Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШСА...

  • Qog'ozga chop etish

    Юртимизга келган ташвишнинг аввалида дилимизга бостириб кирган хавотиру таҳликалар тезда чекиниб, ўрнини халқимизга хос интизом, саришталик, аҳиллик ва бирдамлик эгаллади. 
   Хоразм вилоятида ҳам кириб келувчи ва чиқиб кетувчи, шунингдек, ички ҳудудлараро ҳаракатланувчи транпорт воситалари доимий назоратга олинган.
Урганч шаҳри аҳоли сони ва зичлиги жиҳатидан вилоятимизда олдинги ўринларда турадиган маъмурий-географик ҳудуд ҳисобланади. Шу боисдан карантин даврида сифатли ва интизомли транспорт қатновларини амалга ошириш муҳимдир. 
      Урганч транспорт прокуратураси, вилоят транспорт бошқармаси,  вилоят санитария эпидиомологик  осойишталик маркази, божхона ва йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими ҳодимлари мамлакатимизда бу глобал хасталикнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш борасида тезкорлик ва изчиллик  билан зарур ишлар амалга оширишмоқда. Ташкил этилган блок постларида куни-тун вилоятлараро (шаҳарлараро) йўналишларига кетаётган транспорт бошқарувчиларига коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширмоқда. 
   Бошқармамиз  ҳодимлари ва инспекторлари томонидан вилоятимиздаги барча транспорт воситалари назоратга олинган. Айниқса, йўналишсиз такси хизматини кўрсатувчи корҳоналарнинг автомабиллари туман ва шаҳарлар ичкариси фақатгина ўз ҳудудларида етказиб бериш хизмати билан шуғулланишлари қаттиқ назоратда. Шунингдек, фуқароларга хизмат кўрсатиш давомида нархни асоссиз равишда сунъий  оширишларига йўл қўйилмайди, дейди Хоразм вилоят транспорт бошқармаси бош инспектори Темур Сотимов. – Айни дамда 24 соат давомида бошқармамизнинг (62) 223 60 37 – рақамли “ишонч телефони” ишлаб турибди. Шу кунгача ушбу аҳолидан келиб тушган ўндан ортиқ мурожжатлар қондирилди. Карантин қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тарзда жазо чоралари кўрилмоқда. 
Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда шаҳар ичкарисида айни дамда етказиб бериш, курьерлик билан шуғулланаётган  йўналишсиз таксилар ҳар тўрт соатдан дезинфекция қилинмоқда ва ниқоблар бепул тарқатилмоқда.
     Коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида Урганч шаҳар санитария – эпидемиологик ва осойишталик маркази тмонидан 55 та дизенфекция груҳлари ташкил этилган, - дейди  Урганч шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Зокир Қўчқоров. – Бундан ташқари шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, вилоят фавқулотда вазиятлар ҳамда мудофаа бошқармаларининг техникаларини жалб қилган ҳолда кундалик дизенфекция тадбирлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, Урганч шаҳрига кириш ҳудудлари ташкил қилинган 11 та постларда ҳодимларимиз туну кун шаҳар ҳудудига кирадиган барча транспортлар ва фуқароларни дизенфекциялаш орқали киритади. Ҳозирги кунда Урганч шаҳри ҳудудида COVID-19 инфекцияси аниқланмади. Амалга оширилаётган тадбирларнинг барчаси ушбу вируснинг ҳудудга кириб келмаслиги тарқалиб кетмаслигига қаратилган.    
    Карантин даврида аҳолини озиқ овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳам муҳимдир. Бироқ,  ҳудудга кириб келувчи ҳар бир юк максимал даражада хавфсизлик қоидаларига жавоб бериши лозим. Бу каби  масалалар эса вилоят божхона бошқармаси ходимларининг доимий назоратида туради. Вилоятимизга юк олиб келган хайдовчиларни ҳам 14 кунлик карантинда сақлаш учун  барча чоралар кўрилган.
- Бизнинг постимизда куну тун таварларнинг божхона расмийлаштируви йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирги кунда аҳоли истъемоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини тез фурсатда расмилаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди “Урганч” ТИФ божхона пости бош инспектори Ғайрат Замонов. – Шунингдек, ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда давлатимиз раҳбарининг 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан яа 13 турдаги озиқ-овқат ва 7 турдаги гигиена таварлари импортига жорий йилнинг сўнгига қадар божхона божи ва акциз солиғидан имтиёзлар жорий этилди. Шу сабабдан вилоятимизда ҳам озиқ – овқат тақчиллиги билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмайди. Фуқаролар ва тадбиркорлардан фақатгина карантин қоидаларига риоя этиш талаб этилади.               
    Айни дамда вилоятда темир йўл транспортининг хизмати кўрсатиши ҳам чекланган. Бироқ, шу фурсат давомида Урганч темир йўл вокзали ҳудудида мунтазам равишда дизенфкциялаш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда. 
Хоразмнинг ҳаво йўли дарвозаси Урганч халқаро аэропортида ҳам айни дамда парвозлар тўхтатилгани сабабли таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мамлакатимизда карантин даври якунланиши билан фуқароларимиз ушбу транспорт хизматидан ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади. 
Аҳмаджон ШОКИРОВ



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya