Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Соҳа ходимлари меҳнатини қадрлайлик

  • Qog'ozga chop etish

Бугунги кунда бутун дунёга катта хавф солиб турган пандемия Мамлакатимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Хабарингиз бор расмий маълумотларга кўра кундан-кунга касалланиш кўпайиб бормоқда. Жуда кўплаб корхона ва ташкилотлар онлайн ишлаш тизимига ўтди. 
Лекин аҳолига алоқа хизматини кўрсатиш учун “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали муҳандис ва техник ходимлари тинимсиз меҳнат қилишмоқда. Халқимизнинг телекоммуникация хизматларига бўлган эҳтиёжи бугун ҳар қачонгидан ҳам кўра ошиб кетди. 
Ҳар бир хонадонга интернет зарур бўлмоқда. Шу сабабли халқимизга юқори тезликдаги интернет ва телекоммуникация хизматларини кўрсатиш мақсадида янги алоқа линияларини тортиш ва телекоммуникация тармоғини бутун вилоят миқёсида кенгайтириш ишлари тўхтатилмасдан амалга оширилиб келинмоқда.  
Шунингдек, олис-чўл худудларидаги аҳоли яшаш пунктлари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш тизимидаги шифохоналар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларигача туманлар марказидан 100-200 кмгача бўлган масофада оптик толали алоқа кабеллари ёткизилиб сифатли телекоммуникация-интернет хизматлари кўрсатиш учун техник шароитлар яратилмоқда. 
Афсуски ижтимоий тармоқларда “Ўзбектелеком” АК яхши хизмат кўрсатмаяпти, интернет тезлиги паст деган фикрларга дуч келмоқдамиз. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, соҳа ходимларининг бугунги меҳнатини тўла ҳис қилган ҳолда, улар ҳам қайсидир оиланинг фарзанди, кимнингдир отаси эканлигини, лекин ҳаётини хавф остига қўйиб, касалликни юқтириб олиш эҳтимоли юқорилигини билган ҳолда халқимизга хизмат кўрсатиб келмоқда. 
Соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатини қўллаб-қувватлайсиз деган умиддамиз. 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya