Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

  • Qog'ozga chop etish

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг «Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда инновцион ёндашувлар» ва  «Давлат дастурлари ижроси самарадорлигини оширишда маҳаллий ННТларнинг роли»  мавзуларида Давлат гранти учун танлов эълон қилади.
  Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
 ·        аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, санитария қоидалари, гигиена нормаларига амал қилиш, санитария-гигиена тадбирларини янада кучайтириш;
·        сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, маҳаллалар ободлигини таъминлашга кўмаклашиш;
·        аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилувчи ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш;
·        “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” ва бошқа Давлат дастурларидаги вазифаларни амалга оширишда ННТ ва фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
·        давлат дастури ижроси устидан жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш;
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1.   Лойиҳа тақдим этилаётганлиги ҳақида талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган кузатув хати.
2.   www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда ёзилган грант лойиҳаси (аризаси).
3.   Талабгор ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган).
4.   Устав (низом) нусхаси (охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан рўйхатга олинган ва ҳар бир варағи талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган).
5.   Талабгор ташкилотнинг оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (оммавий ахборот воситалари учун);
6.   Агар лойиҳа доирасида лицензияланадиган фаолият билан шуғулланиш талаб этилса, лицензия нусхаси (талабгор ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган).
7.   Лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг тавсияномалари, қўллаб-қувватлаш хатлари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 15 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2020 йил 25 августдан 25 сентябргача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади. 
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
 Маълумот учун тел: 62 223 00 39  



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya