Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Замон билан ҳамнафас

  • Qog'ozga chop etish

Хонқалик тадбиркорлар инновацион технологиялардан нафақат деҳқончиликда,  балки чорвачилик ва паррандачиликда ҳам самарали фойдаланишмоқда.  Паррандалар учун омухта эм тайёрлаш ва тухум этиштиришда республикада ўз ўрнига эга бўлган МЧЖ шаклидаги «Freedgran» агросаноат комплекси ҳам Голландияда ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган. Ушбу замонавий технология аниқ ишлаши билан ажралиб туради.  Асосийси,  ҳаво алмашинуви бир маромда бўлади.  Жамиятда товуқларга сув ва озуқа этказиб бериш,  олинаётган тухумларни йиғиштириб олиш ва санаш,  омборга этказиш жараёнлари тўлиқ компютерлаштирилган.  Тухум конвейер усулида йиғиб,  қадоқланади.  Товуқхонадаги барча жараён оператор томонидан бошқарилишининг ўзиёқ мазкур замонавий технологиянинг имкониятлари қай даражада эканидан далолат. 


Ҳозирда хўжаликдаги учта товуқхонада 400 мингта товуқ парваришланмоқда.  Бу эрда кунига ўртача 200-250 минг дона тухум этиштирилмоқда.  Маҳсулот нафақат воҳамиз,  балки барча вилоятларга ҳамда қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинаётир.  -Ўтган йилнинг бошида қўшни Афғонистон корхоналари билан шартнома имзоладик,  - дейди жамият раҳбари Рўзибой Бекметов.  - Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида "Маде ин Узбекистан" ёрлиғи билан 409 минг АҚШ доллари миқдоридаги тухум экспорт қилинди.  Тухум йўналишидаги товуқларни катакларда сақлаш эрда боқишга нисбатан катак ускунасининг турига қараб бир неча баробар кўп паррандалар боқиш имконини беради.  Бундай парваришлаш вақтни,  озуқа сарфини тежайди ва тухум сифатини яхшилайди.  Шу билан бирга,  товуқларни сув билан таоминлашда замонавий сув ичиш тизимидан фойдаланиш қимматбаҳо ветеринария препаратларини сув билан бирга ичириш имконини беради ва уларнинг беҳуда сарф бўлишига йўл қўйилмайди.  Катакларда сақлаганда товуқларни озиқлантириш вақтида озуқа йўқотилиши кескин камаяди.  Парранданинг ўз гўнги билан контакти бўлмаслиги сабабли юқумли касалликларнинг олди олинади.  Тўйимлилиги меоёрлар бўйича мувозанатлаштирилган озуқалардан фойдаланмасдан,  товуқларнинг юқори маҳсулдорлигига ва иқтисодий самарадорликка эришиб бўлмайди.  Товуқлар рационида донли озуқалар (маккажўхори,  буғдой,  оқжўхори,  арпа,  сули),  соя,  пахта ва кунгабоқар шроти, омухта эм, ўсимлик ёғлари ва бошқалар энергиянинг асосий манбаи ҳисобланади.  Товуқларнинг юқори маҳсулдорлигига қатоий мувозанатлаштирилган озуқа эм орқали эришиш мумкин.  -Тухумнинг вазни озуқанинг таркиби ва озуқа бериш оралиғига боғлиқ бўлиб,  озуқаларни этарли миқдорда бериш тухум ҳажмининг ошишига таъминлайди,  - дейди Рўзибой ака.  Товуқларга озуқаларни ёшига қараб белгиланган тартибда график-жадвал асосида аниқ кўрсатилган меъёрларда бериш мақсадга мувофиқ.  Товуқларни ҳар куни назоратдан ўтказиб туриш талаб қилинади.  Бунда товуқхона ҳарорати,  ёруғлиги,  паррандаларнинг ҳаракатчанлиги,  озуқа ва сув истеъмоли,  гўнгининг ҳолатига алоҳида эътибор қаратилади.  Паррандалардан юқори маҳсулот олишда нафақат юқори сифатли ва тўйимли мувозанатлаштирилган озуқалар керак бўлади,  балки тоза ичимлик суви ҳам катта аҳамиятга эга.  Ичимлик суви таркибида тузлар миқдори меъёрдан ортиқ бўлса,  бу тухум қобиғи сифатининг пасайишига олиб келади.  Жамиятда бир бош товуқдан бир йилда 300 та тухум олинади.  50 бош товуқдан олинадиган йиллик тухум - 14600 донани ташкил этади.  1 дона тухумнинг нархи 700 сўм бўлганда ялпи йиллик даромад 10 220 000 сўмни ташкил қилади.  50 бош товуқ сотиб олиш харажати - 1 250 000 сўм,  йиллик омухта эм нархи- 5 931 000 сўм бўлса,  жами харажатлар - 7 181 000 сўм.  Йиллик соф фойда - 3 039 000 сўмни ташкил этади.  Демак,  тухум ва товуқ гўшти этиштиришга ихтисослашган янги тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг йўлга қўйилиши,  ишлаб турган корхоналар қуввати кенгайтирилиши ва модернизация қилиниши билан тармоқда маҳсулдорлик янада ошади,  таннарх арзонлашади.  Натижада ички истеомолдан ортган маҳсулотни экспорт қилиш имконияти яратилади. 
Сарвар НИЁЗОВ,  Хонқа туман ДСИ бошлиғи.  



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya