Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокими П.Бобожоновнинг Рио Де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган олимпиада қатнашчиларини кутиб олишга бағишланган тадбирдаги табрик сўзи

Хоразм вилояти ҳокими П.Бобожоновнинг

Рио Де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган олимпиада қатнашчиларини кутиб олишга бағишланган тадбирдаги табрик сўзи

31 августь 2016 йил

 

- Ассалому алайкум, ҳурматли спортчилар! Қадрли устозлар, муҳтарам ота – оналар!
Авваламбор ҳаммангизни мустақиллигимизнинг чорак асрлик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Байрам юртимизга тинчлик – омонлик ва хотиржамлик олиб келсин!
Азиз элдошлар!
Мен сўзимнинг аввалида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиб, бутун жаҳонда катта спорт байрами сифатида нишонланадиган Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этиб, юртимиз довруғини сайёрамизнинг энг узоқ ўлкаларигача тарқатган хоразмнинг полвон йигит – қизлари - Диёрбек Ўрозбоев, Шахзод Собиров, Гулноза Матниязоваларга бутун воҳамиз жамоатчилиги номидан катта миннатдорчилик билдираман.
Сизлар ҳар сафар кураш майдонига чиқишингиздан олдин "Ўзбекистон вакиллари!” деб таништирганларида телеэкран олдида ўтирган ҳар бир киши юрагини ҳаяжон ва ғурур тўлдиргани ҳақ гап. Чунки Сиз Риода фақат оддий спортчи эмас, севимли юртимизнинг вакиллари сифатида мамлакатимиз – бутун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдингизлар.
Ушбу олимпиадада муносиб иштирок этиб, Ўзбекистонги биринчи медални тақдим этган йигит Диёрбек Ўрозбоев эканлиги хоразмликларга чексиз ғурур бахш этди.
Диёрбек Хоразм азалдан полвонлар, паҳлавонлир юрти эканлигини яна бир марта исбот этди.
Тўғри, ҳаммага ҳам ғолиб бўлиш ёки медал олиш насиб этмади. Бироқ жаҳоннинг узоқ бир мамлакатида бутун халқимиз номидан ўртага чиқишнинг ўзи улкан муваффақият. Биламиз ҳар қандай катта ютуқ тинимсиз машқ, изланишлар орқали келади. Ишончимиз комил-ки, Сизлар машқ ва тайёргарлик бўшаштирмайсизлар ва келгусида албатта, олимпиада ғолиб ва совриндорларига айланасизлар.
Ҳозир эса бугунги ютуқларингиз, бугунга натижаларингиз учун Сизларга бутун воҳамиз аҳли номидан улкан раҳматлар айтамиз!
Шундай ёшларни тарбиялаб вояга етказган ота – оналарига, устоз ва мураббийларига алоҳида миннатдорчилик изҳор этамиз!
Умуман, бу ерда иштирок этаётган олимпиадачиларимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритиб, мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг юқори, рекорд натижани қайд этишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Мамлакатимиз терма жамоасининг 207 мамлакат ичида 21, Марказий Осиё давлатлари орасида эса биринчи ўринни эгаллагани ҳам олимпиадачиларимизнинг ютуқлари канчалик улкан эканлигини яна бир марта кўрсатиб турибди.
Бундай ютуқларга албатта, ўз – ўзидан эришилмайди. Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш учун мамлакатимизда яратиб берилган мукаммал шароитлар бу ютуқларнинг асосий омили хизмат қилмоқда.
Ҳар йили Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва туманлари, чекка қишлоқ ва маҳаллаларида янги – янги спорт иншоотлари қурилиб, зарур спорт инвентарлари, спорт анжомлари билан таъминланмоқда. Юртимизда ёшлар ўртасида уч босқичли спорт мусобақаларини ўтказиш тизими йўлга қўйилган. Бу мусобақалар ҳар йили ўнлаб, юзлаб спорт иқтидорларини кашф этиш, уларни тажрибали мураббийлар, фидойи устозлар назарига тушишига кўмаклашмоқда.
Шундай экан, ишонч билан айтиш мумкин-ки, Ўзбекистон спорти бундан ҳам катта муваффақиятларга эришаверади, мамлакатимидан кўплаб Осиё, жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқаверади.
Азиз дўстлар!
Яна бир марта ҳаммангизни Олимпиадада қўлга киритилган муваффақиятлар, мамлакатимиз мустақиллигининг 25 – йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман!
Раҳмат!
 
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив