Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ҳаракатлар стратегияси: асосий мақсад - ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм Маъмун академиясида "Тараққиёт стратегияси" Маркази,  Республика Маънавият ва Маърифат маркази,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Германиянинг Конрад Аденаер фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси,  вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида "Фаол тадбиркорлик,  инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни Хоразм вилоятида ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг таҳлилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари,  депутатлар,  вилоят ҳокимлиги,  сиёсий партиялар,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши,  нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар.  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажаришда Хоразм вилоятида ҳам кенг миқёсда амалий ишлар олиб борилмоқда. 



Ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг барча жабҳаларида ислоҳотлар изчиллик билан давом этиб,  унинг ижобий натижалари кундалик фаолиятда яққол намоён бўлиб бормоқда.  Айниқса,  кейинги йилларда вилоят шаҳар ва қишлоқларида аҳоли турмуш фаровонлиги янада яхшиланиб,  янгидан турар жойлар,  маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этилди.  Тадбиркорлар сафи кенгайиб,  бугунги кунда улар ишлаб чиқараётган сифатли ва рақобатбардош кўплаб турдаги маҳсулотлар хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.  Аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.  Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти такомиллашмоқда.  Тадбирда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати,  ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари С. Салаев,  "Тараққиёт стратегияси" маркази директори Акмал Бурханов,  Республика Маънавият ва маърифат маркази директори Алишер Қодиров ва бошқалар ўз маърузаларида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилиши кундалик диққат-еътиборда бўлиб,  бу юзадан амалга оширилаётган ишлар аниқ факт ва мисоллар асосида таҳлил этилди.  - Хоразм вилоятида дастур доирасида кенг кўламда амалий ишлар олиб борилмоқда.  Айниқса,  қишлоқ жойларида аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ислоҳотларнинг ижобий самаралари кўз олдимизда яққол намоён бўлмоқда,  - дейди "Тараққиёт стратегияси" маркази директори Акмал Бурханов.  - СҲунингдек,  бу йўналишда олдда турган вазифаларни бажаришга янада масъулият билан муносабатда бўлиш муҳимлигини давр тақозо этмоқда.  Тадбирда бугунги кунда аҳолининг бандлигини таъминлаш,  айниқса,  ёшларни ўзлари хоҳлаган касблар бўйича тадбиркорлик билан шуғулланишга кенг жалб этиш,  халқимизнинг электр энергия,  ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланишини яхшилаш,  ногиронлар,  пенсионерларнинг моддий қўллаб-қувватланишига янада чуқур эътибор қаратиш муҳимлиги қайд этилди.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Сайёра Абдикаримова Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифаларни бажаришдаги аҳволни ўрганиш борасида шаҳар ва чекка қишлоқларда бўлиб,  уйма-уй юриб,  аҳоли билан суҳбатлашилганлигини,  уларнинг таклиф ва мулоҳазалари ўрганилганлиги ҳамда мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш учун тегишли бошқарма ва ташкилотлар билан биргаликда амалий ишлар олиб борилганлигини таъкидлади.  СҲунингдек,  вилоятимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини фуқароларга тўғри ва ўз вақтида этказиш ҳамда давлат дастурининг жойлардаги ижроси устидан тизимли мониторинг ўтказишни назарда тутувчи давлат ва жамият қурилишида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан аҳолини хабардор қилишга алоҳида эътибор қаратилди.  Ишчи гуруҳи томонидан жойларда давлат дастурида белгиланган вазифалар асосида мониторинг тадбирлари амалга оширилди.  Фуқаролар билан бевосита учрашувлар ўтказилиб,  бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳудудлардаги аҳволи ҳақида фикр алмашилди.  СҲунингдек,  "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан 2018 йилда жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилган ишларнинг дастлабки якунларини сарҳисоб қилиш ҳамда 2019 йил учун ислоҳотларнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш мақсадида ижтимоий сўровномалар ўтказилди.  Тадбирлар давомида аҳолининг қизиқтираётган саволларига жавоблар берилди. 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya