазифалар кўплигидан далолатдир.
2021 йилда вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминлаганлик даражасини ошириш мақсадида умумий қиймати 245 млрд. сўм бўлган 1 минг 198 км ичимлик сув тармоқлари ва 24 та ичимлик сув тарқатиш иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш режалаштирилган.
Режалаштирилган ишларнинг амалга оширилиши натижасида 260 мингдан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланиб аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 78 фоиздан 86 фоизга оширилади.
Қадрли дўстлар!
Биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади.
Бунда соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш, уларни  мактабга тайёрлаш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, эндигина тафаккури шаклланаётган ўғил – қизларни сифатли бошланғич билим билан таъминлаб, уларга зарур шароитларни яратиш кечиктириб бўлмас масалалардан биридир.
Вилоятда 1139 та (343 та давлат, 69 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги, 14 та хусусий, 713 та оилавий нодавлат) мактабгача таълим ташкилотларига 153 минг
 343 нафар
мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 93 минг
 646 нафари ёки 60 фоизи қамраб олинган
.
2020 йилнинг ўзида 25 та давлат, 39 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги ҳамда 319 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди, 67 та мажбурий бир йиллик гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.
Бугунги кунда замон талаби ва халқимизнинг хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта таълим соҳасида
 11 йиллик тизимга ўтилиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари оптималлаштирилди. 
Бугунги кунда вилоятдаги 546 та умумтаълим мактабларида 355 минг 216 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. 
Вилоятдаги 546 та мактаблар Интернет тармоғига уланди,
 498 та мактабларда замонавий компьютер синфлари йўлга қўйилди.
Маҳаллий бюджет маблағларининг орттириб бажарилган қисмидан 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш, халқ таълими муассасалари учун мусиқа ва спорт жиҳозлари ҳамда бадиий адабиётлар олиш учун 5,3 млрд сўм маблағ ажратилди.
Олий маълумотли ўқитувчилар сони ўтган йилгига нисбатан 1 минг 678 нафарга, олий тоифали ўқитувчилар
 343 нафарга, 1-тоифали ўқитувчилар 1 минг 240 нафарга,
 2-тоифали ўқитувчилар 243 нафарга ошди.
Вилоят халқ таълими тизимида эркак ўқитувчилар сони
 800 нафарга ошиб, 7 минг 686 нафарга етди. Бу кўрсаткич умумий ўқитувчилар сонига нисбатан 24,6 фоизни ташкил этади.
Жорий йилда умумтаълим мактабларини тамомлаган
 25 минг 998 нафар ўқувчиларнинг 5 минг 221 нафари ёки
 20,1 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирди.
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга касб-ҳунарнинг илк сабоқларини бериш ишларини ташкил этиш мақсадида вилоятда 2 та намунали касб-ҳунар мактаблари ташкил этилиб,-7 та махсус тайёргарлик талаб этилмайдиган касблар бўйича курслар ташкил этилди.
Вилоятдаги 3 та олий таълим муассасаларида 91 та йўналиш бўйича 17 та факультет, 71 та кафедралар фаолият юритмоқда.
Талабалар 23 минг 194 нафарни, профессор-ўқитувчилар
 1 минг 145 нафарни (шундан 37 нафари фан доктори профессорлар, 270 нафари фан номзоди доцентлар, 838 нафари ўқитувчилар) ташкил қилади.
Жорий йилда 21 та хорижий олий таълим муассасалари билан меморандумлар имзоланди, 23 та хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ташкил этилди ҳамда 213 нафар талабалар қабул қилинди.
Олий таълим муассасаларининг ўртача илмий салоҳияти
 27,3 фоиз ташкил қилиб, 37 нафар фан доктори, профессорлар, 270 нафар фан номзоди-доцентлар,
 85 нафар докторантлар
, 160 нафар тадқиқотчилар фаолият юритади.
Таълим жараёнига 35 нафар хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари жалб қилинди, муассасаларнинг 24 нафар профессор-ўқитувчилари хорижий олий таълим муассасаларида малака ошириш ва стажировкадан ўтишди.
Жорий йилда талабаларни қабул қилиш квоталари 5 минг
 250 тага
ёки ўтган йилгига нисбатан 30,8 фоизга оширилди.
Жорий йилда илмий тадқиқот ишлари учун 24 та ихтиро патентлари ва муаллифлик гувоҳномалари олинди, яратилган
 4 та лойиҳалар амалиётга (ишлаб чиқаришга) жорий этилди.
Жорий йилда 5 та хорижий олий таълим муассасалари билан меморандумлар имзоланди.
Бугун хоразмликлар фахри бўлган Хоразм Маъмун академиясининг ўртача илмий салоҳияти 40 фоиз ташкил қилиб, 3 нафар фан докторлари, профессорлар, 11 нафар фан номзодлари-доцентлар, 27 нафар докторантлар,
 4 нафар тадқиқотчилар фаолият юритади.
Муассасанинг 5 нафар профессор-ўқитувчилари хорижий олий таълим муассасаларида малака ошириш ва стажировкадан ўтишди.
Жорий йилда илмий-тадқиқот ишлари учун 1 та ихтиро патентлари ва 3 та муаллифлик гувоҳномалари олинди,
 1,4 млрд. сўмлик хўжалик шартномалари имзоланди. Яратилган 2 та лойиҳалар амалиётга жорий этилди.
Албатта, ушбу кўрсаткичлар бундай нуфузли даргоҳ учун етарли эмас, деб ўйлайман.
Ҳурматли депутатлар!
Аҳоли саломатлигини сақлаш, ҳеч шубҳасиз, бугунги халқчил сиёсатнинг устувор йўналишидир.
Бугун жамиятда ҳар кимга сифатли ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятлари яратилмоқда. Кейинги пайтларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда десак, муболаға бўлмайди.
Шунга кўра, жорий йилда вилоятда тез тиббий ёрдам станция ва шахобчалари 35 дан 49 тагача оширилиши натижасида тез тиббий ёрдамнинг кечикишлар фоизи ўтган йилга нисбатан 1,5 фоиздан 0,5 фоизгача камайди.
2020 йилда вилоятда 55 та янги хусусий тиббий муассасалар ташкил этилди, 11 тасининг фаолияти кенгайтирилди ва қўшимча 428 та янги иш ўринлари яратилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги шифохоналарда инновацион усулда  2 минг 582 нафар беморга 708 та юқори технологик операциялар бажарилди. 
Замонавий даволаш   усуллари йўлга қўйилиши натижасида беморларнинг Тошкент шаҳри ёки хорижий давлатларга бориб даволанишини олди олинди ва имтиёзли ордерларга умуман эҳтиёж қолмади.
Қадрли дўстлар!
Вилоятда аҳолини спорт билан шуғулланишлари учун
 3 минг 715 та спорт
иншоотлари фаолият кўрсатмоқда. 
Хусусан, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимида
 157 та, халқ таълими тизимида 2 минг 600 та, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси тизимида
 480 та, олий таълим муассасаларида 26 та, бошқа ташкилотлар тасарруфида 452 та мажмуалар мавжуд.
Шудан 744 та спорт заллари (турли хил ўлчамларда), 23 та футбол стадионлари, 1 та манеж, 2 минг 933 та спорт майдончалари (247 та сунъий қопламали футбол майдончалари), 14 таси сузиш ҳавзалари ҳисобланади.
Спортга қаратилаётган эътибор натижасида жорий йилда инвестиция дастурига асосан 15 та спорт объектларини қуриш ва реконструкция ишлари учун жами 8,7 млрд.сўм маблағлар сарфланди.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан спорт мактаблари ва спорт интернатларини жорий таъмирлаш мақсадида 8,8 млрд.сўм ажратилиб, аҳолини спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратилди. 
Бугунги кунда аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшлар, корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Аҳолиси ўртасида соғломлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан корхона, ташкилотлар, идоралар ҳамда барча таълим соҳасида фаолият олиб бораётган ишчи-хизматчилар ўртасида “Саломатлик куни” шиори остида ҳар кунлик эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилиши йўлга қўйилди.
Туман ва шаҳарларда “Соғлом ҳаёт сари қадам” ва “Автомобилсиз кун” шиори остида югуриш, юриш ва велосипедда ҳаракатланиш марофонлари ҳамда меҳнат фахрийлари ва нуронийлар иштирокида “Ҳар куни беш минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафонлари ташкил қилинди.
Шу билан биргаликда ҳар бир маҳаллада аҳолини оммавий спортга жалб этиш, мунтазам спорт билан шуғулланишлари борасида қизиқишларини ошириш бўйича тренерлар бириктирилган бўлса-да, ишлар талаб даражасида ташкил қилинмади.
Ҳурматли депутатлар!
Кейинги пайтда Хотин-қизлар ва ёшлар масалаларига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ҳар иккала йўналиш бўйича яхлит тизим яратилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ёки Ёшлар агентлигидан бошлаб, энг қуйи бўғин - маҳаллагача хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлайдиган лавозимлар жорий этилди. 
Ҳаттоки, ёшлар масалаларини ҳал этишга Президентнинг Халқ қабулхоналари, хотин-қизлар масалаларини ҳал этишга эса Касаба уюшмалари масъул этиб бириктирилди.
Вилоят аҳолисининг қарийб 20,5 фоизи ёки 384 минг
 60 нафарини ёшлар ташкил этмоқда. 
2020 йилда “Манзилли режалар” асосида 18-30 ёшдаги
 30 минг 655 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.
Жамиятда ёшларни роли ва обрўсини ошириш уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида 2020 йил давомида 4 та сектор раҳбарлари иштирокида 92 та учрашувлар ўтказилиб, 4 минг 253 нафар ёшлар жалб қилинган.
Ёшлар томонидан 3 минг 978 та таклиф ва муаммолар билдирилиб, уларнинг 3 минг 105 таси ёки 78 фоизи ҳал этилган бўлса, 873 та мурожаатлар юзасидан тавсиялар ва кўрсатмалар берилди.
2020 йил давомида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида ёшларга 119 та бизнес лойиҳаси учун
 15 млрд 263 млн.сўм
имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 319 та иш ўрни яратилди. 
Ҳисобот даврида 1 та “Yosh tadbirkorlar” коворкинг маркази,
 30 та “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини фойдаланишга топшириш орқали 194 нафар ёшлар иш билан таъминланди.
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитини яхшилаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишларимиз ҳам изчил давом эттирилмоқда.
Аҳоли, хусусан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасида аниқ йўналтирилган режа асосида иш ташкил этилди.
Йил бошида тасдиқланган “Хотин-қизлар” дастури доирасида 48 минг 236 нафар аёл ва қизларнинг бандлиги таъминланди.
Тадбиркорлик марказидаги қисқа ўқув курсларида ўқитилган
 220 нафар хотин-қизларга 5 млрд 362 млн сўм кредит ажратилди.
 Тижорат банклари томонидан 2 минг 956 нафар тадбиркор аёлларнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун 149 млрд
 74 млн сўм
кредит ажратилди.
Кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож
 60 нафар аёлларимиз имтиёз асосида уй-жой билан таъминланди. Жумладан, 55 нафар аёлларга ипотека кредити асосида арзон уй-жой сотиб олиш учун қарийб  885 млн
 844 минг сўм 
бошланғич бадал тўлаб берилган бўлса,
 5 нафарига маҳаллий ҳокимликларнинг ҳомийлик ёрдамлари ҳисобидан янги уйлар қуриб берилди. 
Қизларимизнинг билим олиш имкониятини кенгайтириш мақсадида қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун кам таъминланган оилаларда камол топаётган қийин вазиятдаги хотин-қизларга тавсияномалар берилиб, 50 нафари олий ўқув юртларига қабул қилинди.
Маҳалла фуқаролар йиғинларида “Менинг маҳалламда ажрим бўлмаслиги керак!” шиори остида ҳафтанинг Жума кунлари - “Оилаларни мустаҳкамлаш куни” деб эълон қилинди.
Ҳудудларда 1 минг 267 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар аниқланиб, кўрилган чоралар натижасида 1 минг
 207 тасини
яраштиришга эришилди.
Шунингдек, 1 минг 369 та ноқонуний никоҳ билан яшаётган оилаларнинг қонуний никоҳи расмийлаштирилди.
Вилоятда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилада ва жамиятдаги ролини кучайтириш масалалари асосий диққат эътиборда.
 Бугунги кунда вакиллик органларида 131 нафар депутат аёлларимиз фаолият олиб бормоқда.
Турли даражадаги бошқарув тизимида биринчи раҳбар вазифасида 1 минг 18нафар аёллар фаолият юритишмоқда.
“Аёллар дафтар”ини шакллантириш ишлари ҳам якунига етказилиб, вилоят бўйича 30 ёшдан юқори бўлган аёллар сони
 383 минг 557нафарни ташкил этиб, шундан 366 минг
 332 нафаридан 
(95,5фоиз) сўровнома ўтказилди.
Хатлов натижасига кўра, 13 минг 646 нафари ташқи миграцияда эканлиги, 3 минг 556 нафари ички миграцияда,
 22нафари жазони ижро этиш муассасасида эканлиги аниқланди.
Бу жараёнда 56 минг 780 нафар ишлаш, 5 минг нафари “Уста-шогирд” анъанаси асосида фаолият юритиш, 4 минг
 728 нафари касб-ҳунарга ўқиш, 8 минг 362 нафари чет давлатларда ишлаш истагини билдирган. 
Шунингдек, 8 минг 461 нафар тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 381 млрд 450 млн.сўм кредит маблағлари сўраб мурожаат қилмоқда.
Бундан ташқари, 10 минг 951 нафарини уй-жойга эҳтиёжи борлиги аниқланиб, уларни босқичма-босқич уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.
Ҳозирда хатловдан ўтказилган ҳамда анкета маълумотлари электрон базага киритилган аёллар тўғрисидаги маълумотлар инвентаризация қилинмоқда. Хатлов ва инвентаризация ишларини 25 декабрга қадар тўлиқ якунлаш чоралари кўрилмоқда.
Хатлов натижаларига кўра ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий- психологик кўмакка муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилмоқда.
Ҳурматли депутатлар!
Кейинги йилларда Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуслари асосида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Давлат идоралари, зиёлилар, маҳалла фаоллари ва бошқа жамоатчилик тузилмаларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини бирлаштириш орқали ишлар таъсирчанлигини ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни – "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" этиб белгиланди. 
Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида вилоят бўйича
 жами 1 минг 877 та жиноятлар қайд этилди.
Вилоятдаги 519 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан
 298 тасида ёки 57,4 фоизида жиноятлар содир этилмаган бўлса, 174 тасида ёки 33,5 фоизида жиноятлар камайган ва барқарор ҳолда сақланган. 
 Шунингдек, 36 тасида ёки 9 фоизида жиноятлар сони кўпайишига йўл қўйилди.
Илгари вилоятдаги 29 фоиз ёки 150 та маҳаллаларда профилактика инспекторлари етишмас эди. Ҳозирги кунда вилоятдаги 519 та маҳалланинг ҳар бирига бир нафардан профилактика инспектори лавозими жорий этилиб, маҳаллаларда 539 нафар профилактика инспекторлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 
Ҳар бир профилактика инспекторига ўртача 3 минг
 482 нафар аҳоли тўғри келади. 

Ҳурматли фаоллар!
Маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш мақсадида давлат сиёсати даражасида Муҳтарам Юртбошимиз томонидан муҳим Фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
 ПФ-6000-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сонли қарори қабул қилинганлиги маданият ва санъат соҳаси ривожлантиришга замин яратди.
Бугунги кунда Хоразм вилоятида маданият ва санъат йўналишида 106 та маданият муассасалари, жумладан 2 та театр, 18 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ва 1 та ихтисослаштирилган санъат мактаби, 2 та музейлар, 1 та кўзи ожизлар махсус кутубхонаси, 66 та маданият марказлари, 11 та маданият ва истироҳат боғлари мавжуд.
Шунингдек, 36 та бадиий ҳаваскорлик жамоалари, 19 та мақом ансамбллари фаолият юритади.
Жорий йилда вилоятдаги 9 та маданий мерос объектларида реставрация-таъмирлаш ишлари олиб борилди, сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари сони 60 тага етказилди.
Вилоятдаги маданият марказларида 291 та, болалар мусиқа мактабларида 324 та тўгараклар ташкил этилиб, уларга
 7 минг 292 нафар ўсмир ва ёшлар жалб қилинди, маданият марказлари томонидан 7 минг 100 та маданий тадбирлар ташкил этилди.
Номоддий маданий мероснинг маҳаллий рўйхатига 87 та объект ва 386 нафар сақловчилар киритилди.
Маданият ва санъат йўналишидаги турли халқаро даражадаги фестиваллар, кўрик-танлов ва бошқа маданий-маърифий тадбирларнинг ташкил этилиши вилоятимиз ёшларининг истеъдодларини юзага чиқариш ҳамда ўзбек санъатини жаҳон саҳналарида намойиш этишга, дунёга тараннум этишларида муҳим рол ўйнайди.
Ишончимиз комилки, мазкур ислоҳотлар миллий маданиятимиз ва санъатимиз ривожида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг туризм тармоғига бўлган таъсирини юмшатиш учун Давлатимиз раҳбари томонларидан қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар ҳамда яратилаётган шарт-шароитлар туфайли Хоразмда ҳам туризм соҳасида ижобий ўзгаришлар сезилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида:
- 4 та янги туристик компаниялар рўйхатга олиниб, уларнинг сони 2016 йилга нисбатан 5 барабарга ортиб, жами 62 тага етди;
- 99 та ўринли 4 та янги меҳмонхоналар (жумладан, 2 та меҳмонхона, 1 та мотелъ ва 1 та туристик база), 50 та ўринга мўлжалланган 5 та меҳмон уйлари фойдаланишга топширилди, жами меҳмонхоналар сони 161 тани (шундан, 70 та меҳмон уйлари), ўринлар сони 4758 тани ташкил этиб, 2016 йил (36 та меҳмонхона, 2325 та ўрин)га нисбатан 4,5 бараварга кўпайди;
- 5 та янги туризм йўналиш (маршрут)лари ўзлаштирилиб,
 19 та янги объектлар (жумладан, “Басилик" , "Сарой" ресторани, "Юсупбой Рахимбой групп" оилавий корхонаси, "Қалъажиқ қалъа оазис", "Қадимий Хоразм давлати" музейи, "Хоразм шохлари" музейи, Бинари Университети) ишга туширилди;
- 5800 та ўринга мўлжалланган 48 та замонавий ресторан, 8 та йўл бўйи туризм инфратузилма объектлари фаолияти йўлга қўйилди;
- зиёрат туризми объектлари сони 8 тага етказилди. 
- 12 та янги туристик информацион марказлар ишга тушди;
- 118 та жойда барча қулайликларга эга бўлган санитария-гигиена шахобчалар қуриб битказилди, уларнинг жами сони
 383 тага етди;
- туристик объектларга борувчи 36 км йўллар таъмирланди, 60 дан зиёд йўл кўрсаткичлари ўрнатилди;
- 160 та туристик автотранспорт воситалари келтирилиб, уларнинг сони 2016 йилга (12 та) нисбатан 24,4 бараварга кўпайди ва жами 293 тани ташкил этмоқда.
- туристларга хизмат кўрсатувчи 82 та валюта айирбошлаш шахобчалари, 51 та банкоматлар, 10 минг 499 та тўлов терминаллари фаолият юритмоқда.
- 24 нафар янги ҳамроҳ таржимонлар малака сертификати олиб, уларнинг сони 138 нафарга етди;
- 3 та музейда 82 та янги экспонатлар ўрнатилиб, 32 та аудио гидлар хизмати йўлга қўйилди;
- 120 та туристик маршрутнинг 105 таси ( 84,5 %) маданий мерос обеъктлари, зиёратгоҳ ҳамда қадамжолар сифатида ишламоқда.
Ҳунармандчилик соҳасида туристлар ташрифи учун 2 та ҳунармандчилик марказлари (Хива шаҳри Нуруллабой маркази, Янгиариқ кулолчилик маркази) ишламоқда. Хусусан, жорий йилда Янгиариқ туманида“Янгиариқ кулолчилик” ҳунармандчилик маркази очилди. 
Бугунги кунда ҳунармандлар жами сони 3 минг 312 тага етиб, кейинги уч йилда 2 минг 737 тага (5,7 бараварга) ортди.
Хоразмда туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида белгиланган дастурларга мувофиқ яна 89 та  лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Вилоятда ўтган даврда амалга оширилган ижобий ишлар қаторида, жиддий эътибор қаратишимиз зарур бўлган айрим жиҳатлар мавжудлиги эртанги кун режаларимизга масъулият билан ёндашишга ундайди.
 Бу борада таҳлилларга кўра, республика аҳолисининг саёҳатга чиқиш имкони бўлган 60 фоизга яқин қисми, вилоятдагиларнинг 30 фоиздан ортиғи Хоразмнинг тарихий қисми ва зиёратгоҳларига бормаган. 
Шунга кўра, вилоятда ички туризмни ташкил қилиш, тарғибот ишларини кучайтириш бўйича алоҳида кўрсатмалар белгиланган бўлсада, аҳолини ички туризмга жалб қилиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган.
Шунингдек, Хоразмга бошқа ҳудудлардан аҳолини саёҳатга жалб қилиш бўйича департаментдан алоҳида масъулларни белгилаган ҳолда вилоят туристик компанияларини тизимли равишда республика ҳудудларига сафарбар қилишга доир ташаббуслар етишмаяпти.
Қолаверса, Хоразмнинг юксак зиёрат туризм салоҳияти мавжуд бўлсада, мусулмон мамлакатлар (Индонезия, Малайзия, Туркия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш)дан, Росиянинг Татаристон, Бошқартостан, Доғистон, Чеченистон ва қўшни республикалардан зиёратчиларни жалб қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилмаган. 
Бунда хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари орқали туристик ташкилотлар ва авиакомпаниялар билан ҳамкорлик ўрнатиш ишлари ҳам тизимли ташкил этилмаган.
Зиёрат туризми салоҳияти ривожлантириш мақсадида тегишли раҳбар ва шу соҳа масъуллар томонидан мусулмон давлатларидаги ҳамкасблари билан видео конференциялар ўтказиш ташаббуслари етишмаяпти.
Шу билан биргаликда пандемия сабабли музейларда сайёҳлар оқими кескин камайган бўлсада, мавжуд   музейлар комплекси экспонатлари ва янги экспозициялари ҳақида вертуал саёҳатлар ташкил этиш, интернет тармоқлари ва хорижий нашрларда мунтазам равишда ахборотлар ва янгиликлар жойлаштириб бориш ишлари талаб даражасида эмас.
Ҳунармандларга маркетинг борасида доимий кўмаклашиш, уларнинг маҳсулотлари электрон тижорат йўналишида фаол портал ташкил қилиш ва ҳунармандлар маҳсулотлари янги жозибадор турларини яратиш бўйича Ҳунарманд уюшмаси вилоят бошқармаси фаолияти самарадорлиги умуман сезилмаяпти.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Энди рухсатларингиз билан 2021 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган муҳим вазифалар ва режалар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. 
Энг аввало, вилоят иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашимиз зарур.  Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини
 103,3 фоизга (27 тлрн. сўм), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 107,1 фоизга (11 трлн. сўм), қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 102,6 фоизга (15,3 трлн. сўм), қурилиш ишлари ҳажмини  103,5 фоизга (3,7 трлн. сўм), чакана савдо айланмасини 108,3 фоизга (9,2 тлрн. сўм) ҳамда жами хизматлар ҳажмини 110,5 фоизга (7,5 трлн. сўм) бажарилиши таъминланади.
Шунингдек, 2021 йил якуни билан  бюджет даромадлари 1 трлн. 534,0 млрд.сўмга ёки 112,1 фоизга бажарилиб,
 166 млрд.сўм қўшимча ундирилади.
Ҳурматли фаоллар!
Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йил 12-13 декабрь кунлари вилоятимизга ташрифлари давомида белгилаб берилган устувор вазифалар ва топшириқлардан келиб чиқиб, қуйидаги ишларни амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилади:
Биринчидан, ҳар бир маҳаллада “ўсиш нуқта”ларини шакллантириш асосида, аҳоли бандлигини таъминлаш ва муаммоларни ҳал этиш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилади.
Республика Ишчи гуруҳи тмонидан  ўтказилган ўрганишда мавжуд 519 та маҳалладан 105тасининг ривожланиш даражаси паст, деб баҳоланган (қолган маҳаллалар: 303 таси – ўрта, 111 таси – қониқарли). 
Жумладан, ичимлик сув таъминоти бўйича 127 та, автомобиль йўллари бўйича 171 та, электр таъминоти бўйича
 15 та, газ таъминоти бўйича 79 та маҳаллада ҳолат анча оғир.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Хоразм намунаси сифатида
 2021 йилдан бошлаб, “Обод кўчадастури амалга оширилади.
Хусусан, 2021-2023 йилларда вилоятдаги 2 минг  
 370 километр
ички кўчалар тош-шағал билан қопланади ҳамда унинг 270 километри бетон ва асфальт қилинади.
Шундан, 2021 йилда 460 та маҳалланинг ҳар бирида биттадан кўча, яъни 520 километртупроқ йўллар тош-шағал билан қопланади ва унинг 90 километри бетон ва асфальт қилинади, пиёда ва велосипед йўлакчалари қурилади ҳамда 17 та кўприк таъмирланади.  Мазкур мақсадлар учун 2021 йилда бюджетдан
 140 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, 73 та маҳаллада камбағаллик ва 96 та маҳаллада ишсизлик даражаси юқори эканлиги аниқланган.
Шу билан биргаликда, 117 та маҳаллада сартарошхона, 186тасида – автомобиль тузатиш ва 300тасида – пойабзал таъмирлаш устахоналари, 463тасида ҳаммом мавжуд эмас. Қарийб мингта савдо, тикувчилик ва ҳунармандчилик шохобчаларига эҳтиёж бор.
Ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида, маҳаллалардаги мавжуд ресурсларни ва ички имкониятлар ишга солинади.
Бунда ҳар бир маҳаллада ҳар бир хонадоннинг турмуш тарзи ва доимий меҳнат туридан, ҳаётий кўникмаларидан келиб чиқиб, аҳоли томорқалари ва уй шароитида чорва, парранда, асалари, қуён боқиш, мева-сабзавот етиштириш ҳамда ҳунармандчилик соҳаларини ўсиш нуқталари” сифатида белгиланди. 
Мазкур соҳаларни яқин 2 йилда аҳоли хонадонларида ривожлантиришга кўмак бериш учун тегишли тармоқ идоралари  ва банк раҳбарлари масъул сифатида бириктирилди.  
Шунингдек, ҳар бир маҳаллага кўмак бериш мақсадида уларнинг “ўсиш нуқталари” бўйича тегишли соҳа тадбиркорлари бириктирилади ва хонадонларни кооперация асосида ишга жалб қилади. 
Иккинчидан, маҳаллада ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш бўйича “маҳалла раиси – ислоҳотчи”  тамойили асосида янги тизим жорий қилинади. 
Туман (шаҳар)ларнинг ижтимоий-иқтисодий масалалари маҳалладан бошланишини инобатга олган ҳолда, ҳар бир давлат хизматчиси ўз фаолиятини маҳаллада олиб боради.
Давлат  хизматчилари қайси соҳада ишлашидан қатъий назар, сектор раҳбарлари билан биргаликда, ҳар бир маҳалладаги ўзига тегишли йўналишдаги масалаларни ҳал этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳар бир маҳалла бўйича дастур ижроси учун вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда маҳалла бўйича ўринбосарлари, бириктирилган банклар ва идоралар, тегишли секторлар раҳбарлари шахсан жавоб беради.
Учинчидан, ҳар бир туман (шаҳар)да 2021-2022 йилларда ва келгусида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига, уларнинг “ўсиш нуқта”лари белгиланган лойиҳалар республика тижорат банклари билан ҳамкорликда амалга оширилади. 
Бунда туман (шаҳар)ларнинг “ўсиш нуқта”ларини ҳисобга олган ҳолда, вилоятда 2021-2022 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қиймати 13,4 триллион сўм бўлган 756 та лойиҳа амалга оширилади, 16,7 мингта иш ўрни яратилади.
Вилоят миқёсида “драйвер” соҳалар бўлган машинасозлик, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электротехника ва чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш чоралари кўрилади.
Масалан, тўқимачилик соҳасида яқин 2 йилда 3 триллион сўмлик 46 та лойиҳа, электротехника соҳасида қиймати 
 43 миллион долларлик 6 та 
йирик лойиҳа амалга оширилади,
 2021 йил якуни билан 68 миллион долларлик импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарилади. 
Натижада, Ўзбекистонда илк бор кичик қувватдаги двигателлар, янги авлод инверторлари, сув тозалаш фильтрлари, буғ ва иситиш қозонлари ишлаб чиқарилади. 
Тўртинчидан,туризм соҳаси изчил ривожлантирилади. Ушбу соҳада яқин 2 йилда қиймати 1 триллион 297 миллиард сўм бўлган 75 та лойиҳани амалга ошириш, шу жумладан меҳмонхоналардаги ўринлар сонини ҳозирги 4785 тадан
 8104 тага
етказиш чоралари кўрилади. 
 Хива, Урганч, Боғот, Янгиариқ ва Шовот туманларида “туризм маҳаллалари”, Боғотда “Қалъажиқ қалъа оазис” экотуризм зонаси, Янгиариқда “Кулолчилик маркази” ташкил этилади.
Ички ва зиёрат туризмни ривожлантириш мақсадида Урганч-Тошкент-Андижон йўналишида темирйўл қатнови йўлга қўйилади, водий шаҳарларидан Урганч шаҳрига авиа рейсларни йўлга қўйилиб, бунда транспорт харажатларининг бир қисмини бюджет маблағларидан субсидиялаш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Хитой, Япония, Индонезия, Туркия, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европа мамлакатларидан Урганч шаҳрига доимий ва чартер рейслар йўлга қўйилади.
Бешинчидан, қишлоқ хўжалиги жадал ривожлантирилади, бу соҳада пахтани чуқур қайта ишлаш, шоличилик ва иссиқхоналар ўсиш нуқтаси бўлади.
Вилоятда 2021 йил якунида пахта толасини қайта ишлаш
 100 фоизга, ип-калавани қайта ишлаш 86 фоизга, экспорт
 120 миллион долларга 
етказилади, 
трикотаж мато ишлаб чиқаришни қарийб 2 баробар, газлама матони 3,6 баробарга ошириш чоралари кўрилади. Натижада 5 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади.     
2021 йилда ҳар бир пахта-тўқимачилик кластерида камида
 2 минг гектардан вилоят бўйича жами 20 минг гектар ғўза майдонларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий этилиб, ҳосилдорликни 5-7 центнерга ошириш чоралари кўрилади.
Келгуси йилда вилоятда 365 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этилиб, экспорт салоҳияти 70 миллион долларга етказилади ва 2 000 та доимий, 5 600 та мавсумий иш ўринлари яратилади. 
Шоличиликда илғор хорижий тажриба жорий қилиниб, ҳосилдорликни ошириш чоралари кўрилади. Хусусан,  2021 йилда Хитойнинг юқори ҳосил берувчи 4 та шоли нави ва 2 та дурагайини 6 минг гектарда кўчат усулида экиш ишлари ташкил қилинади.
Шоли майдонларида кооперация тизимини кенг жорий қилган ҳолда, “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”га киритилган иш билан таъминланмаган фуқароларга
 1-2 гектардан шоли майдонларини ажратиб берилади.
Вилоятда келгуси 2 йилда эски, иқтисодий самарасиз боғларни бузиш ва фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш ҳисобига 5 минг гектарда янги интенсив боғ ва токзорлар барпо қилинади.
Вилоятда 2021-2022 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ҳар бир туманда 1минг бошга мўлжалланган сут-гўшт йўналишидаги йирик қорамолчилик комплекслари қурилади, жами қиймати  160 миллиард сўмлик
 49 та паррандачилик лойиҳалари ҳамда интенсив балиқ етиштириш технологияларини кенг жорий қилиш асосида
 230 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.
2021 йилда 15 минг гектар майдонда яшил қопламалар”,
 200 гектар дала четларига якка қаторли шамол ва ер эрозиясига қарши ихота дарахтзорлари, 2миллион дона терак ва тут кўчатлари экилади, шунингдек, 220 гектарда доривор ўсимликлар  плантациялари ташкил қилинади.
2021 йилда суғориш тармоқларини таъмирлаш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали фойдаланишдан чиққан 12,5 минг гектар майдон қайта ўзлаштирилади.
Келгуси йилда Тупроққалъа туманида  ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилган ҳолда, озуқа етиштиришни йўлга қўйилади ва қўйлар бош сони 2 баробарга оширилиб, 25 минг бошга етказилади.
Олтинчидан, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чоралари кўрилади.
Хусусан,  “темир дафтар”даги 12 минг 830 та оила камбағалликдан чиқарилади, уларнинг меҳнатга лаёқатли 6 минг
 925 
нафар аъзоси доимий иш билан таъминланади.
Вилоятда “темир дафтар”да қолаётган 3 минг 441та ногиронлиги бор, якка-ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг ҳолидан доимий хабар олинади ҳамда уларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ҳар томонлама ижтимоий ёрдам берилади.
Янги иш ўринлари яратиш, ҳунармандчилик кооперативларини ташкил этиш, субсидиялар ажратиш, ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига, 2021 йилда камида 60 минг нафар ишсизлар бандлиги таъминланади.
Шунингдек, ҳар йили камида 5 минг нафар меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ишга жойлаштирилади.
Еттинчидан аҳоли ҳаётини яхшилаш учун уй-жой қуриш ва коммунал инфратузилмасини яхшилаш.
Вилоятда жорий йилда 4 минг 830квартирали уй-жойлар қурилмоқда. Шундан 950 та квартира муҳтож оилаларга имтиёзли асосда берилади. 
2021 йилда вилоят туманларида Сардобада қурилган энергия тежамкор уйлар намунасида 100 та 5 қаватли 2 минг квартирали арзон уйлар қурилади.
Йўл инфраструктурасини яхшилаш мақсадида, вилоятни Қорақалпоғистон Республикаси билан боғловчи, Амударё устидан ўтадиган 413 метр бўлган темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригини қуриш ишлари 2021 йилда бошланади. 
Бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан
 40 миллион доллар кредит ажратилади. 
Бундан ташқари, Қораўзак туманидан Амударё ва Гурлан туманлари орқали Шовот туманигача 79 километр темир йўл қурилади. Ушбу кўприк ва темир йўл қурилиши натижасида Россия ва Қозоғистон орқали  келаётган юкларни ташиш масофаси 240 километрга ва вақти 6 соатгача қисқаради, йилига 150 миллиард сўм тежалади, йиллик ташилаётган юк ҳажми 2 баробарга ошиб, 25 миллион тоннагача етади. 
2021-2022 йилларда 350 миллиард сўм бюджет маблағлари ҳисобидан 1 минг 852 километр сув тармоқлари ва 37 та сув иншооти қурилиб, 415 минг аҳоли илк бор ичимлик сув билан таъминланади. Натижада, вилоятда марказлашган ичимлик сув таъминоти 65фоиздан 90 фоизга етказилади.
Бундан ташқари, вилоятда ичимлик ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича  Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 189 миллион доллар бўлган иккита йирик лойиҳа амалга оширилади.
Бунда, биринчи навбатда, Питнак ичимлик сув тозалаш иншооти тўлиқ реконструкция қилинади, Урганч, Хива шаҳарлари ва Тупроққалъада 70 километр оқова сув тармоғи ва 13 та насос станциясини қурилади, Урганч шаҳридаги сув сақлаш ҳовузлари реконструкция қилинади, Гурлан туманида сув тозалаш иншооти қуриш ишларини 2021 йил иккинчи чоракдан бошланади.  
Саккизинчидан, ҳудудларда ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади. 
Мактабгача таълим соҳасида 2021-2022 йилларда давлат боғчаларида 122 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилади, 10 та давлат-хусусий шериклик ва 587 та оилавий боғчаларни ташкил этилади натижада мактабгача таълим қамровини ҳозирги 60 фоиздан 2022 йилда 77 фоизга етказилади.
Халқ таълими соҳасида вилоятда навбатлилик коэффиценти ва ундан юқори бўлган 20 та мактабларни
 2021 йил Инвестиция дастурига қўшимча равишда киритилади ва ушбу мактаблар қурилиши учун қўшимча 85 миллиард сўм ажратилади умумий суммаси 176 млрд. сўмга етказилади.
Келгуси икки йилда Оролбўйи жамғармаси ҳисобидан 131 та мактаб тоза ичимлик сув билан таъминланади, тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда 229 та мактабга сунъий қопламали майдонлар қурилади.
Шунингдек, кейинги йилда математика фани бўйича 4 та, кимё-биология бўйича 5 та, информатика ва ахборот технологиялари йўналишида 4 та, жами 13 та ихтисослашган мактаблар очилади.
Соғлиқни сақлаш тизимида 2021 йилда 100 ўринга мўлжалланган вилоят наркология диспансери ва Тупроққалъа туманидаги “Саримой” оилавий шифокор пункти қурилади.
 Шунингдек, Силга қарши курашиш диспансери, перинатал марказ, кексалар ва ногиронлар санаторийси, Гурлан ва Урганч туманлари тиббиёт бирлашмалари реконструкция қилинади.
2021 йил 1 январдан аҳоли саломатлигини “маҳаллабай” хатловдан ўтказиб, ҳар бир оиланинг тиббий паспорти ва харитаси яратилади.
2021 йил 1 апрелдан бошлаб, онкология, кардиология, эндокринология, гастро-энтерология йўналишларида чуқурлаштирилган скрининг текширувларини ўтказилади ва 100  фоизликмақсадли патронаж” тизими яратилади.
Олий таълим соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилади.
Жумладан, 2021-2022 йилларда Урганч давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2000 ўринга мўлжалланган  замонавий ўқув-лаборатория комплексига эга “SMART” факультетининг биноси қурилади.
2021/2022 ўқув йилидан Урганч давлат университетига кўп тармоқли ўқув марказ ва амалиёт полигони сифатида берилган Янгиариқ қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи негизида Урганч давлат университетининг техникуми ташкил этилади.
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига
 2021-2022 ўқув йилидан бакалавриат қабул квотасини
 500 ўрингача кўпайтирилади. Бунда, Тупроққалъа массивидан вилоят ҳокимининг тавсиясига кўра 10 нафар мактаб битирувчиларини алоҳида қабул квотаси асосида қабул қилинади.
Шунингдек, 2021-2022 ўқув йилидан қўшимча фармацевтика бакалавриат йўналишини очилади, клиник ординатура ва магистратура бўйича янги йўналишлар ташкил этилади.
Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига яқин ҳудудда  “шифокорлар шаҳарчаси”ни ташкил этиш мақсадида филиал клиникаси ҳудудида бўш турган майдонда ўқув-илмий лабораторияси, 1000 ўринли талабалар турар жойи бинолари қурилиши 2022 йил Инвестиция дастурига киритилади.
2021 йилда вилоятдаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олий таълим муассасаларига ўқишга кирган 500 нафар талабаларнинг тўлов контрактлари Президент жамғармаси томонидан тўлаб берилади, 50 нафар ёшларнинг ривожланган мамлакатлар таълим муассасаларида малака оширишлари ташкил қилинади.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” ҳудудида ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган Марказий Осиё халқаро кураш турнири ўтказилади.
Тўққизинчидан – ёшлар ва аёлларни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларни жамиятдаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
2021 йилда 40 минг нафар ишсиз ёшларнинг ва 34,3 минг нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланади. 
Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда барча туманларда 
 2 тадан
кўп қаватли ёшлар уйлари қурилади. 
Хива, Гурлан ва Қўшкўпир туманларида “Ёшлар маркази”, Хива шаҳрида “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази ва 45 та “Ёшлар меҳнат гузарлари” қурилади. 
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик ҳамда Ай-Ти соҳасида кўникмаларини шакллантиришга ўқитиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун субсидия бериш тизими жорий қилинади. Ушбу мақсадлар учун вилоят ёшлар жамғармасига 20 миллиард сўм субсидия ажратилади.
Вилоятда 2021 йилда оилавий тадбиркорлик, ёшлар тадбиркорлиги ҳамда аёлларни банд қилиш мақсадида лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банкларига 
 500 миллиард сўм
ажратилади. Ушбу маблағларнинг
 300 миллиард сўми жойлаштирилди, қолган 200 миллиард сўмни ресурс ўзлаштирилишига қараб 2021 йил биринчи чорагида ажратилади.
Ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига ажратиладиган кредитлар бўйича Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Марказий банк асосий ставкасининг
 50 фоизи миқдорида компенсация қилиш тизимини жорий этилади.
Бир ой муддатда Урганч шаҳри ва Хонқа туманида,
 2021 йил давомида вилоятнинг қолган барча шаҳар ва туманларида ҳар бири 5 гектаргача бўлган 1 тадан “Ёшлар кичик саноат зонаси”лари ташкил этилади.
 “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилади.
Кейинги йилда 1 минг 340 нафар хотин-қизлар “Устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳунармандчилик ва тадбиркорликка жалб этилади. Шунингдек, 7 минг 250 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилади.  
2021 йилда 96 нафар имконияти чекланган аёлларни уй-жой билан таъминлаш учун бошланғич бадал пуллари тўлаб берилади.
Ногиронлиги бўлган ва ёрдамга муҳтож 240 нафар аёлга тиббий ёрдам кўрсатилади ва улар реабилитация воситалари билан таъминланади.
Ўнинчидан ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида кириминоген вазият оғир бўлган маҳаллалардаги жиноят содир этиши мумкин бўлган шахслар билан якка тартибда ишлаш, жиноятга имкон берувчи омилларни бартараф этиш ишлари тизимли йўлга қўйилади.
2020 йил якунига қадар, вилоятдаги барча маҳаллаларда криминоген аҳволни танқидий кўриб чиқиб, уларни 3 та “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади.
Жиноятлар ошган “қизил” тоифадаги маҳаллаларга Миллий гвардиянинг қўшимча куч-воситаларини ажратилади.
Жойлардаги сектор раҳбарлари томонидан “сариқ” тоифали маҳаллаларда профилактика инспекторлари ва маҳалла раисларига ички ишлар органларининг ҳисобида турган шахслар ва оилалар билан ижтимоий-профилактик ишлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилади.
Шунингдек, “яшил” тоифали маҳаллада вилоят ҳокимларининг мувофиқлаштирувчи роли остида ижтимоий-маиший ва кўмакка муҳтож шахслар билан профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Шунингдек, жиноятчиликни жиловлашда депутатлик назорати кучайтирилади, бунда депутатлар ҳар ойда камида 1 марта Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларида “маҳаллабай” профилактика ишлари аҳволини муҳокама қилиб, тегишли чораларни кўриб бориши зарур.
Ҳурматли фаоллар ва сессия қатнашчилари!
Бугун сизларнинг эътиборингизга тақдим этилган ушбу Мурожаатномада айтилган рақамлар ва кўрсаткичлар, ҳеч шубҳасиз, вилоятимиз иқтисодий ривожланишини, фуқароларимиз фаровонлигини оширишга ва уларни ҳаётини яхшилашга хизмат қилади.
Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур тушуниб, англаб олишимиз керак - бугун гап халқимизни эртанги ҳаётидан рози қилиш, шунингдек, вилоятимизнинг тақдири ва келажаги ҳақида бормоқда.
Ушбу мақсадли дастурларни реал натижага айлантириш учун, пиру бадавлат оқсоқолларимиз айтганидай - “барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, оғиз бирчилик билан”  бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни сафарбар қилишимиз керак.
Фурсатдан фойдаланиб, сизларни, бутун халқимизни яқинлашиб келаётган янги - 2021 йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Эзгу мақсадларимизга эришиш йўлида барчангизга куч-ғайрат, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилайман.
Эътиборингиз учун раҳмат.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya