Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР - ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР - ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА

Янгибозор туманида ўтган йили ўз фаолиятини бошлаган “INTER TEXTILE MILLS” масъулияти чекланган жамиятида трикотаж, полотно матолари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 40 та янги иш ўринлари яратилди. Германиядан келтириб ўрнатилган 10 та тўқимачилик дастгохларини қишлоқ ёшлари махорат билан бошқармоқдалар.
Жамоада Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бaғишлаб “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий - маънавий тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда илм-фан намояндалари, ижодкорлар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилмоқдалар. Истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилган улкан яратувчиликлар, бунёдкорликлар ва келгусидаги истиқболли режалар асосида фахр-ифтихор билан сўзламоқдалар. Санъаткорлар томонидан ижро этилаётган қўшиқлар ва шодон куйларга корхона ёшлари ҳам ҳамоҳанг бўлмоқдалар.
Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив