Click to listen highlighted text!

Вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули Урганч шаҳрида бўлиб ўтди

   Вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули Урганч шаҳрида бўлиб ўтди. Унда халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, касб-ҳунар таълими, бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби бошқа кўплаб тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Муаммолар юзма-юз, ошкора кўтарилган учрашувда уй-жой, газ, электр энергияси, бандлик, ижтимоий ёрдам, кредит, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ  билан боғлиқ масалалар юзасидан 44 киши мурожаат қилди.
Уларнинг барчаси бевосита вилоят раҳбари томонидан қабул қилинди. Ўтказилаётган сайёр қабулнинг ҳудудий чегараси чекланмаган. Унда вилоятнинг яқин ва олис ҳудудлари фуқаролари ҳам мурожаат қилишди.Умуман, сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, саломатликни тиклаш, йўлларни таъмирлаш, сув, электр энергияси, газ таъминоти, моддий ёрдам каби ўнлаб масалаларда мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолганларининг ижросини ҳоким ўз назоратига олди.
Добавить комментарий

Оставить комментарий