Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

БОҒЛАР ЮРТИ БОҒОТГА ПИРЛАР ЮРТИ ШОВОТЛИКЛАР КЕЛИБ, МАҲАЛЛА ТИЗИМИ СОҲАСИ БЎЙИЧА ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШДИЛАР

  • Qog'ozga chop etish

     Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов топшириғи ва ташаббуси билан вилоят ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Саъдуллаев ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари Г.Қурбонбоевалар раҳбарлигида Шовотлик маҳалла тизими барча ходимлари Боғот туманига келиб, ўзаро тажриба алмашдилар.
     Меҳмонлар Боғот туманидаги 43та маҳаллани ҳам кўрдилар, айниқса, Республика миқиёсида энг кўп иссиқхоналарга эга бўлган Боғот туманидаги ҳар бир хонадонларга кириб, иссиқхоналарни кўриб, оила аъзоларининг йиллик даромадларини эшитиб, Шовот тумани ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилфуза Таганова:«Иссиқхона-ҳақиқий даромад манбаи экан биз ҳам Шовот туманидаги барча маҳаллаларда Боғот тажрибасини оммалаштирамиз» деб ўзининг фикрини билдириб ўтди. Шовотликлар Боғотликларнинг уста деҳқон эканликларини эътироф этишди.«Гулшан» маҳалласида яшовчи Лола Эгамова каби намунали томорқа эгалари билан суҳбатлашиб, сердаромад хонадонларга кириб, гўё жаннатга киргандек бўлишди. Лола опа 5 нафар қизини контракт асосида шу иссиқхона орқали ўқитганини айтиб турганида, онахонга ҳавас билан қарашди. Боғот тумантдаги «Обод», «Маънавият» каби маҳаллаларда ташкил этилган иссиқхона тайёрлаб бераётган «Томорқа хизмати» йўналиши усталари билан Шовотлик МФЙ раислари иссиқхона қуриб бериш бўйича келишиб олдилар.
     Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Ж.Саъдуллаев, шахсан ўзи иссиқхоналар ташкил қилишда энг фаол Боғот тумани ҳокими ўринбосари Эркин Рўзметов билан ҳамкорликда Боғот туманидаги амалга оширилаётган жараёнларни кузатар экан, иссиқхона бўйича мутахассис-уста Миришкор қишлоғилик Мансур Абдуллаев билан ҳам суҳбатлашди ва вилоят бўйича иссиқхонага талаб янада кўпайишини билдириб ўтди ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Саъдуллаев «Вертолётда Боғот тумани устидан вилоятимиз ҳокими Ф.Эрманов билан биргаликда учганимизда, «болалаб»кетган иссиқхоналарни кўриб, тўғриси Боғотликлар азалдан деҳқон эканлигини  кўзимиз қувонган эди. Бошқа туманлар ҳам Боғотдан ўрнак олса, «камбағаллик»деган термин нутқимиздан, ҳисоботларимиздан камайишига эришган бўлар эдик» деган фикрларни билдирдилар.
     Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи 1-ўринбосари Г.Қурбонбоева туманлаги «PERFECT LOGISTICS» МЧЖ таъсисчиси тадбиркор Муҳаммаджон Абдиримов билан суҳбатлашар экан, Боғот туманида аёллар бандлиги бўйича 1000дан ошиқ аёлни аниқ иш ўрни яратилиши бўйича қилинаётган ишлардан мамнун бўлди. Тадбиркор Муҳаммаджон Абдиримовнинг лаванда гули, атиргул етиштириш бўйича вилоят миқиёсида режалаштирган ишларини эшитиб, илҳомланиб, вилоятимиз аёллари учун ҳам даромад, ҳам гўзаллик, ҳам соғлик олиб келтирадиган тадбиркорнинг ажойиб бизнес-режасини, ғояларини қўллаб-қувватлади, вилоятда барча аёлларни эфир мойи ишлаб чиқариш бўйича лойиҳада қатнашишларига амалий ёрдамини аямажаклигини билдирди. 
     Г.Қурбонбоева ва Шовотлик меҳмонлар туяқуш боқиб даромад олаётган Илҳомбой Вафоев хонадонида бўлишди. Ҳайратланарли ва ҳайбатли қушларнинг соф даромадини уларга фермер йигит тушунтириб берди.
     Гидропоника усулида йилнинг 360 кунида ҳам тинимсиз қулупнай етиштиришга мўлжалланган «ШАХЗОДА ЖАНОНА» фирмаси раҳбари Неъматжон Бекниёзов ва Ойдиной Неъматованинг 25та аёлни доимий иш билан таъминлаганидан ва чиройли ҳосилнинг ширин таъмидан тотиб, уларнинг ишларига омад тиладилар.
     Боғот туманидаги Қораёнтоқ қишлоғи «Боғзор» маҳалласига кириб боришганида, иссиқхоналарда етиштирилаётган цитрус меваларини кўриб,ўзларини Ҳиндистондаги боғга киргандай ҳис қилишганини айтдилар.Намунали томорқа эгаси Адилжон Бобожонованинг мўъжазгина хонадонига кирар экансиз 5сотих майдонда пишиб турган банан, апельсин, мандарин,лимон ҳосилидан кўзларингиз қувонади.
     Пирлар юрти Шовотдан келганлар, Боғот ҳақиқатан ҳам боғлар юрти эканини кўриб, самарали учрашувда ўзларига кўплаб янгилик ва хулосалар олганликларини, ташрифдан мамнун эканликларини билдирдилар.


Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya